А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭҲАТнинг мантиқий компонентлари.
ЭҲАТ атрибутлари. ЭҲАТда ҳар бир ҳужжатга маълум атрибутлар
тўплами хос (масалан, унинг номи, ҳужжат муаллифи, уни яратиш вақти ва ҳоказо). Атрибутлар тўплами бир турдаги ҳужжатдан бошқасига ўзгариши мумкин (у бир турдаги ҳужжат доирасида ўзгармай қолади). ЭҲАТда ҳужжат атрибутлари реляцион маълумотлар базасида сақланади. Ҳар бир турдаги ҳужжатга визуал воситалар ѐрдамида карточка шаблони яратилади, бунда тушунарли график кўринишида ҳужжат атрибутлари номлари тасвирланган. ЭҲАТда ҳужжат киритишда зарур шаблон олинади ва карточка тўлдирилади 6 Eric J. Braude, Michael E. Bernstein. Software engineering: modern approaches - second edition. - Waveland Press, Inc. 2016. – 783 p. 32 (атрибут белгилари киритилади). Карточка тўлдирилгач, у ҳужжат билан боғлиқ бўлиб қолади. ЭҲАТнинг мантиқий компонентлари. Аксарият ҳолатларда ЭҲАТнинг сервер қисми қуйидаги мантиқий компонентлардан иборат (улар бир ѐки бир неча серверларда жойлашиши мумкин): - ҳужжат атрибутлари сақланувчи жой; - ҳужжатлар сақланувчи жой; - тўлиқ матнли индексация сервислари. Ҳужжатлар сақланувчи жой деганда, одатда ҳужжатлар таркибидаги сақлаш жойи тушунилади. Атрибутлар сақланувчи жой ва ҳужжатлар сақланувчи жой кўпинча ―ҳужжатлар архиви‖ умумий номи билан бирлаштирилади. Атрибутиларни сақлаш учун аксарият ЭҲАТда СУБД Oracle, Sybase, MS SQL Server ва Informixдан фойдаланилади. Бевосита ҳужжатлар таркибидаги маълумотларни сақлаш учун аксарият ЭҲАТда MS Windows NT, Novell Net Ware, UNIX файл-серверлари қўлланилади. Бу ҳолатда тармоқ муҳитларининг гетерогенли комбинацияларини амалга ошириш ҳам мумкин. Масалан, ҳужжат атрибутларига эга маълумотлар базаси TCP/IP тармоғидаги OS UNIX бошқарувида ишлаши, ҳужжатлар эса IPX/SPX тармоғидаги OS Novell Net Wareда сақланиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, ЭҲАТнинг асосий устунлиги ҳужжатларни дастлабки форматда сақлаш ва файлларнинг кўпгина форматларини автоматик аниқлаш ҳисобланади. Ҳозирги пайтда ҳужжатларни атрибутлари билан бирга маълумотлар базасида сақлаш кенг оммалашмоқда. Бундай ѐндашув маълум афзаллик ва камчиликларга эга. Ҳужжатлардан фойдаланиш бўйича хавфсизликнинг сезиларлича юқорилиги афзаллик ҳисобланса, асосий камчилиги – сақланувчи ахборот ҳажми катта бўлганда ҳужжатлар билан ишлаш самарадорлиги паст бўлади. Бундай ѐндашувда катта ҳажмдаги тезкор хотира ва қаттиқ дискларга эга кучли серверлардан фойдаланиш ҳам талаб этилади. Бундан ташқари, маълумотлар базаси ишдан чиққанда унда сақланган ҳужжатларни тиклаш 33 жуда мушкул бўлади. Муайян маълумотлар базасини бошқариш тизими(МББТ) билан қатъий боғланиш ҳам зарур. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling