А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Ralph M. Stair, George W. Reynolds. Principles of Information Systems. 2016 Course Technology, Cengage  Learning, 705 р


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

5
Ralph M. Stair, George W. Reynolds.
Principles of Information Systems. 2016 Course Technology, Cengage 
Learning, 705 р.
 


15 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1-расм. Ахборот оқимлари чизмаси 
Оқимда узатилувчи ахборот эса ҳажм, аниқлик, қиммат, тўйиниш ва 
очиқлик орқали ифодаланади. Ташкилот доирасида юзага келиш манбаи нуқтаи 
назаридан ички ва ташқи ахборот, уни ташкил этувчи ахборот ресурслари 
мавжуд. Ички муҳитдаги, одатда, аниқ ахборот молия-хўжалик фаолияти 
ҳолатини тўлиқ акс эттиради. Унга ишлов бериш кўпинча стандарт 
ифодаланувчи тартиботлар ѐрдамида амалга оширилиши мумкин.
Ташқи муҳит – ташкилотдан ташқарида амал қилувчи иқтисодий ва 
сиѐсий субъектлар ҳамда улар билан муносабатлар. Бу иқтисодий, ижтимоий, 
технологик, сиѐсий ва ташкилотнинг мижозлар, таъминотчилар, воситачилар, 
рақиблар, давлат идоралари билан бошқа муносабатлари.
Ички муҳит 
- ҳужжат алмашинуви
- ҳисоботлар; 
- буйруқ ва фармойишлар 
Ташқи муҳит 
- қонунчиликдаги ўзгаришлар; 
- маҳсулот ва хомашѐ бозоридаги 
ўзгаришлар; 
- рақибларнинг ҳаракатлари.
Кирувчи
Ташқи муҳит
- сотув бозорида фирма ҳаракати; 
- корхона фаолияти ҳақида 
ҳисоботлар; 
- харидорлар учун ахборот.
Чиқувчи


16 
Ташқи муҳит ҳақидаги ахборот кўпинча тахминий, ноаниқ, тўлиқсиз, 
қарама-қарши, эҳтимолий кўринишга эга. Бундай ҳолатда у ностандарт ишлов 
бериш усулларини талаб этади.
Ташкилот турли манбалардан қуйидаги ташқи ахборотни олиши мумкин: 
1. Иқтисодиѐт ҳолати ҳақидаги умумий ахборот. Манба: ахборот-
таҳлилий материаллар, махсус журналлар, газеталар, Интернет ресурслари.
2. Махсус иқтисодий ахборотлар: молиявий бозор бўйича. 
3. Товарлар нархлари бўйича ахборот. Турли манбалар, шу жумладан
Интернет ҳам.
4. Ўзига хос ахборот. Ўзига хос ахборотни излашда излаш тизимларидан 
фойдаланилади.
5. Давлат бошқаруви идоралари ҳақидаги ахборот. (қонунлар, қарорлар, 
солиқ идоралари хабарлари).
Ҳар бир ресурс сингари, ахборот ресурсларини бошқариш мумкин, 
ахборот эҳтиѐжларини ўрганиш, ахборот ресурсларини режалаштириш ва 
бошқариш керак.
Ахборот ресурслари. Ахборот ташкилотнинг муҳим ташкилий 
ресурсларини акс эттиради. У кадрлар ресурслари, молиявий ресурслар билан 
бир қаторда ташкилот ресурслари умумий комплексига киради. Ахборотнинг 
келиб тушиши ва унга ишлов бериш тартиби бузилиши корхона амалий 
тизимлари ишида узилишларга сабаб бўлади, бу умуман корхона фаолияти 
самарадорлиги пасайишида ифодаланади.
Ахборот ресурслари ташкилотда айланувчи ахборотлар йиғиндисидир. 
Унинг моҳиятини тушунишни аниқлаш учун қуйидаги қатор қоидаларга 
эътибор қаратиш зарур: 
- ахборот – комплекс категория, яъни ахборот иш юзасидан мулоқот 
воситаси ва шарти; 
- ахборот – жамиятга ташкилот ҳақида маълумотларни етказиш воситаси; 
- ахборот – ташқи муҳит ҳақидаги маълумотлар манбаи; 
- ахборот – товар; 


17 
- ахборот ишлаб чиқаришнинг мустақил омилини акс эттириб, у бошқарув 
қарорини қабул қилиш жараѐнига асосланади.
Ахборот бошқа ресурс турлари билан кўпгина умумий хусусиятларга эга: 
- ахборотни унда ташкилот эҳтиѐжларини аниқлаш нуқтаи назаридан 
режалаштириш зарур; 
- ахборотни олиш ва ундан фойдаланиш харажатларини иқтисодиѐт 
нуқтаи назаридан баҳолаш мумкин, улар ташкилотнинг умумий балансига 
киритилиши керак; 
- ахборот ресурслари уларни ички ҳамда ташқи манбалардан қондириш 
имкониятлари билан қиѐсланиши керак; 
- истеъмолда ахборот йўқолмайди, балки ўз қимматини ўзгартиради.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling