А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фуқаролар ва бизнеснинг ўзаро ўзаро таъсирлашиш самарадорлиги.
Калит сўзлар: Электрон ҳокимият, бизнес, фуқаро, электрон муҳит,
АКТ, давлат сектори. 166 Назорат учун саволлар 1. Давлат бошқаруви тизими фаолияти самарадорлиги таркибий қисмларини келтиринг. 2. Электрон ҳокимиятнинг муҳим вазифаси нима ҳисобланади? 3. Рақобатбардошликни оширишга йўналтирилган электрон ҳукуматнинг таянч мақсади нима? 4. Давлат сектори самарадорлигини оширишнинг олтита асосий соҳаси мавжуд. Уларни келтиринг. 5. Электрон ҳукуматнинг давлат сектори самарадорлигига таъсирини олти тоифа бўйича таснифлаш мумкин. Улар қайсилар? 6. Самарадорликни оширишни ва харажатларни реал қисқартиришни таъминлаш учун электрон ҳукумат қайси фундаментал шартларни бажариши лозим? 167 Х боб. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЛМАШИНУВИ ТИЗИМЛАРИ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 10.1. Давлат бошқаруви тизими самарадорлигининг таркибий қисмлари 1. Фуқаролар ва бизнеснинг ўзаро ўзаро таъсирлашиш самарадорлиги. Интернет орқали аҳолининг давлат хизматчилари билан суҳбати ҳукумат ва фуқаронинг ўзаро муносабатини янада оқилона ташкил этиш имконини беради – белгиланган соатларда белгиланган жойда бевосита алоқага зарурат қолмайди, мулоқот куну-тун исталган жойдан Интернет орқали амалга оширилиши мумкин. Республика вазирликлари, идоралари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти ва муайян қарорлари янада тушунарли ва назорат остида бўлади, бунинг ижобий натижаларидан бири мамлакатда барқарорликни мустаҳкамлашдир. Давлат идоралари билан интернет-тижорат технологиялари воситасида ўзаро муносабат хусусий компаниялар рақобатбардошлигини оширади, ҳукумат билан ўзаро муносабатнинг расмий тартиботларини соддалаштиради ва компанияларга ҳужжат алмашинуви харажатларини камайтириш имконини беради. Интернет-портал ѐрдамида ҳар қандай фуқаро давлат бошқарувида иштирок этиши – мамлакатда юз бераѐтган ҳодисалар тўғрисида ўз фикрини билдириш, қонун лойиҳасига тузатишлар киритиш имконини беради. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда жойларда фойдаланилаѐтган фуқаролар ва корхоналар билан ―қоғозли‖ ишлаш технологияси фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳамда давлат органлари учун ҳам вақт ва ресурсларнинг ноишлаб чиқариш харажатлари сони ортишига олиб келади. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш давлат ва фуқароларнинг ўзаро муносабатлари каналларини сезиларли кенгайтириш, ушбу ўзаро муносабат сифатини ошириш ва ўзаро муносабатлар, ҳар бир инсонннинг қизиқишлари ва умумий ижодкорлик мақсадларига интилиш 168 асосида тузилган фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш имконини беради. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling