А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Назорат учун саволлар 
1. Электрон ҳужжат алмашинув деганда нимани тушунасиз? 
2. Ташкилотда ахборотни тақдим этишнинг асосий усули қайси? 


13 
3. Жаҳонда ҳар йили қандай миқдорда ҳужжат пайдо бўлади? 
4. Корпоратив ахборот оқимлари сақлаш талаблари қандай? 
5. EDMS-тизимлари ҳақида маълумот беринг? 
6. DCT бозори нима? 
7. Электрон ҳукумат мақоми тўғрисида баѐн қилинг. 
8. Электрон ҳукуматнинг асосий ички моделлари қайси? 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


14 
II боб. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЛМАШИНУВ ТИЗИМЛАРИ 
 КОНЦЕПЦИЯСИ 
2.1. Электрон ахборот ресурслари
1. Ҳужжатлаштиришнинг асосий тушунча ва таърифлари. Ҳар бир 
ташкилотнинг фаолияти турли кўринишдаги ахборотни юзага келтириш ва 
ундан фойдаланиш билан боғлиқ. Хўжалик иқтисодий фаолиятида ахборот 
деганда кенг маънода атроф-муҳит ҳақидаги исталган маълумот тушунилиб
унга атроф-муҳит билан ўзаро таъсир, унга мослашиш ва ўзаро таъсирлар 
жараѐнидаги ўзгаришлар орқали эришиш мумкин. Истеъмолчи нуқтаи 
назаридан ахборот якуний истеъмолчи томонидан фойдали деб қабул қилинган, 
тушунилган ва баҳоланган янги маълумотлардир. 
Ахборот ташкилотга қандай имконият беради? Ахборот ташкилотга 
қуйидаги имкониятларни тақдим этади: 
- ташкилотнинг стратегик, тактик, тезкор мақсад ва вазифаларини 
белгилаш; 
- ташкилотнинг жорий ҳолати, унинг бўлинмаси ва ундаги жараѐнлар 
назоратини амалга ошириш; 
- асосли ва ўз вақтидаги қарорларни қабул қилиш; 
- мақсадга эришишда бўлинмалар ҳаракатини мувофиқлаштириш. 
Узатилувчи ахборотни бирлаштирувчи ахборот оқимлари ташқи муҳит 
билан бирга ташкилотнинг ички муҳитида ҳам мавжуд. 1-расмда ташкилотнинг 
ташқи муҳит билан ўзаро таъсиридаги соддалаштирилган тизим ва мавжуд 
ахборот оқимлари тасвирланган.
Ахборот оқимлари ахборотнинг манбалардан истеъмолчиларга мақсадли 
ҳаракати бўлиб, йўналиш, унинг кириш ва чиқиш жойи билан ифодаланади. 
Ахборот оқимларининг манзиллилик, ахборот узатиш тартиби ва узатилувчи 
ахборот ҳажми сингари тавсифлари муҳим ҳисобланади
5
.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling