А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Назорат учун саволлар 
1. Тизимли таҳлилнинг қатор умумий методологик принципларидан 
фойдаланиш мумкин, уларнинг муҳимларини келтиринг.
2. ЭҲАТни жорий этиш бўйича иқтисодий баҳоларни баѐн қилинг!
3. ЭҲАТни танлаш мезонлари қайсилар? 
4. Тизим қулай бўлиши керак деганда нимани тушунасиз? 


139 
5. Тизим ишончли бўлиши кераклигини баѐн қилинг! 
6. Тизим тўғри ишлаши керак дейилади. Бу нима дегани? 
7. ЭҲАТдан фойдаланишда қандай натижаларга эришиш мумкин? 
8. Тактик устунликларга қайси устунлик турлари киради?
9. Стратегик устунликлар нима? 
8.2. ЭҲАТ самарадорлигини миқдорий баҳолаш 
1. 
ЭҲАТни 
қўллаш 
афзалликлари. 
ЭҲАТдан 
фойдаланиш 
самарадорлиги, қоидага биноан, бошқа корпоратив тизимларга нисбатан 
аниқроқ, айнан шунинг учун электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари 
ходимларнинг иш вақтидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун 
яратилган. Самарадорликнинг оддий ҳисоб-китоби ҳужжатларга ишлов бериш 
вақтини сезиларлича камайтиришга асосланади.
Офис ходимлари қуйидаги турли операцияларга сарфловчи иш вақтининг 
ўртача даражаси:
- ҳужжатларни излаш ва келиб тушишини кутиш – 20 %;
- ҳужжатларни келиштириш ва тасдиқлаш – 20 %; 
- бўлинмалар орасида ҳужжатларни ўтказиш – 10 %; 
- ҳужжатлар ҳаракати ҳақидаги стандарт ҳисоботларни тайѐрлаш – 10 %. 
Ушбу баҳолар энг кичик бўлиб, кўпинча бу рақамлар сезиларлича кўп 
бўлади.
Шу тариқа, офис ходимлари ҳужжатларга эскича ишлов беришга 
сарфловчи жами ўртача вақт 60 %дан ортиқ. Бунда ходимларнинг маълум 
қисми деярли жами иш вақтини бу операцияларга сарфлайди. ЭҲАТдан 
фойдаланишда қуйидагилар ҳисобига ютуққа эришилади: 
- ҳужжатларни излашга соатлар эмас, сония ѐки дақиқа сарфланади;
ҳужжатларни кутиш талаб этилмайди – ҳужжатлар улардан фойдаланиш 
ҳуқуқига эга ҳамма ходимларга бир вақтнинг ўзида қулай бўлади;
- ҳужжатларни келиштириш ва тасдиқлаш жараѐни шаффофлашади ва 
онлайн тартибида юз беради


140 
- бўлинмалар орасида 
ҳужжатларни ўтказиш вақти – умуман 
сарфланмайди – ҳужжат файллари ва карточкалар мавжуд вақт тартибида ундан 
фойдаланиш ҳуқуқига эга кишилар учун қулай; 
- ҳужжатлар ҳаракати ҳақидаги стандарт ҳисоботларни тайѐрлаш битта 
тугмани босиш орқали бажарилади. 
Офисда асосий ходимларнинг меҳнат сафари туфайли ҳужжатлар билан 
иш тўхтамайди – янги авлод ЭҲАТ web-браузер орқали ва электрон почта 
бўйича узоқ масофадан ҳужжатлар билан ишлаш имконини беради. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling