“Яшил” иқтисодиёт тшунчаси


Download 1.2 Mb.
bet1/4
Sana15.10.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1703962
  1   2   3   4
Bog'liq
1-Mavzu. Yashil iqtisodiyot.

“YASHIL IQTISODIYOT” KURSINING PREDMETI VA METODI

“Яшил” иқтисодиёт “яшил” ўсиш ва барқарор ривожланиш тушунчалари

Барқарор ривожланиш – Барқарор ривожланишнинг жуда хам кўп таърифлари мавжуд бўлиб биринчи аниқ таъриф БМТ томонидан 1987 йил изоҳ қилинган: "Барқарор ривожланиш-бу келажак авлод ҳаётига хавф туғдирмасдан ҳозирги авлод эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ривожланиш«

“Яшил” иқтисодиёт – “Яшил” иқтисодиёт тушунчаси биринчи марта 1989 йил фаолиятга киритилган бўлиб, 1992 йилда Рио-дежанейрода БМТнинг атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича конференциясида "ХХI аср кун тартиби " қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда барқарор ривожланиш стратегияси доирасида "яшил" иқтисодий сиёсат чоралари эълон қилинди.

“Яшил” ўсиш – “яшил” ўсиш концепцияс биринчи марта 2005 йилда таклиф қилинган. 2009 йилдаги БМТнинг атроф-муҳит дастури (UNEP) томонидан бутун жаҳон кризисидан чиқиш мақсадида таклиф этилган “Глобал “яшил” янги йўналиш” концепциясида ўрин олди

БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича конференцияси, Рио+20

  • 2012 йил Рио + 20 конференциясида ҳукуматлар яшил иқтисодиётни барқарор ривожланишни таъминлашнинг муҳим воситаларидан бири сифатида кўриб чиқишга келишиб олдилар, унинг ўзига хос хусусияти инклюзив табиати ва иқтисодий ўсиш, бандлик ва камбағалликни йўқ қилишга кўмаклашиш қобилиятлари, шу билан бирга сайёрамиз экотизимларининг нормал ишлашини таъминлайди.
  • Шуни таъкидлаш керакки, конференциянинг якуний ҳужжатида салоҳиятни ошириш ва ахборот ва тажриба алмашиш яшил иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш учун жуда муҳимдир.

“Яшил” иқтисодиёт мақсадлари

  • "Яшил" иқтисодиётнинг асосий мақсади:
  • – атроф-муҳитга салбий таъсирни минималлаштиришга асосланган иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт;
  • – аҳоли учун муносиб турмуш даражасини сақлаб қолган ҳолда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш;
  • – "яшил" иқтисодиёт инсон иқтисодий фаолиятининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган. Шу сабабли, одамларнинг эҳтиёжларини қондириш ва атроф-муҳитга зарар бермасдан ишлаб чиқаришни кўпайтириш ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш ;
  • илим ўзгаришини олдини олиш ва иқлим ўзгариши натижасидаги иқтисодиёт тармоқларига бўладиган таъсирни камайтириш ва олдини олиш.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling