А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
3. Ҳужжат тизимлари таснифи. Ҳужжат тизимининг фарқли хусусияти
– ҳужжатлар туридаги турли-туманлик бўлиб, уларни қуйидагича таснифлаш мумкин: - расмийлик даражаси бўйича – тасдиқланган ва тасдиқланмаган шаклдаги ҳужжатлар; - такрор ишлаб чиқаришнинг расмий акс эттирилиши бўйича – ишлаб чиқариш, савдо ва ҳоказо; - бошқарув даражаси бўйича – давлат даражаси, вазирлик даражаси, бирлашма, корхона ва ташкилотлар даражаси; - фаолият соҳаси бўйича – режали, ҳисобга олинган, статистик, молиявий, бухгалтерлик ва ҳоказо. Ҳужжатларнинг ҳар бир гуруҳи маълум операция ва объектларни ифодаловчи маълумотларга эга; - маълум бошқарув вазифасига мансублик бўйича – прогнозлаш, режалаштириш, ҳисоб, назорат, таҳлил, меъѐрлаш, тезкор бошқарув ва ҳоказо; 20 - тизимга нисбатан – ички ва ташқи; - олиш усули бўйича – бирламчи ва иккиламчи (ишлаб чиқариш, чиқувчи); - ахборот тизимига нисбатан – тизимда ишлов берилмайдиган ва ишлов берилувчи ҳужжат; - бошқарув объекти (вазифа)га нисбатан – бирламчи (кирувчи), натижали (чиқувчи, жамлама), оралиқ ва архивли; - хўжалик операцияларининг мазмуни бўйича – моддий, пулли ва ҳисоб- китобли; - реквизитларнинг барқарорлиги бўйича – доимий ва тезкор; - йўналиш бўйича – буйруқли ва ижроли; - акс эттирилувчи операциялар ҳажми бўйича – айрим ва жамлама; - ҳисобга олинувчи операциялар бўйича – бир ва кўп муддатли; -тўлдириш усули бўйича – қўлда тўлдирилувчи; яримавтомат ҳужжатлар, унда ахборотнинг бир қисми автоматик тарзда маълумотлардан, қолган қисми клавиатурада қўлда териш орқали; - электрон ҳисоблаш машинаси(ЭҲМ) ѐрдамида амалга оширилувчи, автоматик олиш орқали ҳужжатга киритилади; - техник воситаларнинг техник фойдаланиш имкониятларига мослашув даражаси бўйича – машинада ишлов беришга мослашган ва мослашмаган; -расмийлаштириш бўйича бир ва икки томонлама ҳужжатлар. Компьютерга киритилувчи икки томонлама ҳужжатлардаги реквизитларни бланкнинг бир томонида жойлаштириш лозим; - ишлов беришга мослашув шакли бўйича – намунавий ва алоҳида. Намунавий ҳужжатлар компьютерда ишлов беришга мослаштирилиши керак, бу маълумотларга ишлов бериш намунавий тартиботларини яратиш имконини беради. Ҳисоб-китобларнинг катта тармоқли ва тармоқ ичидаги ихтисослашуви алоҳида ҳужжатларни қўллашга сабаб бўлади, гарчи бу уларга ишлов беришни мураккаблаштирса-да, тайѐрлаш харажатларини оширади: 21 - реквизитларни ҳужжатда жойлаштириш усули бўйича – анкета, зона, жадвал ва аралаш шаклли; - даврийлик бўйича – йиллик, чораклик, ойлик; - муддат бўйича – муддатли ва муддатсиз. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling