А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Ассиметрик шифрлаш алгоритмлари
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
5. Ассиметрик шифрлаш алгоритмлари. Криптографик баѐнномалар
асосий турларини ривожлантиришни (калитли айирбошлаш, электрон-рақамли имзо (ЭРИ), аутентификация ва б.) очиқ калитлар ва улар асосида ассиметрик шифрлаш баѐнномаларини яратмай амалга ошириб бўлмайди. Ассиметрик крипто алгоритмларнинг асосий ғояси, хабарни шифрлаш учун битта калитдан, шифрдан чиқаришда эса бошқасидан фойдаланилишидан иборат. Шундай қилиб, сирли калитлар билан айирбошлаш масаласини ҳал этиш заруратидан қутиладилар. Умуман, ассиметрик шифрлашдан фойдаланишда ѐзишмалар тизими қуйидаги кўринишга эга бўлади. Ёзувларни амалга оширувчи N абонентлардан ҳар бири учун ўз калитлар жуфти танланган: "очиқ" E j ва "ѐпиқ" D j , бунда j – абонентнинг рақами.Барча очиқ калитлар тармоқнинг барча фойдаланувчилари учун таниш, ҳар бир ѐпиқ калит, аксинча, у тегишли бўлган абонентда сақланади. Агар 7-рақамли абонент 9-рақамли абонентга бермоқчи бўлса, у маълумотларни E 9 калити билан шифрлайди ва унинг 9-абонентига жўнатади. Тармоқнинг барча фойдаланувчилари E 9 калитини билиши ва шифрланган жўнатма кетувчи каналга кириш имконига эгалигига қарамай, улар дастлабки матнни ўқий олмайди, чунки шифрлаш тартиботи очиқ калит бўйича алмашмайди. 192 6. Электрон ҳужжат алмашув тизимлари истиқболлари. Ахборот- коммуникация технологиялари, шу жумладан электрон ҳужжат алмашинуви тизимларини жорий этиш Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш жараѐнларининг самарадорлигини сезиларли тарзда ошириш ҳисобига ахборотлашган жамиятга ўтишига реал ижтимоий-иқтисодий ва маданий шарт- шароитлар яратишдан иборат. Маълумки, бошқарув ишбилармонлик жараѐнларининг 90-95 %и бирор- бир кўринишда ҳужжатлар билан узвий боғлиқ. Ҳужжатларни ижро учун зарур мутахассисларга жўнатилишини самаралироқ, келишилган ҳолда, йўналтириш учун ҳужжат алмашинуви тизими зарур бўлади. Мантиққа зид бўлмаган ҳолда, компьютерлаштириш даврида аксарият компаниялардаги компьютерлар ҳозирга қадар ―ѐзув машинкаси‖ вазифасини бажариб келмоқда, электрон шаклда терилган ҳужжатлар эса фақатгина чоп этилгандан сўнг амалга киритилмоқда. Масалан, банкка тўлов қайдномаларини бир лаҳзада жўнатиш одат тусига кирди. Лекин аксарият ҳужжатлар билан бундай ҳолат бироқ сустроқ кузатилмоқда. Ҳужжатни бошқа ташкилотга жўнатиш ѐки архивга қўйиш учун уни дастлаб тўғри расмийлаштириш ва чоп этиш зарур бўлади.Маълум нусхалар сонини чоп этиш ва жўнатиш вақт ва моддий харажатларни: улар нусха кўпайтириш техникасини, почта хизматининг тегишли талабларига кўра расмийлаштирилган конвертлар харид қилишни талаб этади. Почта орқали хатни олган контрагент, қўл меҳнати билан ҳужжатларга реквизитлар қўйиши, қоғоз нусхаларини сканерлашга мажбур бўлади. Бунда электрон ҳужжатлар қоғоз шаклидаги ҳужжатларга нисбатан анча тезроқ ва самаралироқ манзилга етказилиши, уларни назорат қилиш ва излаш осонлиги, улар компакт шаклида сақланиши ҳамда шахсий маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаши муқаррар. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида нафақат сақланиб қолиш, балки ривожланишни мақсад қилган ташкилотлар буларга фақатгина ишни ташкил этишнинг энг самарали технологияларидан фойдаланган ҳолда 193 эришиш мумкинлигини англашлари лозим.Таянч технологиялардан бири — электрон ҳужжат алмашинуви бўлиб, унинг ѐрдамида ташкилот ичида, ташкилотлараро, тартибга солувчилар, таъминотчи ва истеъмолчилар, мижозлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараѐнини самарали ташкил этиш мумкин. Бунда ЭҲАТкатта талабга эга восита ҳисобланади, шу билан бирга иқтисодий беқарорлик шароитида ва бюджетни тежашда корхоналарнинг самарали фаолият юритиши учун жуда зарур. Ҳозиги кунда ЭҲАТнинг заруратга айланаѐтганини деярли ҳамма англаб етди. Бу эса бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш, қоғоз харажатларини қисқартириш, қимматли майдонни тежаш, персоналнинг тобелигини қисқартириш, тартиб-интизомни яхшилаш, янги ходимларнинг мослашиш тезлигини ошириш имконини беради. Электрон ҳужжатларни сақлаш, излаш, жўнатиш жуда осондир, бу жараѐнлар давомида ҳеч қандай ҳужжат йўқолмайди. Ҳужжат алмашинуви – бошқарув самарадорлигини оширувчи ресурсларни тежовчи технология, бу эса инқироз даврида жуда муҳимдир. Илгари ЭҲАТнинг дастлабки буюртмачилари жуда мураккаб таркибга эга ва ҳужжатлар билан ишловчи ва қоғоз шаклидаги мураккаб ҳужжат алмашинувидан ҳориган жуда кўп сонли ходимларга эга йирик корхоналар бўлди. Ҳозир эса кўплаб ташкилотларга татбиқ этилаѐтган оммавий буюртмачи нуқтаи назаридан ҳозирги воқеликларни ҳисобга олувчи маҳсулотлар рақобатбардош бўлиб бормоқда. Рақобат устунлиги сифатида ҳужжат алмашинуви ҳозирда нафақат йирик ва катта компанияларга, балки манфаатлари баъзан кирий буюртмачилар билан мос келмайдиган кичик ва ўрта компанияларга ҳам керак. Кичик компаниялар учун, масалан мураккаб қоғозбозлик қоидалари бўлмаслиги, офис маҳсулотлари билан бирлаштиришнинг кенг имкониятлари, тизимнинг соддароқ ва ўрнатилиши ва созланиши муҳимдир. Ҳужжатлар билан ишлаш функциялари бирор сервис кўринишидаги исталган иловадан олиш учун қулай бўлиши лозим. 194 Ташкилотнинг иқтисодий ўсиш даврида қўшимча харажатларга эътибор қаратишмаган. Аксарият ташкилотлар ЭҲАТни ўрнатмаганлар, кўпчилиги қиммат ишланмалардан фойдаланганлар, бунда қоғоз шаклида ҳужжат алмашув усулини ҳам сақлаб қолганлар.Ҳозирги кунда ЭҲАТни танлаш харажатлар ва самарадорлик нисбати нуқтаи назаридан янада оқилона бўлиши лозим. ЭҲАТни танлаш эса ҳақиқатда мураккабдир — бугунги кунда мазкур масалада тизимнинг унификацияланиш ва нусхалаштиришга йўналтириш лозим. Илгари аксарият ташкилотлар ўзининг қимматли индивидуал тизимларни ишлаб чиқиш билан банд бўлганлар, бу қўшимча харажат, хизмат кўрсатиш харажатларини кўпайтиришни келтириб чиқарди. ЭҲАТ айнан намунавий бўлиши лозим. Бу харажатларни сезиларли қисқартиради ва жорий этиш тезлигини қисқартиради. Бу иш юритишнинг ягона қоидаларини, тизим тўғрисидаги низомлар, тизимни ташкил этишга техник талабларни ишлаб чиқишни кўзда тутади. Мамлакатда ягона ҳужжатлаштириш муҳитини яратиш учун шарт-шароитлар пайдо бўла бошлайди. Ҳужжат алмашинуви — бу мамлакатнинг ишбилармонлик маданияти, уни бир лаҳзада алмаштиришнинг иложи йўқ, лекин бугунги кунда электрон ҳужжат алмашинуви тизимини яратиш учун барча шароитлар мавжуд. Қоғоздан электрон ҳужжатларга бутунлай ўтиш яқин йилларда амалга ошади, гарчи бунга ҳали баъзилар ишонч ҳосил қилмаган бўлса-да. Идоралараро ҳужжат алмашинувини ривожлантириш жараѐнлари фаоллаштирилаѐтганлиги ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Бу ғоя қисман амалга оширилганда, ҳеч бир компания ЭҲАТсиз амал қила олмайди. Таъкидлаш жоизки, биз ҳозирги кунда қоғоз-электрон ҳужжат алмашинуви даврида яшамоқдамиз. Қоғоз йўқ бўлмади ва келгусида ҳам ҳам ўз кучини йўқотмайди, буни нафақат анъаналар, балки аввалдан машҳур бўлган қулайликларни ҳам аниқ англаш лозим, лекин вақт ўз ҳукмини ўтказди. Ўзбекистон учун ўз тажрибалари ва ҳужжатларни қайта ишлашга оид миллий анъаналарини ҳисобга олган ҳолда электрон ҳужжат алмашинуви 195 тизимини жорий этиш бўйича жаҳон, хусусан Россия тажрибасидан фойдаланиш муҳимдир. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling