29
2. Ҳужжатлар тизимини соддалаштириш ва
такомиллаштириш учун
фойдаланиладиган ѐндашувлар қайси?
3. Унификациялашган ҳужжатлар тизими нима ва у қайси талабларни
қондириши лозим?
4. Анъанавий иш юритиш тизими ва улар билан ишлашда пайдо бўладиган
муаммолар қайси?
5. Электрон ҳужжат алмашинуви ғояси шундан иборатки...
Гапни давом
эттиринг.
6. Автоматлаштирилган технология
ҳужжат алмашинувида қандай
имкониятлар беради?
7. IDC электрон ҳужжат алмашинуви тизими (ЭҲАТ) (EDMS – Electronic
Document Management Sustems) тушунчасини қандай таърифлайди?
8. Электрон ҳужжат алмашинувини бошқариш деганда нима тушунилади?
9. ЭҲАТ қайси вазифаларни ҳал этишга ѐрдам беради?
30
III боб. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЛМАШИНУВИ ТИЗИМЛАРИ
ТЕХНОЛОГИЯСИ
3.1. ЭҲАТнинг асосий хусусиятлари
1. ЭҲАТнинг умумий сифатлари. Очиқлик. Ҳамма ЭҲАТлар модуль
принципи бўйича
тузилган, уларнинг API-интерфейслари эса очиқ
ҳисобланади. Бу ЭҲАТга янги вазифалар қўшиш ѐки мавжудларини
такомиллаштириш имконини беради. Ҳозирги кунда ЭҲАТ
билан
интеграцияланган иловаларни ишлаб чиқиш Дастурий таъминот(ДТ) саноат
ишлаб чиқариши тармоғида бизнеснинг алоҳида турига айланди.
Учинчи
фирмаларнинг кўпчилиги бозорнинг бу сегментида ўз хизматларини таклиф
этишга тайѐр. Учинчи фирмаларнинг кўпгина модулларини ЭҲАТга
оддий
қўшишга нисбатан имконияти уларнинг функционал имкониятларини
сезиларлича кенгайтиради. Масалан, ЭҲАТ учун сканердан ҳужжат
киритиш
модули, электрон почта ва факсларни жўнатиш дастурлари билан алоқалар
ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: