А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Калит сўзлар: ―Етти марта ўлча‖, ўзинг бажар, ―Парвоз‖ лойиҳаси, 
раҳбарлик омили, тизимдаги тартибсизлик.
Назорат учун саволлар 
1. Корхонада ҳужжатлаштириш даражалари нимадан иборат? 
2. Тизим электрон рақамли имзо механизми ишини қандай-қўллаб 
қувватлаши керак? 
3. ЭҲАТ корхоналарни автоматлаштириш усули сифатида қайси 
сифатлари бор? 
4. ―Ўзинг бажар‖ принципи бўйича ишланмалар самаралими? 
5. Етти марта ўлча дегани нимани англатади? 
 
 
 
 
 
 
 
 


132 
VIII боб.
 ИҚТИСОДИЁТ БОЗОРИДА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ 
АЛМАШИНУВИ ТИЗИМЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
 
8.1. ЭҲАТда критериялар мос инвестициялар киритиш 
1. ЭҲАТни жорий этиш самарадорлигини аниқлаш мезонлари.
Жорий этиш муаммосини кўриб чиққан ҳолда тизимли таҳлил нуқтаи 
назаридан корхонада ЭҲАТни яратиш, уни яратиш самарадорлигини баҳолаш 
бўйича муҳим мезонларда тўхташ мумкин эмас.
Ҳар бир хўжалик чора-тадбирларни амалга оширишда, аввало, унинг 
ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаши лозим, бунда якуний 
натижаларнинг комплекс тавсифи тушунилади. Тизимли таҳлилнинг қатор 
умумий методологик принципларидан фойдаланиш мумкин, уларнинг 
муҳимлари қуйидагилар ҳисобланади:
Комплекслилик. ЭҲАТни жорий этишга киришган ҳолда салбий 
оқибатларни киритган ҳолда ҳамма эҳтимолий оқибатларни эътиборга олиш 
керак. Янги ахборот технологиясига ўтиш, хусусан, ижрочилар ва қуйи 
бошқарув бўғинларининг психологик (ўзгаришларни истамаслик) ѐки объектив 
ижтимоий сабаблар (лаѐқатсизлик туфайли ишдан бўшашдан қўрқиш) билан 
шартланувчи қатъий қаршилигига сабаб бўлиши мумкин. Маълумки, ўзгариш 
қай даражада муҳим бўлса, унга қаршилик янада кучли бўлади.
Ресурсларнинг чекланганлигини ҳисобга олиш. Ҳар бир даврда корхона эга 
бўлган ресурслар миқдори объектив тарзда чекланган бўлади. Шунинг учун 
ЭҲАТни жорий этишда ҳар бир ресурсдан фойдаланиш ижобий натижа 
бергандагина мақсадга мувофиқ бўлишидан келиб чиқиш керак. Ташкилот 
раҳбарлари кўпинча ресурсларни (айниқса меҳнат ресурсларини) баҳолашда 
хатога йўл қўядилар, бу қулай ишлаб чиқилган ва жорий этилган ЭҲАТда 
кўплаб, баъзан эса тузатиб бўлмас тўхтаб қолишларга сабаб бўлади.
Ечим 
вариантларининг 
қиёсланиши. 
Ахборотли 
ечимларнинг 
баҳоланувчи муқобиллари ва уларни баҳолаш усуллари қатор белгилар бўйича 
қиѐсланиши керак: амалга ошириш, яъни ечимни зарур ҳажмдаги ҳамма 
турдаги ресурслар билан таъминлаш имконияти; ҳамма сарф-харажат ва 


133 
натижаларни тўлиқ ҳисобга олиш, такрорий ҳисобга олиш мавжуд эмаслиги 
(яна бир бор умумий самарани хусусий натижалар билан жамлашга ҳаракат 
қилиш); қўлланилувчи кўрсаткич ва баҳолаш мезонларининг аниқлик даражаси.
Динамика. Вақт омилининг турли жиҳатларини ҳисобга олиш лозим. 
Ноаниқлик ва хатар. Ечимлар самарадорлигини баҳолашда дастлабки ва 
якуний ахборотнинг тўлиқлигини ҳисобга олиш лозим.
Босқичлилик. ЭҲАТни жорий этиш жараѐнини, дастлабки иш босқичини 
баҳолаш аниқроқ, охирги иш босқичини баҳолаш эса вақт жиҳатидан узоқ ва 
ноаниқроқ эканлигини ѐдда тутган ҳолда босқичма-босқич баҳолаш лозим.
Вақт омили, ноаниқлик ва хатарни етарлича баҳоламаслик ЭҲАТни нотўғри 
умумий баҳолашга сабаб бўлади, бу, ўз навбатида, унинг амал қўлланишига 
салбий таъсир этиши ѐки ҳатто умумий лойиҳанинг барбод бўлишига олиб 
келиши мумкин.
Хулоса: ишни тизимни ишлаб чиқишдан эмас, балки эҳтиѐж ва 
имкониятларни баҳолашдан бошлаш керак. Сўнгра бу омилларни ҳисобга олган 
ҳолда ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан мосроқ ахборот тизимини яратиш 
лозим.
Пул (автоматлаштириш харажатлари) ва вақт (муайян натижаларга 
эришилувчи давр) самарадорликни баҳолашдаги асосий мезонлар сифатида 
намоѐн бўлади. Белгиланган вақтда сарфланган маблағлар бирлигига нисбатан 
юқори фойда натижа бўлиши керак.
1. ЭҲАТни жорий этиш бўйича иқтисодий баҳолар қуйидагилар 
ҳисобланади: 
- самарадорлик – кам сарф-харажат билан талаб этилувчи вазифаларни 
мужассам этиш; 
- иқтисодий самарадорлик – тизим ѐки технологияни жорий этишда 
қиймат шаклида ифодаланган натижа, жорий этишдаги тежамкорлик; 
- қоплаш муддати – сарф-харажатлар қопланувчи вақт оралиғи; 
- тежаш манбалари – маълумотларга ишлов бериш ва улардан 
фойдаланишнинг технология жараѐнларига таъсири натижаларини иқтисодий 


134 
баҳолаш: ташкилот фаолияти натижаларини яхшилаш, ҳажмларни ошириш ва 
ахборотга ишлов бериш муддатларини қисқартириш, ходимлар сонини 
камайтириш, янги имкониятлар юзага келиши, меҳнат унумдорлигини ошириш. 
Таъкидлаш жоизки, электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари ўз-ўзидан 
даромад келтирмайди, лекин даромад олишга ѐрдам бериши мумкин. Улар 
қиммат бўлиши мумкин, агар уларнинг тузилиши ва стратегияси пухта ўйлаб 
чиқилмаганда, улар ҳатто фойдасиз бўларди. Электрон ҳужжат алмашинуви 
тизимини жорий этиш ходимлар вазифаларини автоматлаштириш зарурати 
билан боғлиқ, демак, уларнинг озод бўлишига кўмаклашади. Ташкилот 
тузилмасида катта ташкилий ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин, агар инсон 
омили ҳисобга олинмай, тўғри ижтимоий ва психологик сиѐсат танланмаса, 
кўпинча улар жуда қийинчилик билан кечади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling