А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Калит сўзлар: Ҳужжат, офис, web-браузер, электрон почта, шаффофлик, 
корпоратив ахборот муҳити, бизнес жараѐнларини тезлаштириш, меҳнат сарф-
харажатлари. 
 
 


148 
Назорат учун саволлар 
1. Офис ходимлари турли операцияларга сарфловчи иш вақтининг ўртача 
даражаси қандай?
2. ЭҲАТдан фойдаланишда қандай ютуққа эришилади? 
3. Тизимдан фойдаланиш самарадорлигини сифатли баҳолаш қандай 
амалга оширилади?
4. Компаниянинг бошқарилиш даражасини оширишни қандай бажарса 
бўлади?
5. ЭҲАТдан самара ҳар бир автоматлаштирилган тизим сингари неча
қисмга бўлинади?
6. Харажатларни ҳисоблаш схемасини келтиринг.
7. Бевосита самарани баҳолаш схемаси қандай? 
8. Бизнес жараѐнларини тезлаштиришни тушунтириб беринг.
9. Самарадорликни баҳолашга мисол келтиринг. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


149 
IX
 боб. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ 
АЛМАШИНУВИ ТИЗИМЛАРИ 
9.1. Электрон ҳукуматни тузиш мақсади ва тамойиллари 
1. Электрон ҳукуматни тузиш мақсади. ―Ўзбекистоннинг электрон 
ҳукумати‖ концепциясида таъкидланганидек, Ўзбекистон е-ҳукуматининг 
асосий мақсади ахборот-коммуникация технологиялари(АКТ)дан кенг 
фойдаланиш, шунингдек, давлатнинг жамият билан ўзаро таъсирини ахборот 
жамияти талабларига мос даражага ўтказиш асосида давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви идоралари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларида АКТдан фойдаланиш очиқ 
фуқаролик жамиятини яратиш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, 
давлат сектори сарф-харажатларини қисқартириш, давлат ҳокимияти 
идораларининг фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро 
муносабатини яхшилашга кўмаклашади.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тегишли қонунлар 
ва меъѐрий база тайѐрланган ва қоидалар ишлаб чиқилган, мисол учун: 
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари электрон 
ҳужжат алмашинуви қоидалари.
Бу қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниши давлат бошқаруви соҳасига 
АКТ жорий этишни тартибга солади, чунки уларда қуйидагилар:
- ҳар бир шахснинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви ахборот тизимлари 
ва оммабоп ахборот ресурсларидан эркин ахборот олиш ҳуқуқи амалга 
оширилади; 
- Интернет 
тармоғида 
иқтисодий 
фаолиятни 
рамийлаштириш 
таъминланади (Е-тижорат; Е-ҳужжат алмашинуви, ахборот хизматлари ва ҳ.к.); 
- давлат томонидан АКТдан фойдаланишда ахборот хафсизлиги 
таъминланади; 
- АКТда айланувчи электрон ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш 
воситаларидан фойдаланиш тартиби белгиланади. 


150 
ЭҲАТнинг асосий мазмуни – электрон ҳужжатларни яратиш ва сақлашни 
ташкил этиш, шунингдек, уларнинг ҳаѐт даврини бошқариш. Комплекс ЭҲАТ 
ташкилотдаги иш юритиш даврини – ҳужжатни яратиш вазифасини қўйишдан 
уни архивга топшириш, исталган форматдаги ҳужжатлар, шу жумладан 
мураккаб компазицияли ҳужжатларни марказлаштирилган сақлашга қадар 
қамраб олиши керак.
ЭҲАТлар 
ҳудудий 
жиҳатдан 
узоқда 
жойлашган 
ташкилотлар 
ҳужжатларининг 
тарқоқ 
оқимларини 
ягона 
тизимга 
бирлаштириш; 
ҳужжатларни қатъий ѐки ихтиѐрий йўналтириш ѐрдамида ҳужжатларни қулай 
бошқаришни таъминлаши керак. ЭҲАТда маълум ҳуқуқ, эгалланган лавозим ва 
белгиланган ваколатларга кўра истеъмочиларнинг турли ҳужжатлардан 
фойдаланиши қатъий чекланиши керак. Бундан ташқари, ЭҲАТ мавжуд 
ташкилий штат тузилмаси ва корхонанинг иш юритиш тизимига 
мослаштирилиши, 
шунингдек, 
мавжуд 
корпоратив 
тизимларга 
бирлаштирилиши керак.
Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги инқилобий 
ўзгаришлар жаҳонда саноат ва хизматлар секторида катта ўзгаришларга олиб 
келди – товар ва хизматлар қиймати камаяди, ишлаб чиқарувчилар ва якуний 
фойдаланувчилар 
орасидаги 
масофа 
қисқаради, 
таъминотчиларнинг 
истеъмолчилар эҳтиѐжаларига эътибори кучаяди. АКТ жамият ҳаѐтининг турли 
соҳаларига кириб бориб, марказий ва маҳаллий ҳукуматлар ҳамда давлат 
ҳокимиятининг бошқа соҳалари (масалан, қонунчилик ва суд ҳокимияти) 
фаолиятини ташкил этишни қамраб олган ҳолда жамиятга кучли таъсир этади. 
Бу йўналишдаги ишлар ривожланган мамлакатларда қабул қилинган 
миллий лойиҳалардан бошлаб, ―Катта саккизлик‖ мамлакатлари глобал 
ахборот жамияти (АЖ)ни қуриш дастури билан якунланган ҳолда турли 
даражаларда юритилади.
Охирги бир неча йилда жаҳондаги ҳукуматлар ўз хизматлари 
самарадорлиги 
ва 
сифатини 
ошириш 
учун 
ахборот-коммуникация 


151 
технологияларидан тезкор фойдаланади. Бу ташаббуслар ҳатто ―электрон 
ҳукуматлар‖ (e-Government) номи билан юритила бошлади.
Давлат муассасаларининг веб-сайтларида турли даражадаги тузилмалар 
фаолияти ҳақидаги ахборот, уларнинг иш тартиби ҳақидаги маълумотлар
алоҳида бўлинмалар ва ҳатто муайян мансабдорлар, меъѐрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг манзил ва телефонларини олиш мумкин. Ҳукумат муассасалари 
фуқаролар ва бизнесга кўрсатувчи қатор хизматлардан ҳозирги кунда кўпгина 
мамлакатларда онлайн тартибида фойдаланиш мумкин. Масалан, уйдан чиқмай, 
даромадлар ҳақида солиқ декларацияси топшириш ва тўлдириш; янги 
корхонани рўйхатга олиш; ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш мумкин.
Электрон ҳукуматни давлат маъмуриятида ташкилий ўзгаришларни 
амалга ошириш ва ижтимоий хизматлар ва демократик жараѐнларни яхшилаш, 
шунингдек, давлат сиѐсатини қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган 
янги 
кўникмаларни 
эгаллаш 
билан 
бирга 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланиш сифатида белгилаш мумкин. Электрон 
ҳукумат давлат томонидан хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш 
воситаси ҳисобланади. У давлат сиѐсатини ҳаѐтга татбиқ этишни 
соддалаштиради ва давлат секторига зиддиятли талабларни ҳал этиш: бир 
томондан, хизматлар ҳажмини кенгайтириш ва уларнинг ҳажмини ошириш, 
бошқа томондан ресурслар тежамини оширишга ѐрдам беради.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling