А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


ЭҲАТдан фойдаланишдаги устунликлар


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

3. ЭҲАТдан фойдаланишдаги устунликлар. Forrester Research 
маълумотларига кўра, Fortune рўйхатидаги 500 компаниядан 38 %ининг 
фикрича, замонавий ЭҲАТни харид қилиш бизнесни муваффақиятли юритиш 
учун жуда муҳим ҳисобланади. Тармоқ таҳлилчиларининг фикрига мувофиқ 


137 
(маълум маънода ўзаро фарқланувчи бундай фикрлар жуда кўп), ЭҲАТни 
жорий этишда корпоратив фойдаланувчилар учун фойда етарлича турли-
тумандир. Масалан, Siemens Business Services маълумотларига кўра, ЭҲАТдан 
фойдаланишда қуйидаги натижаларга эришиш мумкин: 
- ходимларнинг меҳнат унумдорлиги 20-25 %га ортади;
- электрон ҳужжатларнинг архивда сақланиш қиймати қоғозли 
архивларни сақлаш қийматига нисбатан 80 % кам.
Ташкилотлар ЭҲАТни жорий этиш орқали 2 хил: тактик ва стратегик 
устунликка эришиши мумкин.
Тактик устунликлар асосан сарф-харажатларни қисқартириш билан 
боғлиқ. Уларни пул ифодасида аниқлаш, ўлчаш ва ҳисоблаб чиқиш етарлича 
осон. Тактик устунликларга қуйидаги устунлик турлари киради:
- жойни табиий бўшатиш; 
- нусха кўчириш бўйича сарф-харажатларни камайтириш
- қоғоз кўринишида ахборот етказиб бериш сарф-харажатларини 
камайтириш; 
- ресурслар: кишилар ва асбоб-ускуналарга харажатларни камайтириш; 
- қоғозга харажатларни камайтириш; 
- иш самарадорлигини ошириш: ишларни тезроқ бажариш, бажарилувчи 
ишлар 
умумий 
миқдорини 
ошириш, 
маълумотлар/ѐзувлар 
(юридик 
мажбуриятга эга ҳужжатлар) билан ишлашни яхшилаш, янги турдаги ишларни 
бажариш ѐки ишларни бошқача бажариш имконияти.
Стратегик устунликларга асосий бизнес жараѐнларидаги яхшиланишлар 
билан боғлиқ устунликлар киради. Бу эса, агар тижорат тузилмалари ҳақида 
гап кетганда, айланма ѐки фойда ошиши билан, давлат ҳокимияти идоралари 
ҳақида ишдаги яхшиланишлар, қарор қабул қилиш, хизмат кўрсатиш билан 
боғлиқ бўлади. Ўз табиатига кўра, бу устунликларни ўлчаш қийинроқ. 
Стратегик устунликларни икки катта гуруҳга ажратиш мумкин: эришилувчи 
устунликларнинг ўртача даражаси ва ўртача мураккаблик даражаси
устунликларнинг юқори даражаси ва юқори мураккаблик даражаси.


138 
Эришилаѐтган устунликларнинг ўртача даражаси ва ўртача мураккаблик 
даражаси. Ушбу категориянинг ўзига хос устунликларига қуйидагилар киради:
- ахборотдан фойдаланишдаги яхшиланишлар; 
- буюртмачиларга хизмат кўрсатиш сифати ва таъсирланиш тезлигидаги 
яхшиланишлар;
- жараѐнларнинг назорат қилинишидаги яхшиланишлар;
- аудиторлик текширувлари натижаларидаги яхшиланишлар; 
- кафолатли хизмат кўрсатиш жараѐнидаги яхшиланишлар;
- маҳсулот/хизмат сифатини яхшилаш; 
- молиявий айланмаларни ошириш.
- Юқори устунлик даражаси ва юқори мураккаблик даражаси. Ушбу 
категориянинг ўзига хос устунликларига қуйидагилар киради: 
- қарорларни тезроқ ва сифатли қабул қилиш;
- раҳбарият томонидан назорат даражасини кучайтириш;
- тегишли қоида ва қонунларга мосликни таъминлаш; 
- янги маҳсулот ва хизматларнинг бозорга тезроқ чиқарилиши;
- маънавий муҳит ва ходимларнинг ўз меҳнатидан қониқиш даражасини 
яхшилаш; 
- таклиф этилувчи маҳсулотлар ва тақдим этилувчи хизматларнинг 
кенгроқ тўплами. 
Калит сўзлар: Комплекслилик, ресурсларнинг чекланганлиги, динамика, 
ноаниқлик ва хатар. Босқичлилик, самарадорлик, қоплаш муддати, тежаш 
манбалари. Асосий мезон, тизим тушунарли, тизим қулай, тизим ишончли. 
Тактик устунликлар, стратегик устунликлар. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling