А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


ЭҲАТ унумдорлигини ташкил этувчи жиҳатлар


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

3. ЭҲАТ унумдорлигини ташкил этувчи жиҳатлар. ЭҲАТдан самара 
ҳар бир автоматлаштирилган тизим сингари икки қисмга бўлинади:
- материалларга маблағлар, ходимларнинг иш вақтини тежаш билан 
боғлиқ тизимни жорий этишдан бевосита самара;
- ташкилот амал қилиши учун ЭҲАТ берувчи устунликлар билан боғлиқ 
билвосита самара (бошқарувнинг шаффофлиги, ижро интизомини назорат 
қилиш, билимларни жамлаш имконияти). 
Иккинчи турдаги самарани умумий ҳолатда баҳолаш жуда мушкул. Бу 
мушкулот уни баҳолашнинг иложи йўқлигида эмас, балки баҳо доимо 
экспертли бўлиб, уни шубҳа остига қўйиш жуда осонлигидадир.
Зиддият шундаки, ҳақиқатда бу самара сарфланмаган қоғоз ѐки меҳнат 
сарф-харажатларини камайтириш кўринишида ЭҲАТни жорий этиш бўйича


142 
бевосита тежамни сезиларлича оширади. Қуйида самарадорликни ҳисоблаш 
схемаси таклиф этилади.
Харажатларни ҳисоблаш схемаси.Фараз қилайлик, N ходимларга эга 
ташкилот мавжуд. Дастлаб тизимни жорий этиш бўйича ҳамма харажатларни 
ҳисоблаб чиқамиз. Баъзи тахмин ва белгиларни киритамиз, оддий ҳисоб-
китобларни бажарамиз.
ДТ битта лицензияси қиймати L. Одатда бу рақам иш жойига 150 дан 
800 АҚШ долл. гача доирада бўлади ва сезиларли даражада харид қилинувчи 
лицензиялар сони, яъни ЭҲАТдаги иш жойлари миқдорига боғлиқ.
ЭҲАТни жорий этиш учун зарур қўшимча техника (компьютерлар, 
принтерлар, сканерлар ва ҳоказо) қиймати H. Миқдор аксарият ҳолатларда Nга 
деярли мутаносибдир. Агар қиммат махсус техника, масалан, саноатга оид 
сканерлар ѐки электрон архив учун роботлаштирилган йирик кутубхоналарни 
харид қилиш талаб этилмаса, бундай мутаносибликка риоя этилади. Маълумки
мутаносиблик коэффициенти техника билан жиҳозланиш бўйича жорий 
даражага боғлиқ. Замонавий шароитда бир ходимга тўғри келувчи иш 
бошлангунга қадар тахминан 1500 АҚШ долл. миқдоридаги техника тўғри 
келади. (ўртача нарх доирасида бўлган техника қиймати олинади). Етарлича 
жиҳозланмаганлик коэффициенти 10дан 40 %гача бўлиши мумкин, аксарият 
корхоналарда бу рақам кўпроқ бўлиши мушкул.
V тизимни жорий этиш бўйича ишлар қиймати. Бу миқдор ташкилот 
ҳажмига номутаносиб, лекин, табиийки, унга маълум боғлиқликда бўлади.
Жорий этиш қиймати сезиларли даражада тизимни жорий этиш қандай ташкил 
этилиши, уни ким нечта босқичда амалга оширишига боғлиқ. Бирор-бир 
ўзгариш киритиш учун жорий этиш қиймати қуйидаги миқдорга тенг 
эканлигини ҳисоблаш мумкин:
V=M·W + M·W·F(N), 
бунда: M – киши ой миқдори, жорий этиш бўйича ишларни амалга 
ошириш учун керак (одатда 4 дан 6 киши-ойга қадар); W – ишларнинг 1 ойлик 
ўртача қиймати (талабларга ўзартириш киритиш, жорий этиш лойиҳасини 


143 
яратиш, ДТни якунлаш, инсталляция ва ўргатишни ўз ичига олади). Иккинчи 
Fга боғлиқ қўшилувчи – ташкилот ҳажми тавсифи функцияси, у ташкилот 
ҳажми катталиги ҳисобига харажатларда вазифани мураккаблаштиришни 
ҳисобга олиш имконини берувчи ―тузатиш‖ сифатида хизмат қилади. Бу 
функциянинг ҳаракати N миқдордаги логарифмга ўхшаш. 
Тизимни администрациялаш ва кузатиш – ҳисобга олиниши зарур бўлган 
харажат қисми. Улар йилига тизим қийматидан 15-20 %ни ташкил этиши керак.
Тизимни жорий этиш бўйича асосий харажатлар амалда ҳисобга олинган.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling