А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хорижий тажриба.
Маҳаллий тажриба. Тайѐр ЭҲАТ технологияларини жорий этишнинг
маҳаллий тажрибасидан фойдаланиш бозорда намоѐн этилган тайѐр тижорат маҳсулотларини харид қилиш, буюртмачининг талабига кўра яратиш ва жорий этишдан иборат. Бу йўл амалга оширишда тезкор ва оддий ҳисобланади, чукни маҳаллий бозорда бошқа мамлакатларнинг кўплаб ташкилотларида ишлаб чиқилган ва жорий этилган тайѐр ЭҲАТ технологиялар таклиф этилиши мумкин. Одатда, бу маҳсулотлар барқарор ишлайди, ишлаб чиқувчи томонидан ишланган ҳужжат ва хизмат кўрсатиш сервисига эга. Хорижий тажриба. ТайѐрЭҲАТ технологияларни жорий этишнинг хориж тажрибасидан фойдаланиш буюртмачининг талабларини таҳлил қилиш, тайѐр маҳсулотни харид қилиш буюртмачининг талабларига мослашиш, жорий этишдан иборат(12-жадвал). 12-жадвал ЭҲАТни жорий этишга турли ѐндашувларнинг кўрсаткичлари № Кўрсаткичлар Буюртма бўйича ишлаб чиқиш Тайѐр технологияларни татбиқ этиш Маҳаллий тажриба Хорижий тажриба 1. Яратиш босқичлари Буюртмачининг эҳтиѐжлари таҳлили, лойиҳалаштириш, расмийлаштириш ва жорий этиш (ишлаб чиқувчилар ва буюртмачилар бажаради), кузатиш Тайѐр маҳсулот таклифи, буюртмачининг талабларига кўра яратиш ва жорий этиш Буюртмачининг талаблари таҳлили, тайѐр маҳсулот таклифи, буюртмачининг талабларига мослашиш, жорий этиш (ишлаб чиқувчи ва буюртмачилар бажаради) 185 2. Яратиш вақти Узоқ Қисқа Ўрта 3. Қиймати Ўрта Паст Юқори 4. Ишлаб чиқувчи ва буюртмачининг муносабати Бизнес –ҳамкорлик (буюртмачининг ички бўлинмаси) Ташқи ташкилотларни нг бир марталик етказиб бериши Ташқи ташкилотнинг бир марталик етказиб бериши 5. Ишлаб чиқувчилари сони Ягона Кўплаб Кўплаб 6. Ахборот технологиялари -ни бирлаштириш имкониятлари Буюртмачининг талаблари асосида аниқланади Мавжуд эмас Буюртмачининг талаблари асосида аниқланади 7. Буюртмачининг талабларини му- фассаллаштири ш Юқори Паст Юқори 8. Ишлаб чиқувчининг модернизация- лашга тайѐрлик даражаси Максимал Паст Юқори 9. Хатолар эҳтимоллиги Юқори Ўрта Паст ЭҲАТни танлашда қуйидаги муҳим лаҳзаларни ҳисобга олиш зарур: - бозорда намоѐн этилган ЭҲАТнинг турли-туманлигини (ғарб сингари МДҲ мамлакатларининг ҳам); - ЭҲАТни таъминотчи-компанияси ишончлилиги ва у таклиф этган етказиб бериш, татбиқ этиш ва кузатиш шартлари; - белгиланган муддатларда ЭҲАТни корхонанинг хусусияти остида ишлаб чиқиш имконияти (қулай нарх шартлари). Умумий ҳолатда ЭҲАТ таъминотчи-фирмасини танлашда қуйидаги талабларни ҳисобга олиш зарур: - фирма салоҳияти (бозорда танилганлиги, ўзининг доимий офиси борлиги, ЭҲАТни жорий этишнинг навбатдаги лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига бозорда ўз имижини сақлаб қолиши); - фирманинг ҳажми, шартланган муддатларда жорий этиш лойиҳасини бажариш учун унда ресурслар етарлилиги; 186 - фирмада ЭҲАТни ишлаб чиқувчилар ва татбиқ этувчилар етарлича кўп ва барқарор жамоаси мавжудлиги; - ўхшаш корхоналарда ЭҲАТни ишлаб чиқиш ва жорий этишда фирманинг тажрибаси (авваламбор, жорий этилган ЭҲАТни ишда кўриб чиқиш ва уларнинг фойдаланувчилари билан мулоқот қилиш имконияти); - ишлаб чиқувчи-фирмада дастурлаштириш бўйича технология ва стандартлар, улар қандай расмийлаштирилган (қонунлаштирилган) ва қўллаб- қувватланмоқда; - жорий этувчи-фирмада жорий технология мавжудми, ва у расман қандай қўллаб-қувватланади. ЭҲАТни танлашда, давлат ташкилотлари ва муассасалари учун қуйидагилар хослигини назарда тутиш зарур: - катта ҳудудий тарқоқлик (минтақавий тузилма); - кўплаб босқичлар билан бошқаришнинг мураккаб иерархияси; - юқори тезликдаги электрон коммуникациялар билан етарли бўлмаган таъминланганлиги; - мавжуд ахборот технологияларини заиф стандартлаштириш; - ходимлар консерватизми; - заиф кадрлар таркиби. Шу билан бирга бу ерда ЭҲАТга юқори талаблар маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва фойдаланишни чеклашга қўйилади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling