А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Бевосита самарани баҳолаш схемаси
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
4. Бевосита самарани баҳолаш схемаси. Ишни маблағларни бевосита
баҳолашдан бошлаймиз. У мазкур тизимни жорий этишда тежалган қоғоз қиймати ходимларнинг тежалган иш вақти қийматини ўз ичига олади. Бу доимий харажатлар, шунинг учун маблағни қоплаш муддатларини баҳолаш учун ойлик харажатларни ҳисоблаб чиқамиз. Бу харажатлар ташкилот фаолиятига боғлиқ ҳолда сезиларлича ўзгаради, ҳисоб-китоблар ўртачалаштирилган баҳоларнинг сезиларлича априор кўринишига эга бўлиши мумкин. Бир ойда сарфланувчи максимал қийматни бир ходим имкониятидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш, ойига ҳужжатлар саҳифаларининг маълум миқдорини ўқиш ва ўзлаштириш мумкин. Оддий тажриба асосида аниқлаш мумкин-ки, иш куни давомида битта оддий ходим 100 тагача машинада терилган ҳужжат сақифаларини ўқишга қодир эмас. Бошқа томондан, бир ходим иш куни давомида ўқийдиган саҳифаларнинг минимал ҳажми битта тўлиқ ҳужжат, яъни 4-5 саҳифадан кам бўлмаслиги керак, акс ҳолда бу ходим ҳужжатлар билан ишлайди, демак, у ЭҲАТни жорий этиш нуқати назаридан қизиқиш уйғотмайди. Тартибсизлик катта бўлади, шунинг учун амалда ҳисоблаш учун бухгалтериядан ѐзув қоғозини харид қилиш бўйича маълумотларни олиш яхшироқ. Лекин олинган схема учун (айниқса даромад ва харажатларнинг умумий балансида бу омил яққол сезиларли бўлмайди) олайлик, ўртача ташкилотнинг бир ходими кунига 25 саҳифа ўқиши тўғри келади. 144 ЭҲАТда иш ўринлари сонини ҳисобга олишда V – иш қийматига нисбатан тузатишни ҳисоблаш учун коэффициент қийматининг F-боғлиқлик функцияси характери агар P ахборот киритилган бир саҳифа қоғознинг қиймати (ксерокс, муҳр) бўлса, у ҳолда қоғозга ойлик харажатлар 21·25· P·Nни ташкил этади. Жамланган иш вақтининг қийматини баҳолаш янада мураккаброқ. Биринчи навбатда у қуйидаги омиллардан ташкил топади: - мавжуд ҳужжатлардан такрор фойдаланиш ҳисобига кучларни тежаш; - ҳужжатларни сақлаш ва ахборотни излаш бўйича самарали воситаларни излашда тизимлаштириш ҳисобига керакли ҳужжатларни излаш вақтини тежаш; - бизнес жараѐнларини автоматлаштириш, ижро интизомини назорат қилиш ва расмийлаштириш ҳисобига уларни тезлаштириш. Бу омилларни муайян баҳоларга ўтказишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун эксперт баҳоларни амалга оширамиз. Чунки ҳар бир ташкилот доимий равишда бир-бирига етарлича ўхшаш қарор билан шуғулланади, бу мавжуд ҳужжатлардан такрор фойдаланиш имконияти жуда реаллиги маълум.Агар баъзи турдаги ҳужжатлар (шартномалар, хатлар, таклифномалар) учун бундай такрор фойдаланиш аксарият жойларда эскирган амалиѐт бўлса, у ҳолда тижорат таклифи туридаги ҳужжатлар, таҳлилий шарҳлар, дастлабки лойиҳалар ѐки оддий ѐзишмалар учун, афсуски, аксарият ҳолатларда такрор фойдаланиш фоизи нолга тенг. Илгаридан мавжуд ташкилот учун ҳар бир ҳужжат учун доимо тимсол топилишидан келиб чиқиш керак. Кўпинча тимсолдан (матн ҳажмидан эмас, яратишга меҳнат харажатлари бўйича) 20 дан 30 %гачани ―олиш‖ мумкин, қолганлари – алоҳида ҳолатнинг ўзига хослиги бўлиб, у қарорларни ўйлаб чиқиш ва қабул қилишни талаб этади. Шунинг учун 25 %лик такрорий фойдаланиш коэффициентидан келиб чиқилади. Ҳар бир ходим янги ҳужжат яратишга ўз иш вақтининг тахминан 30 %ини сарфлаши тахмин қилинса (бу параметр ҳеч қаерда ўлчанмаган, лекин, экспертларнинг фикрича, ҳақиқатга 145 яқин ҳисобланади), у ҳолда ходимларнинг умумий иш вақтини тежаш уларнинг тўлиқ иш вақтидан тахминан 75 %ни ташкил этади. Ҳужжатни излаш бўйича вақтни тежаш ЭҲАТни жорий этиш адептлари томонидан етарлича яхши ўлчанган. Реклама мақсадида ходим иш вақтининг 30 %гача миқдордаги рақамлари кўрсатилади. Воқеликда, бу рақам албатта кам ҳамда тўғрироғи 5-10 % доирасида бўлади. Аниқлик учун 5 %ни оламиз. Шу тариқа, иш вақтининг умумий тежами бу икки омил бўйича тахминан 12 %ни ташкил этади. Бизнес жараѐнларини тезлаштириш – ЭҲАТни жорий этишдан маълум фойдани ташкил этади. У априор баҳога учраши қийинроқ, лекин бирор баҳони амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Қоғозли ҳужжат алмашинувида ходимларга почта канцелярия томонидан кунига икки марта тарқатилади. Шу тариқа, келишув рўйхати нуқтаи назаридан ҳужжат уч кундан бир ойгача ва ундан ортиқ инстанциядан ўтиши мумкин. Ижронинг ҳар қандай тўхтаб қолиши бу муддатни фақат узайтиради. Алоҳида ҳужжатлар бўйича ижронинг тўхтаб қолишини назорат қилишнинг иложи йўқ, алоҳида ходимнинг ижро интизомини комплекс назорат қилиш эса унинг фаолияти соф эмаслиги туфайли мураккаблашади. ЭҲАТни жорий этишда ҳужжатлар ижродан сўнг кейинги инстанцияга ўтади. Бирор ижрочи томонидан ҳар бир тўхташда тўхташ муддатлари ҳамда бошқа ходимлар томонидан ижро юкламасини ҳам кузатиш, мос равишда чоралар кўриш мумкин. Буни ҳисобга олган ҳолда уч кундан кам бўлмаган муддатда ижро этилган ҳужжат бир-икки кунда ижро этилиши мумкин, кўп босқичли тасдиқ ва келишув орқали ўтувчи ҳужжатларни ижро этиш вақти эса бир неча баробарга қисқартирилиши мумкин. Бир ходимга харажатларда S тежам миқдорни ташкил этиши мумкин. Лекин буни фақат амалиѐтда текшириш мумкин. Бошқача айтганда, бу иш вақтини 10-30 %гача тежашдир. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling