А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фуқаролар ва ташкилотларнинг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатлари.
- “Ягона ойна” тамойили
Ахборот излаш ва олиш. Интернет тармоғида давлатннинг барча
органлари тўғрисида тўлиқ, аниқ ва долзарб ахборотни қулай тақдим этиш талаб этилаѐтган ахборотнинг излаш жараѐнини сезиларли тарзда соддалаштириш, саволларга жавоб бериш мансабдорларнинг вақтини тежаш, шунингдек хатолар сонини камайтириш имконини беради. Фуқаролар ва ташкилотларнинг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатлари.Ушбу функция Интернет орқали зарур маълумотнома ѐки рухсатнома сўраш ва олиш ҳамда давлат бошқаруви органларига кўзда тутилган хулосаларни топшириш имконини берувчи сервис тўплами билан таъминланади. Ундан ташқари, сўровларнинг ҳолатини кузатиш имконияти мавжуд бўлиши лозим. “Ягона ойна” тамойили барча босқичдаги давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабат учун ягона нуқта мавжудлигини кўзда тутади.Бунинг учун давлат ҳокимиятининг ваколатли органларига сўровлар ва ҳисоботни автоматик тарзда жўнатиш ва шу орқали давлатни фуқаролар ва бизнес учун ягона хизматлар ―провайдери‖ сифатида кўриб чиқиш имконини берувчи тизим зарур. Иш юритишни автоматлаштириш қоғоз шаклидаги ҳужжатни рўйхатга олишда у бутунлай ѐки қисман электрон шаклга ўтказилади, кейинги амаллар ҳам айнан электрон рўйхатга олиш карточкалари ва ҳужжатларни тақдим этиш билан олиб борилишига асосланган. Бундай технологияни жорий этиш қуйидаги имкониятларни беради: - ташкилот бўйлаб ҳужжатлар ҳаракатини жадаллаштириш; - ҳужжатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини кафолатлаш; - ҳужжатлар ижроси ва бошқарув қарорлари қабул қилинишининг самарали назоратини таъминлаш; - алоҳида мансабдор шахслар сингари, бутун ташкилотнинг ҳам ишлаш самарадорлигини ошириш; 169 - қоғозли ҳужжатларнинг кўплаб нусхаларини кўпайтириш, узатиш ва сақлаш харажатларини қисқартириш; - қарорлар қабул қилинишида ижрочига максимал даражада тўлиқ ҳужжатлар асосини тақдим этиш ҳисобига уларнинг асосланганлиги ва сифатини ошириш. Бундай ѐндашувда ҳужжатларни расмийлаштириш жараѐнида қўшимча харажатлар пайдо бўлади. Умуман олганда, агар ташкилот ҳужжатларнинг катта қисмини электрон шаклда олса уларни четлаб ўтиш мумкин. Шуни назарда тутиш зарурки, соф электрон ҳужжат алмашинуви ва иш юритиш (ЭҲАИЮ)га ўтиш кўп вақт талаб этади. Лекин автоматлаштирилган иш юритиш тизимини жорий этиш ҳозирданоқ электрон ҳужжат алмашинувига ўтиш учун яхши технологик шарт-шароитлар яратади, чунки бундай ташкилотларда ходимлар аста-секин қоғоз билан ишлашни тарк этмоқдалар (қоғоз алмашинуви девонхона, архив ва экспедицияда сақланиб қолмоқда), уларга технологик зарурат йўқолмоқда. Ҳужжатларнинг баъзи турлари учун (масалан, ички) электрон ҳужжат алмашувдан ҳозир ҳам фойдаланиш мумкин. У барча ҳужжат лойиҳалари учун уларни ишлаб чиқиш ва келиштириш босқичида бажарилиши мумкин. Бундай тизимларни татбиқ этишнинг муҳимлиги нафақат алоҳида ҳукумат органларининг ишлаш самарадорлигини ошириш вазифаси билан аниқланади. Аввалги бўлимлардан кўриниб турганидек, ҳужжатлар билан идоравий ички ҳужжат алмашиш тизими самарали ишламаса, идоралараро ҳужжат алмашиш автоматлаштириш, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро таъсирлашиш учун порталлар тузишнинг иложи йўқ. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling