А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


 ЭҲАТ негизида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

9.2. ЭҲАТ негизида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш 
 
1. Давлат бошқарувида ЭҲАТ самарадорлиги таркибий қисмлари. 
Давлат бошқаруви тизими фаолияти самарадорлиги учта таркибий қисм билан 
аниқланади: 

фуқаролар ва корхоналар билан ўзаро муносабат самарадорлиги;

ҳар бир муассасанинг алоҳида ички ишлари самарадорлиги;

ҳукумат идораларининг ўзаро муносабатлари самарадорлиги. 
Электрон ҳукумат механизмлари билан таъминланган ахборот 
жамиятининг асосий элементларидан бири – давлат муассасалари фаолияти ва 
улар билан ўзаро таъсирлашиш жараѐннинг очиқлиги, хоҳ у давлат 
тенденрлари, тижорат фаолиятини лицензиялаш ѐки оддийгина давлат 
раҳбарларининг фуқаролар билан мулоқоти бўлсин. 
Давлат органларининг аҳоли билан ўзаро муносабатларига АКТни кенг 
жорий этиш ҳар бир фуқарога стандарт операцияларга сарф-харажатларни 
қисқартириш имконини берди. Солиқ деклорацияларини тўлдириш, коммунал 
хизматлар тўлови, имтиҳон топшириш, турли маълумотномалар олиш, давлат 
лавозимлари учун танловларда иштирок этиш, ҳукумат грантлари ва 
субсидияларини олиш, давлат хизматчилари билан видео анжуманлар – ана шу 
баъзи жараѐнлар виртуал тарзда юз бермоқда. 
Давлат органлари ва фуқароларнинг уларга бевосита бюджет 
хизматларини кўрсатиш жараѐнида ўзаро муносабатлари характерини сифат 
жиҳатдан ўзгартириш электрон ҳокимиятнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. 
Бунинг остида одатда ҳукумат органлари фаолиятининг ошкоралиги ва 
ҳисобдорлиги, тескари алоқани таъминлаш (жамоатчилик фикрини ҳукуматга 
етказиш), аҳолининг кенг ҳажмли ва долзарб ахборотдан фойдаланиши 
тушунилади. Бир вақтнинг ўзида барча республика, минтақа ва муниципиал 
бошқарув органлари учун аҳоли тўғрисидаги аниқ маълумотлар ҳаѐтий 
заруратга айланмоқда. ФҲДЁ идоралари ва паспорт-виза хизматларининг 


162 
бирлашган давлат ахборот ресурслари (БДАР) уларнинг манбаи ҳисобланади. 
―ФҲДЁ–ПВХ‖ БДАР мисолида вазифаларнинг нусхалаштириш ва юритиш 
предметлари кесишувини истисно қилувчи турли давлат органларининг 
самарали ўзаро таъсирлашиш имкониятларини намоѐн этиш мумкин. 
Қатъий равишда тегишли ҳуқуқий майдон доирасида ташкил этилган 
БДАР асосида ҳосилавий юқори технологик маҳсулотлар, масалан, аҳолининг 
Давлат регистри шаклланиши мумкин. Регистрни жорий этиш фуқаролар ва 
давлат 
ҳокимияти 
органлари 
ходимларининг 
ўзаро 
таъсирлашиш 
тартиботларини соддалаштириш, самарадорлигини ошириш ва харажатларини 
камайтириш, масалан, заруратни истисно қилиш, ѐки турли маълумотнома ва 
кўчирмаларни олиш вақтларини қисқартириш имконини беради. 
Рақобатбардошликни оширишга йўналтирилган электрон ҳукуматнинг 
таянч мақсади, хусусий бизнесга кўмаклашиш учун давлат билан ўзаро 
муносабатлар харажатини камайтиришга қаратишдан иборат. Давлат 
секторининг ўзига хослиги аксарият фуқаролар ва бизнеснинг давлат 
хизматлари билан ўзаро таъсирлари юридик ѐки тартибга солувчи қоидалар 
билан белгиланади, улар мазкур қоидаларга бўйсунишлари шартлигидан 
иборат. 
Қонун ва йўриқномалар одатда ижтимоий ѐки иқтисодий тараққиѐтга 
кўмаклашиш учун ишлаб чиқилади (масалан, ижтимоий фаровонликни 
ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, бозорда 
рақобатни ривожлантириш, атроф-муҳитнинг сифатини ошириш). Бироқ одатда 
улар фуқароларга юклатилган кўплаб мажбуриятлар ѐки маъқуллашни талаб 
этади, эркин танлаш имкониятини сезиларли тарзда чеклайди ва аксарият 
ҳолатларда катта харажатларни келтириб чиқаради. Бундай маъмурий 
харажатларнинг ҳажмларини миқдорий кўрсаткичлар билан баҳолаш қийин. 
Маъқуллашга бу харажатлар алоҳида фуқароларга каби, бутун иқтисодиѐт учун 
ҳам юк ҳисобланади. Шунинг учун муайян шароитларга ҳаддан ташқари ѐки 
ѐмонроқ 
мослаштирилган 
тартибга 
солиш 
ҳолатлари 
иқтисодий 
кўрсаткичларни яхшилашга ва рақобатбардошлик ўсишига тўсқинлик қилади. 


163 
Мазкур муаммони ҳал этишнинг дастлабки усули, қабул қилинган 
қарорларнинг бизнесга таъсирини баҳолаш зарурати назарда тутилган қулайроқ 
тартибот ва қонунчиликни яратиш бўйича қадамлар қўйишдан иборат.Давлат 
аралашувини, фирмалардан белгиланган шароит ва мажбуриятларни 
бажаришга қандай қўшимча харажатларни аниқлаш учун пухта кўриб чиқиш 
зарур. Бунда бу каби аралашув самарали ва натижавий бўлиб қолишига 
кафолатлар бериш лозим. 
Давлат ушбу шартларни бажариши учун мумкин бўлган кўплаб 
стратегиялар мавжуд. Масалан, рентабелликнинг умумлаштирилган таҳлили, 
тартибга солиш таъсирини баҳолаш, тартибга солиш тартиботлари бўйича 
стандартларни жорий этиш ва ҳ.к. АКТдан фойдаланиш уларни амалга ошириш 
учун таянч омил бўлиши мумкин, чунки қарорлар қабул қилиш жараѐнларини 
қўллаб-қувватлаш ва тартибга солишга таъсирни баҳолаш механизмини яратиш 
жараѐнларини қўллаб-қувватлшага ахборот бошқаруви воситаларини тақдим 
этиш мумкин. 
Бироқ, қоидаларни яратиш бўйича жараѐнлар сифатидан қатъи назар 
электрон ҳукумат бизнес ва фуқароларнинг давлат билан ўзаро 
таъсирлашишнинг онлайн усулларидан фойдаланиш ҳисобига маъмурий ва 
тартибга солувчи талабларни бажариш харажатларини камайтириш имконини 
беради ва шу билан бирга тижорат секторининг унумдорлиги сингари, оддий 
кишиларнинг турмуш даражасига ижобий таъсир этиши мумкин.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling