76
ЭҲАТни стандартлаштириш бўйича ҳамкорликдаги ишлар. Қатор
Россия компаниялари (НТЦ ИРМ, ИнтерТраст, ЭОС) ЭҲАТнинг ўзаро таъсири
протоколларини стандартлаш соҳасида ҳамкорликда ишлайди. 2002 йил
апрелда улар бунинг учун махсус доимий амал қилувчи ―Протоколларни
стандартлаш бўйича ишчи гуруҳ‖ туздилар.
Хорижий ЭҲАТ ишлаб чиқувчилар ва етказиб берувчиларнинг Россия
бозорига қизиқиши ортиши. Бу қизиқиш хорижий ЭҲАТ вендорларининг
ҳамкор компаниялар орқали Россия бозорига чиқишида намоѐн бўлади. Мисол
тариқасида ўз ҳамкори - DOCS Open/Fusion тизими, билимларни бошқариш
Fulcrum
тизимлари, Genio маълумотларни интеграциялаш воситалари ва
Hummingbird EIP порталини илгари сурувчи Россиянинг компанияси орқали
фаолият
юритувчи Канаданинг Hummingbird фирмасини кўрсатиб ўтиш
мумкин. FileNet компанияси (хусусан, ―Галактика‖ компанияси, Россия
бозорига ЭҲАТларни илгари суришда FileNetнинг ҳамкорига айланган Panagon
компанияси ѐрдамида) Россия бозорига чиқишга қарор қилди.
Интеграцияли қарорларни ишлаб чиқиш. Россия бозорида ўнлаб
ЭҲАТларнинг мавжудлиги ишлаб чиқувчиларни уларни интеграциялаш учун
воситалар яратишга ундайди. 2002 йил мартда IT компанияси ўз БОСС-
Референт ЭҲАТда XML-шлюзини чиқариши
бунга мисол сифатида хизмат
қилиши мумкин, у ЭҲАТнинг ягона ахборот муҳитига турли платформаларда
тузилган ва турли форматлардан
фойдаланиш имконини берувчи
маълумотларни бирлаштириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: