А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
I боб. АХБОРОТ ВА КОРПОРАТИВ ҲУЖЖАТЛАР ОҚИМИ
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
I боб. АХБОРОТ ВА КОРПОРАТИВ ҲУЖЖАТЛАР ОҚИМИ
1.1. Корхонада ҳужжат алмашинуви Ҳозирги вақтда электрон ҳужжат алмашинув замонавий ташкилотларни бошқариш самарадорлигини оширишнинг амалдаги воситаларидан бирига айланиб бормоқда. Ҳужжат алмашув тизимига диққат эътибор қаратиш, сўнгги вақтларда инновацион бошқарув усулларини жорий этиш, тақдим этилган хизматларнинг сифатини ошириш учун ички жараѐнларни қайта ташкил этиш заруратини англаш билан боғлиқ. Мазкур ҳолатда ҳужжат алмашинуви тизимлари ташкилотнинг инфратузилмасида асосий вазифани бажаради. Бу – электрон ҳужжат алмашинувининг тўлақонли тизимини жорий этиш устунликларини англашдир. Тизимларни ривожлантириш мамлакатимизда яратилган зарур меъѐрий-ҳуқуқий ва инфратузилма базасини яратиш билан қўллаб- қувватланади. Тизимнинг асосий йўналиши – ҳужжатлар билан ишлаш, ходимлар ўртасида коммуникациялар тизимини такомиллаштириш ва ташкилотлар билимлар базасини тўплаш учун замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳисобига бошқарув жараѐнларини янги сифат даражасига кўтариш. Ҳар қандай замонавий ташкилотда ҳужжат ахборотни тақдим этишнинг асосий усули ҳисобланади. Бизнесни муваффақиятли юритиш учун ташкилотнинг ахборот ресурсларидан тўғри фойдаланиш ва сақланувчанлик аҳамияти шак-шубҳасиздир 2 . Тўғри қарор қабул қилиш ва вазиятга қараб мослашиш қобилияти, бозорнинг барча ўзгаришларига тез мослашиш нафақат раҳбарнинг иқтидори ва тажрибасига боғлиқ. Ташкилотни бошқариш самарадорлиги бу ерда ҳужжат алмашинувини бошқариш қанчалик тўғри ташкил этилганлигига ҳам боғлиқ. Ҳақиқатда тўпланган ахборотдан самарасизроқ фойдаланиш (ѐки уни йўқотиш) бутун бизнес барбод бўлишига 2 Alan Dennis, Barbara Haley Wixom, Roberta M. Roth. System analysis and design. Publisher: John Wiley & Sons,Inc., 2015,p.594. 7 олиб келиши мумкин. Ахир вақтида олинмаган ахборот ѐки ҳужжат, бу авваламбор, йўқотилган пуллар, вақт ва бой берилган имкониятлардир. Бунинг натижасида, турли ҳужжатлар билан фаол иш олиб борилувчи ҳар қандай ташкилотда эртами кечми маълум ахборотлар ҳажмини тизимлаштириш, қайта ишлаш ва хавфсиз сақлаш муаммоси юзага келади. Замонавий электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари ҳар қандай ҳажмдаги корхона фаолияти ва фаолият соҳасини оптималлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling