А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Калит сўзлар

Интернет-портал, ягона ойна тамойили, реквизитлар, 
европалик экспертлар, электрон ҳукумат салоҳияти. 
 
Назорат учун саволлар 
1. Интернет-портал ѐрдамида қайси фуқаролар ва қандай қилиб давлат 
бошқарувида иштирок этиши мумкин? 
2. Ахборот излаш ва олиш қандай юз беради? 
3. Фуқаролар ва ташкилотларнинг давлат ҳокимияти органлари билан 
ўзаро муносабатлари қандай ташкил этилади? 
4. ―Ягона ойна‖ тамойили нима? 
5. Европалик экспертларнинг фикрига кўра, электрон ҳукуматни жорий 
этишнинг асосий натижалари нималарни ўз ичига олади? 
6. ―Электрон ҳукумат‖ салоҳиятини келтиринг. 
7. ―Электрон ҳукумат‖ хизматларига нималар киради? 
8. Электрон ҳужжатнинг мажбурий реквизитларини баѐн қилинг.
9. 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг электрон ҳужжат 
алмашинуви тизимлари қайси босқичларни ўз ичига олади?
10.2. 
Электрон ҳужжат алмашинуви тизимларини жорий этиш 
стратегиялари 
1. Бошқарув органларини барча бўғинлари иши узлуксизлигини ва 
узвийлигини таъминлашда ЭҲАТ. Электрон ҳужжат алмашинуви аста-секин 
аксарият маҳаллий компаниялар ва давлат идораларининг ҳаѐтига кириб 
бормоқда. Маълумки талаб таклифни келтириб чиқаради ва ҳозирги вақтда 
Ўзбекистон бозорида маҳаллий, ҳамда хорижий кўплаб тизимлар намоѐн 
этилган. 
Электрон 
ҳужжат 
алмашинуви 
бўйича 
қарорлар 
тизим 
ва 
технологияларга қилинган инвестицияларнинг максимал сақланишини ҳисобга 


182 
олган ҳолда бошқарув органларининг барча бўғинлари иши узлуксизлигини ва 
узвийлигини таъминлаб жорий этилиши лозим: 
- электрон ҳужжат алмашинуви тизимини яратиш халқаро талаблар ва 
тавсиялар, таркиби, амалий имкониятлари ва интерфейсларга мос келувчи 
ҳужжатларни бошқариш тизими асосида амалга оширилиши лозим; 
- ҳужжатлар билан ишлаш бўйича ишбилармонлик иловаларини амалга 
ошириш меъѐрий услубий ҳужжатлар базасига асосланиши лозим; 
- электрон ҳужжат алмашинуви тизими бир вақтда электрон ва қоғоз 
ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаши лозим; 
- электрон ҳужжат алмашинуви тизими ахборот хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича талабларни қондириши лозим; 
- электрон ҳужжат алмашинуви электрон имзодан фойдаланишни 
қўллаб-қуввалаши лозим (ЭРИ); 
- хорижда, Россияда, Ўзбекистонда электрон ҳужжат алмашинуви 
тизимини яратиш соҳасида олинган ишланма ва тажрибадан максимал 
даражада фойдаланиш. 
Таъкидлаш жоизки, турли синфга тааллуқли электрон ҳужжат 
алмашинуви тизими мавжуд ва уларни ишлаб чиқиш билан кўплаб хорижлик 
ва маҳаллий компаниялар шуғулланади. Маҳаллий электрон ҳужжат 
алмашинуви тизимлари ўртасидан қуйидагиларни қайд этиш лозим: «Germes» 
(BaekTechnologes), «Fidodocflow» (FidoBiznes), «Docflow» (IntelligentSolutions). 
UZINFOCOM Маркази томонидан ишлаб чиқилган Microsoft Office Share 
Point Server 2007 компаниянинг маҳсулоти базасида қўшма ишлаш учун 
корпоратив портал қарорларни ўз жорий этиш тажрибаси мавжуд.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling