А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Электрон ҳукуматларни жорий этиш натижалари


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

2. Электрон ҳукуматларни жорий этиш натижалари. Европалик 
экспертларнинг фикрича, электрон ҳукуматни жорий этишнинг асосий 
натижалари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- давлат органларига ахборотлар тақдим этиш хизматлари сифатини 
яхшилаш;
- мижоз(фуқаро ва бизнес)ларга хизмат кўра вақтини камайтириш; 


170 
- маъмурий тўсиқларни пасайтириш; 
- маъмурийлаштириш харажатларини камайтириш; 
- давлат хизматлари тўпламини кенгайтириш; 
- давлат органлари фаолиятини самарадорлиги ва улар томонидан 
фуқаролар ва бизнесга тақдим этилаѐтган хизматлар сифатини ошириш; 
- мижозларнинг хизматлардан қониқиш кўрсаткичини яхшилаш. 
- Ушбу алоҳида моддий натижалардан ташқари кенг ижтимоий, сиѐсий 
ва иқтисодий оқибатларининг кенг доираси мавжуд: 
- ҳокимият органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги; 
- ахборот жамиятида ҳукумат органлари ва фуқароларнинг иштироки 
даражасини ошириш; 
- фуқароларни демократик жараѐнларга жалб этилганилиги ўсиши; 
- олиб борилган сиѐсатнинг натижавийлиги ва самарадорлигини 
ошириш; 
- иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлигини ошириш; 
- мамлакатнинг умумий имиджи ва инвестицион муҳитни яхшилаш. 
―Жаҳонда, алоҳида мамлакатда, минтақа ѐки шаҳарда электрон 
ҳукуматларни‖ ривожлантиришни баҳолаш учун қуйидаги иккита ўлчамни 
ҳисобга олиш зарур: 
“Электрон ҳукумат” салоҳияти –онлайнли тартибда қулай бўлган 
хизматлар 
сони; 
ушбу 
хизматларнинг 
интерактивлик 
даражаси; 
фойдаланувчига йўналганлик ва қулайлик. 
“Электрон ҳукумат” хизматларига улар мўлжалланганлар томонидан 
реал талаб – ―электрон ҳукумат‖ хизматларидан фойдаланувчи фуқаролар ва 
бизнес вакиллари сони ушбу хизматлар улар қандай фойдаланишига боғлиқ. 
Давлат миқѐсида АКТ фойдаланишга ўтиш ҳукумат муассасалари 
фаолиятининг барча асосий шакллари трансформациясини англатади ва маълум 
молиявий харажатлар ва маъмурий ҳаракатларни талаб этувчи мураккаб 
ташкилий, технологик ва ижтимоий жараѐнлар ҳисобланади.Бу ишдаги 
муваффақиятли дастурларни амалга ошириш, оқилона ташкил этишдан


171 
жараѐннинг 
барча 
иштирокчиларининг 
ўзаро 
муносабатларини 
мувофиқлаштириш босқичларидан ҳар биридаги тўғри стратегия ва тактикага 
боғлиқ – барча даражали ижроия, қонунчилик ва суд ҳокимияти, бизнес, 
жамоатчилик ташкилотлари ва фуқаролар. 
Электрон ҳукуматни яратиш учун қуйидаги ресурслар зарур: сиѐсий 
эркинлик; бюджет ва кадрлар; АКТ-инфратузилма; АТ – менежмент тизими; 
лойиҳавий ѐндашув. 
Электрон ҳукуматни яратиш натижасида келгуси натижаларни кутиш 
мумкин: 
- давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини кенгайтириш; 
- Иқтисодиѐтнинг ўсиш суръатлари ортади; 
- Инвестиция муҳити яхшиланади ва минтақанинг умумий имиджи
- Давлат ҳокимияти органлари ишининг самарадорлиги ортиб боради. 
Тактик натижалар асосан харажатларни қисқартириш билан боғлиқ. 
Уларни аниқлаш ва ўлчаш етарлича осон. Пул ифодасида ўлчанувчи 
устунликлар ҳужжатларни сақлаш учун қанча табиий шкафларни йўқотиш, 
қанча майдонни бўшатиш, штатни қанчага қисқартириш (ѐки, унинг ўсишини 
четлаб ўтиш), ҳукумат органлари билан ўзаро таъсирлашувчи ташкилот ва 
фуқаролар қанча вақт тежашларини ҳисоблаш асосида ҳисоб-китоб қилиниши 
мумкин. 
Кутилаѐтган стратегик натижалар – бу қабул қилинаѐтган қарорларнинг 
сифатини яхшилаш, фуқароларнинг ҳукуматга ишончини ошириш, ҳукумат 
органларига бевосита ва билвосита ижтимоий харажатларни сезиларли 
қисқартиришдир.
Электрон ҳокимиятни яратиш ва амалга ошириш мамлакатнинг 
иқтисодий ўсишини жадаллаштиришга, шунингдек алоҳида фуқаро ва 
компанияларнинг унумдорлигини оширишга кўмаклашади. Онлайнли давлат 
хизматлари сонини кенгайтириш билан уйғунликда тезкор, аниқ ахборотлар 
ялпи ичик маҳсулот ортишига олиб келади, унинг ѐрдамида мамлакат жаҳон 
ҳамжамиятининг бошқа аъзолари орасида муносаиб ўринга эга бўла олади. 


172 
Замонавий ахборот технологиялари бир томондан давлатлар ўртасида, 
бошқа томондан фуқаролар ва бизнес ўртасида янада узвийроқ ўзаро 
алоқаларни ўрнатиш учун платформани таклиф этган ҳолда давлат 
бошқарувини мустаҳкамлаш учун барча имкониятларга эга. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling