А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
Давлат идоралари. Давлат идораларига катта ҳудудий тарқоқлик
(минтақа тузилмаси), кўп босқичли мураккаб иерархия бошқаруви, мавжуд ахборот технологияларининг суст стандартлашуви хос. Шу билан бирга давлат идораларида ЭҲАТни жорий этишда маълумотлар базаси хавфсизлиги ва фойдаланишни чеклашга юқори талабларни ҳисобга олиш зарур. ЭҲАТни жорий этиш лойиҳасини мураккаб молиялаштириш схемаси билан юзага келувчи муаммолар (танловларни ўтказиш бўйича талаблар, қарор қабул қилиш бўйича мураккаб схема) дастлабки босқичда алоҳида мураккабликка сабаб бўлади. Шунинг учун давлат идораларида ЭҲАТни жорий этиш бўйича ишни унча катта бўлмаган оҳиста парвоз лойиҳасидан бошлаш мумкин. ―Парвоз‖ – тизимнинг тимсоли бўлиб, у бошиданоқ жами талаб этилувчи функционалликни амалга оширмаслигини яхши тушуниш керак. Ишлаб чиқарувчи компания ѐки ҳатто шахсий ишланма мутахассисларини ―парвоз‖ босқичида тўлиқ ишловчи ва кўпайтиришга тайѐр тизимни яратишга мажбур қилиш, қизиқ кўринса-да, аслида жуда хавфли жараѐн. ―Парвоз‖ лойиҳасининг вазифаси ўзгача: тизимни жорий этишдан самарани белгилаш, жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, ягона амал қилувчи лойиҳани тузиш учун асос ишлаб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ишларнинг тўлиқ режаси, жорий этиш режасини тузиш. Бунда ―парвоз‖ лойиҳаси маълум қийматга эга, ишлаб чиқарувчи компаниялар кўпинча жами тизимни жорий этишга буюртма олиш умидида сезиларли ѐн беришларга тайѐр бўлса-да, уни суиистеъмол қилиш керак эмас: ижрочининг молиявий масъулияти доимо молиявий манфаатдорликка нисбатан кучли рағбатлантириш омили ҳисобланади. Миқѐс ва ѐндашув нуқтаи назаридан ―парвоз‖ лойиҳаси тизимнинг якуний қийматидан 10 %гача маблағни ташкил этиши мумкин. Махсус майдонни пухта тайѐрлаб, ҳамма қарорларни яхши ишлаб чиқиб, ташкилот раҳбарияти билан ўзаро келишган ҳолда, молиялаштириш кафолатига эришиб, буюртмачи ва маслаҳатчи компания тизимни кенг жорий этишга киришиши мумкин. 124 Давлат идораларига, ходимларнинг эскича фикрлаши, кўпинча эса суст ходимлар таркиби айниқса хосдир. Давлат идоралари ходимлари малакасини ошириш бўйича истиқболли дастур доирасида бу муаммони аста-секин ҳал этилади, лекин бу дастурларнинг натижаси, афсуски, узоқ муддат талаб этади. Қарорларни ишлаб чиқиш босқичида кўпинча ахборот олиш борасида қийинчиликлар юзага келади. Тавсифланган ҳамма муаммолар жорий этиш самарадорлигини баҳолаш мураккаблигини кўрсатади, чунки ушбу ҳолатда ҳеч қандай молиявий ҳисоб- китоблар тўғри келмайди. Бироқ эҳтимол, фақат сифат жиҳатидан, эҳтимол, лойиҳа давомида қабул қилинувчи алоҳида локал бошқарув қарорлари бўйича баҳолаш имкониятига эга мезонларни топиш зарур, чунки эртами ѐки кечми киритилган маблағлар самараси бўйича ҳисобот талаб этилади (Жорий этиш самарадорлигини белгилаш усули бўйича таклифлар алоҳида бўлимда берилган). Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling