А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


ЭҲАТ жорий этишга ѐндашувлар


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

2. ЭҲАТ жорий этишга ѐндашувлар. Электрон ҳужжат алмашинуви 
тизимини жорий этишнинг турли ѐндашувлари мавжуд: буюртма бўйича ишлаб 
чиқиш;маҳаллий тажрибани ҳисобга олган тайѐр ЭҲАТ технологияларини 
татбиқ этиш; хорижий тажрибани ҳисобга олган тайѐр ЭҲАТни татбиқ этиш. 
Электрон ҳужжат алмашинуви тизим келтирилган. 


183 
Буюртма бўйича ишлаб чиқиш. Буюртма асосида муайян ташкилотнинг 
масалаларини ҳал этувчи ЭҲАТни ишлаб чиқиш, бунда муайян ташкилотнинг 
талаб ва хусусиятларига максимал мослик ва ташқи ишлаб чиқувчилардан 
эркинлик таъминланади. Бироқ, функционаллиги, унумдорлиги ва барқарор 
ишлаши билан хорижлик нусхадошлари билан рақобатлаша олувчи сифатли 
ЭҲАТни ишлаб чиқиш кўп вақт сарфини (тегишли равишда молиявий 
харажатни) талаб этиши мумкин. Бунда муваффақият кафолатланмайди ва 
ишлаб чиқувчилар гуруҳининг субъектив қобилиятларига ўта боғлиқ, 
пировардида эса ўз мақсадларига эришмаслиги мумкин. 
Асосий устунликлари: ишлаб чиқиш жараѐнида олинган ЭҲАТ тегишли 
объектнинг хусусиятларини тўлиқ акс этади. 
Асосий камчиликлари:нисбатан кўп меҳнат ва кўп ишлаб чиқиш 
муддатларини талаб этади; яратилган ЭҲАТнинг беқарор амал қилиши, яъни 
амалий ишончлиликнинг паст кўрсаткичи; ѐмон модернизацияланганлик ва 
кузатувчанлик (барқарор амал қилиш вақти умуман белгиланган вақт талаб 
этади). 
Тайѐр ЭҲАТни жорий этиш. Тайѐр ЭҲАТни жорий этиш имконияти ҳар 
қандай ташкилотда умумий ва бетакрор қирралари мавжудлиги билан боғлиқ. 
Қирра ва масалаларнинг умумийлигидан фойдаланиш тайѐр ЭҲАТни муайян 
фойдаланувчининг шароити ва унинг вазифаларига боғлаш имконини беради.
Тайѐр ЭҲАТ технологияларни жорий этиш моҳияти, тайѐр технологиялар 
мавжуд бўлганда бу технологиялардан фойдаланилади, янгилари ишлаб 
чиқишга ҳаракат қилмасликдан иборат. 
Муайян объектнинг хусусиятлари муайян татбиқ этиш шароитларига 
мувофиқ тайѐр ЭҲАТ технологиялар модернизациясини (мослашувини) талаб 
этиши мумкин. 
Усулнинг тавсифи.Тайѐр ЭҲАТ технологияларни жорий этиш, умумий 
ҳолатда буюртмачининг талаблари таҳлилига, тайѐр маҳсулот таклифига, 
буюртмачининг талабларига мослашиш, жорий этишни ўз ичига олади.Тайѐр 


184 
технологиялар параметрларининг талаб этилганидан фарқли равишда, улар 
муайян объектнинг шароитларига мослаштирилган бўлиши лозим. 
Асосий устунликлари: буюртма бўйича ЭҲАТ технологияларни ишлаб 
чиқишга нисбатан жорий этиш харажатларини қисқартириш.
Асосий камчиликлари: тайѐр ЭҲАТ технологиялар фойдаланилиши 
мумкин бўлган объектлар сони камроқ; тизимни ишлаб чиқувчиларнинг малака 
даражасига талаб юқори. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling