А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


“Ўзинг бажар” принципи бўйича ишланма самарасиздир


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

“Ўзинг бажар” принципи бўйича ишланма самарасиздир. Бошқа кенг 
тарқалган қаршилик ЭҲАТни тузиш ҳисобланади. Экспертларнинг фикрича,
АТ бўлимларининг кучи билан корпоратив миқѐсдаги ЭҲАТларни мустақил 
ишлаб чиқиш ташкилотни узоқ муддатли якунлаш жараѐнига маҳкум этади ва 
лойиҳани ишлаб чиқувчи мутахассисларга боғлиқ қилиб қўяди. Бундай йўл 
жорий этишга молиявий харажатлар нуқтаи назаридан фойдасиз бўлиб чиқади.
ЭҲАТни ўз кучи билан ишлаб чиқиш шунга олиб келиши мумкинки, ҳужжат 
алмашув билан боғлиқ жорий вазият тўхтатиб қўйилади. Бунда ишлаб 
чиқарувчиларнинг тайѐр қарорларига таяниш зарур. Бироқ ДТни танлаш 
ЭҲАТга умумқабул қилинган объектив талаблар мавжуд эмаслиги билан 


129 
қийинлашади. Бу давлат томонидан меъѐрий-услубий асоснинг етарлича 
тайѐрланмаганлиги билан ифодаланади.
Бундан ташқари, турли компанияларда ЭҲАТни жорий этиш тажрибаси 
асосида бир неча умумий талабларни таклиф этиш мумкин, улар сўнгги 
пайтларда турли тизим ишлаб чиқувчиларнинг қарорлари учун ―де факто‖ 
стандартига айланди. Биринчидан, тизимда ҳудудий жиҳатдан тақсимланган 
тармоқ воситалари, яъни узоқда жойлашаган филиаллар билан ҳужжат 
алмашинуви имконияти кўзда тутилган. Бундан ташқари, турли қарорлар 
орасида танловни амалга оширган ҳолда саноат платформаларига устунлик 
бериш лозим, улар фойдаланувчи талабларига мослаштириш имкониятлари ва 
етарлича эластикликка ҳам эга бўлиши керак.
Ходимлар томонидан янги ДТни ―жорий этишга қаршилик‖ни 
камайтириш учун бирламчи стандарт муҳитга таяниш зарур. Масалан, агар 
компанияда Lotus Notes/Dominoдан фойдаланилса, у ҳолда ЭҲАТ интерфейси
Lotus интерфейсига ўхшаши мақсадга мувофиқ. Компаниянинг мавжуд ААТ, 
шу жумладан меъѐрий маълумотли ахборот базалари билан ўзаро таъсири 
масаласи ҳам муҳим масалага айланади, чунки қарорга мослаштирилган ѐки 
тайѐр ташқи интеграция модуллари мавжудлиги жуда муҳим. Зеро, ЭҲАТни
Lotus тармоғида жорий этиш лойиҳа сарф-харажатларини камайтириш ва 
ходимларнинг иш жойларини тезроқ ўрнатиш имконини беради.
Тизим электрон рақамли имзо (ЭРИ) механизми ишини қўллаб-
қувватлаши керак, унга ЭРИ воситалари мослаштириши мақсадга мувофиқ.
Фойдаланувчиларни алоҳида модуль кўринишида ўрнатилган ѐки уланган 
ўқитиш, шу жумладан, масофадан ўқитиш имкониятлари ҳам жуда муҳим. 
Ходимларга кўргазмали тарзда, мисолларда кундалик иш жараѐнида юзага 
келувчи муаммоларни ҳал этиш имконини берувчи қулай маълумотномадан 
фойдаланиш имконияти яратилиши керак.
Бунда қарорнинг функционал имкониятлари ортиқча бўлмаслиги керак, 
чунки бу ҳолатда ЭҲАТни жорий этиш бўйича маблағлар самарасиз 
сарфланади ва ходимлар учун у билан иш мураккаблашади. Бундан ташқари, 


130 
яна бир кенг тарқалган хатонинг олдини олиш жуда муҳим – тизимга жуда кам 
ходимлар уланганда, ундан ҳар бир жойда фойдаланилмайди ва уларнинг 
қопланиши паст бўлиб қолади.
Экспертлар орасида кенг тарқалган фикрга мувофиқ, аксарият 
ташкилотлар яхши коммуникациялар, ишончли аппаратли таъминот ва 
ходимларни тайѐрлашга яхшигина маблағ сарфлаган ҳолда жами 15-20 иш 
ўрнига қарор белгилайди. Бу ҳолатда уларга тизимнинг жами қиймати 
тақсимланади, бу паст даража қопланишга сабаб бўлади, чунки 
ташкилотларнинг бошқа ходимлари бу ахборот магистралига ушланмаган ва у 
билан ишламайди.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling