А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Амалий ДТ билан интеграциянинг юқори даражаси


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Амалий ДТ билан интеграциянинг юқори даражаси. ЭҲАТнинг 
асосий имконияти унинг OLE Automation, DDE, ActiveX, ODMA, MAPI 
технологияларидан фойдаланиш ҳисобига турли дастурий иловалар билан 
юқори даражали интеграцияси ҳисобланади. Ҳужжатлар билан бевосита 
ишлашда 
эса 
ЭҲАТ 
утилитларидан 
фойдаланишга 
зарурат 
йўқ. 
Фойдаланувчилар оддий амалий дастурлар билан ишлайдилар: ЭҲАТнинг 
мижозлар қисмини инсталляциялаш пайтида амалий дастурларга янги 
функциялар ва меню элементлари қўшилади. Масалан, MS Word матн 
процессоридан 
фойдаланувчи 
файлни 
очган 
ҳолда 
дарҳол 
кутубхона(библиотека) ва ЭҲАТ ҳужжатларига эга папкани кўради (у ердан 
ўзига зарур ҳужжатни танлайди). Маълумотни сақлашда ҳужжат ЭҲАТ 
маълумотлар базасига автоматик равишда жойлашади. Бу бошқа офис ва 
ихтисослаштирилган дастурларга ҳам тааллуқли.
Таъкидлаш жоизки, аксарият кенг тарқалган ЭҲАТда нисбатан танилган 
ERP-тизимлар (хусусан, SAP R/3, Oracle Applications ва ҳоказо) билан 


31 
интеграция амалга оширилган
6
. Айнан турли иловалар билан интеграция 
ЭҲАТга хос хусусиятлардан бири ҳисобланади. У туфайли ЭҲАТ турли 
корпоратив иловалар орасида боғловчи бўғин сифатида намоѐн бўлади, шу 
билан бирга корхонада иш юритишни ташкил этиш учун асос яратади. Баъзи 
тармоқ таҳлилчиларининг фикрича, ЭҲАТ корхона ѐки ташкилотдаги 
корпоратив ахборот тизимининг асосига айлана олиши мумкин (бошқа фикрлар 
ҳам мавжуд).
2. Ҳужжатларни сақлаш хусусиятлари. ЭҲАТ асосан тақсимланган 
архитектуралар базасида ишлайди ва электрон ҳужжатларни тўплаш, 
инлексациялаш, сақлаш, излаш ва кузатиш технологиялари бўйича турли-туман 
комбинациялардан фойдаланади. Аксарият ЭҲАТда ҳужжатларни сақлаш 
бўйича (―шкаф/полка/папка‖ принципи бўйича) иерархик тизим амалга 
оширилган. Ҳар бир ҳужжат папкага жойлаштирилади, у, ўз навбатида, полкада 
жойлашган бўлади. Ҳужжатларни сақлашда уларни киритиш даражалари 
миқдори чекланмаган. Ҳавола (ссылка) механизмини қўллаш ҳисобига бир неча 
папка ва полкалар таркибига бир хил ҳужжат кириши мумкин (бу ҳолатда 
чиқувчи ҳужжат ўзгармай қолади ҳамда ЭҲАТ администратори белгилаган 
жойда сақланади). Қатор ЭҲАТда ҳужжатлар орасида алоқани ташкил этиш (бу 
имкониятларни график кўринишида таҳрир қилиш ва белгилаш мумкин) 
ҳисобига уларни сақлаш бўйича янада кучли имкониятлар амалга оширилган. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling