А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
-расм. Ҳокимият ЭҲАТнинг тузилиши
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
5-расм. Ҳокимият ЭҲАТнинг тузилиши Интернет Фуқаролар Хўжалик юритувчи субъектлар Соҳаси портали СЭД СЭД СЭД СЭД СЭД СЭД Вилоят ҳокимиятлари Корпоратив узатиш тармоғи сеть передачи данных 179 Натижалар: ҳужжатлар устида жамоа бўлиб ишлаш имкониятлари; ҳужжатларни излаш ва танлашни жадаллаштириш (турли атрибутлар бўйича); ҳужжатларнинг сақланувчанлик даражаси ва сақлаш қулайлигини ошириш; ижро назоратини яхшилаш. Одатда, ЭҲАТ автоматлаштирилган воситалар билан муассасанинг янада долзарб иш юритиш масалаларини ҳал этиш имконини беради: ташкилотни корреспонденциялаш билан ишлашда ҳужжатларнинг ўтишини жадаллаштириш (яратиш, келиштириш, рўйхатга олиш. Кўриб чиқиш ва ижро босқичларида); Ташкилотнинг ташқи корреспондентларнинг сўровларига жавоб йўналишларини ўз вақтида тайѐрлаш ва йўналишларини таъминлаш; Ташкилотнинг тармоқли ресурслари ва фойдаланувчиларнинг компьютерида ҳужжатларни кўп маротаба нусхалаштиришни истисно қилиш; Бир ҳужжатнинг кўплаб жўнатилишига заруратни бартараф этиш орқали корпоратив тармоқ трафигини юклаш; Ҳар бир ижрочига муайян ҳужжатни (топшириш) ўтишининг берилган тартиботларини амалга оширишда ҳужжатлар (топшириқлар)ни етказиш хатоларини қисқартириш; Ҳужжатларнинг ҳаракатланиш ва топшириқларнинг ижро йўналишини автоматлаштирилган кузатиш ҳисобига ижро тартиби ва меҳнат ресурсларидан фойдаланганлик учун назоратни йўлга қўйиш ва соддалаштириш; Ҳужжатлар йўқолишини истисно қилиш; Ҳужжат ва топшириқ ҳаракатининг тартиботи мониторингини ўтказиш ва муассасада иш юритишни ташкил этиш самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда уларни зарур ҳисоботларни шакллантириш ва топшириқлар ижросини статистик таҳлилини амалга ошириш ҳисобига оптималлаштириш; Ҳужжатларни ишончли марказлаштирилган тарзда сақлаш ва самарали излаш воситаларини такомиллаштириш. Ташкилотлар ўртасида электрон ҳужжатларни айирбошлаш тизимини яратиш қуйидаги имкониятларни беради: 180 - ҳужжатларни етказиб берилишини радикал(кескин) жадаллаштириш; - етказиб бериш кафолати; - ―тилхат остида‖ етказиш - жўнатувчини олувчи томонидан ҳужжатни олиш ва рўйхатга олиш тўғрисида хабардор қилиш; - харажатларни қисқартириш. Анъанавий қоғозли ҳужжат алмашинуви ҳали ўз аҳамиятини йўқотмаслигини ҳисобга олиш зарур — яқин йилларда муҳим ҳужжатлар қоғоз шаклида нашр этилади, тасдиқланади ва етказилади. Шу билан бирга, ҳужжат электрон шаклда жўнатилувчи, рўйхатга олинувчи ва айнан электрон нусхаси билан иш олиб бориладиган, қоғоз нусхаси эса одатий йўл билан узатилувчи интеграцияланган қоғоз-электрон технология мавжуд (қатор ташкилотларда бу усулдан фойдаланилмоқда). Электрон рақамли имзонинг юридик аҳамиятини таъминловчи қонунчиликни жорий этиш, ҳукумат ва бошқарув органларининг харажатларини сезиларли тарзда қисқартириш имконини берувчи ва электрон ҳужжатлар билан алмаштириш тизимини яратиш имкониятларини очади. Бундай тизимларни ишлаб чиқиш йўлида объектив қийинчиликлар мавжуд: - қатор ташкилотларда ҳужжат алмашинувини бирор-бир автоматлаштириш тизимлари йўқлиги; - турли ташкилотларда фойдаланувчи тизим ва форматларнинг турли туманлиги; - жўнатувчи ва олувчиларни ишончли аутентификациялаш зарурати; - етказиш жараѐнида ахборотларни ўзгаришлардан ҳимоялаш; - конфиденциал ахборотни ҳимоя қилиш зарурати. Ушбу тизимлардан фойдаланиш автоматлаштирилган ҳужжат алмашинуви тизимига эга бўлмаган ташкилотлар томонидан фойдаланилади. Улар шакллар билан ишлаш воситалари, электрон рақамли имзо (ЭРИ) ва ахборотларни ҳимоя қилиш воситалари билан тўлдирилган электрон почта 181 орқали айирбошлаш воситалари ѐрдамида ҳужжатларни қабул қилишлари ва узатишлари мумкин. Ҳужжат алмашинуви бутунлай автоматлаштирилган ташкилотлар катта фойда ва меҳнат сиғимини сезиларли камайтириши мумкин. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling