А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Ҳужжатларни излаш нафақат регистрация карточкаси майдонларидан 
исталгани бўйича, балки карточкага бириктирилган файлларнинг матни бўйича 
ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ижро назорати тизими ташкилотда ҳужжатнинг ўтиш тартибини тўлиқ 
тиклаш имконини беради. Бу парралель (бир неча изланувчиларга эга) ва изчил 
(бир вақтда эмас, балки кетма-кет бажарилувчи) топшириқлар, шунингдек 
масъул ижрочи чиқарувчи кичик топшириқларни яратиш ҳисобига эришилади.
4. Электрон-рақамли имзо. Умумий қоидалар. Ишбилармонлик 
хатларини юритишда, шартномалар тузишда масъул шахснинг имзоси бир неча 
мақсадни кўзловчи ҳужжатнинг бевосита атрибути ҳисобланади: 
- мавжуд 
намуна билан имзони солиштириш орқали хатнинг 
ҳақиқийлигини кафолатлаш; 
- ҳужжатнинг муаллифлигини кафолатлаш (юридик нуқтаи назардан). 
- Ушбу талабларни бажариш имзонинг қуйидаги хусусиятларига 
асосланади: 
- имзо аутентик, яъни унинг ѐрдамида ҳужжат олувчига у имзо қўювчига 
тегишлилигини исботлаш мумкин; 
- имзо қалбаки эмас; яъни ҳужжатда афтографи бўлган кишигина ушбу 
ҳужжатга имзо қўйиши мумкинлиги исбот ҳисобланади; 
- имзо кўчирилмайди, яъни ҳужжатнинг бир қисми ҳисобланади ва 
шунинг учун уни бошқа ҳужжатга кўчириш иложи йўқ; 
- имзоли ҳужжат ўзгармас ҳисобланади; 
- имзо шак-шубҳасиз. 
- имзо намунасига эга бўлган ҳар қандай киши ҳужжат имзо эгаси 
томонидан имзоланганига ишонч ҳосил қилиши мумкин. 
Қоғозсиз ҳужжат алмашинувининг замонавий воситаларини, электрон 
тўлов воситаларини ривожлантиришни ҳужжатнинг ҳақиқийлиги ва 
яхлитлигини ривожлантирмай тасаввур қилиб бўлмайди. Оддий имзонинг 
асосий хусусиятларини сақлаб қолувчи электрон-рақамли имзо (ЭРИ) шундай 
восита ҳисобланади. 


190 
Электрон-рақамли имзо ѐпиқ ЭРИ фойдаланган ҳолда ушбу электрон 
ҳужжатнинг маълумотларини махсус ўзгартириш натижасида ва очиқ калит 
ѐрдамида электрон ҳужжатда ахборот бузилмаслиги ўрнатиш ва ЭРИ ѐпиқ 
калити эгасини индентификациялаш имконини берувчи имзо ҳисобланади.
Шундай қилиб, ЭРИ электрон ҳужжатни имзолаган шахсларга исталган 
ҳужжатларни имзолаш ва тасдиқлаш имконини беради.
ЭРИ шакллантириш ва текшириш дастурий восита ѐрдамида амалга 
оширилади, яъни ЭРИ воситаси. 
Электрон 
ҳужжатни 
жўнатиш 
учун 
қуйидаги 
ҳужжатлардан 
фойдаланилади: 
- оддий электрон почта;
- электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари. 
ЭРИ тузишнинг бир қанча усуллари мавжуд, айнан: 
- симметрик алгоритмлар асосида электрон ҳужжатни шифрлаш. Ушбу 
схема учинчи шахс тизимида – иккинчи томоннинг ишончидан фойдаланувчи 
атрибут мавжуд бўлишини кўзда тутади.ЭРИ шифрлаш далилининг ўзи ушбу 
схемада ҳужжатни авторизацияси сирли калит ва унинг атрибутини узатиш 
ҳисобланади.
- ассиметрик 
алгоритмларни 
шифрлаштиришдан 
фойдаланиш. 
Ҳужжатни имзолаш далили жўнатувчининг сирли калитда шифрлаш 
ҳисобланади. 
- аввалги ғояларни ривожлантириш ЭРИ кенг тарқалган схемасига 
айланди – ассиметрик алгоритм ѐрдамида хеш-функция ѐрдамида ЭРИ қайта 
ишлашнинг якуний натижасини шифрлаш. 
Санаб ўтилганлардан ташқари, ЭРИ схемасини қуришнинг бошқа 
усуллари ҳам мавжуд: гуруҳий имзо, эътирозсиз имзо, ишончли имзо. Ушбу 
хилма-хилликнинг пайдо бўлиши электрон ҳужжатларни узатиш ва қайта 
ишлаш электрон технологиялари ѐрдамида ҳал этилувчи масалаларнинг хилма-
хиллиги билан ифодаланган. 


191 
Ўзбекистон Республикасида электрон рақамли имзони шакллантириш ва 
текшириш учун қуйидагилар қўлланилади: 
- халқаро стандарт RSAEncryptionSHA 1; 
- миллий стандарт O`zDST 1092:2005 «ЭРИ шакллантириш ва текшириш 
жараѐнлари; 
- миллий O`zDST 1092:2005 алгоритмни амалга оширувчи ЭРИ воситаси 
сифатида миллий криптопровайдер.
Халқаро RSAEncryptionSHA 1 стандарт ассиметрик шифрлаш 
алгоритмларига асосланган ахборотларни қайта ишлашнинг криптографик 
усуллари киради. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling