А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада ЭҲАТлар
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
1. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада ЭҲАТлар. Geisinger Health System тиббиѐт ташкилоти Danville шаҳрида жойлашган ва Пенсильвания штати 31-графлигида яшовчи 2 млн. кишини: қишлоқ жойда биринчи ѐрдам кўрсатишдан бошлаб, Geisinger Medical Centerда мураккаб диагностика ва даволаш муолажаларини ўтказишга қадар соғлиқни сақлаш хизматлари билан таъминлайди. Geisinger Health System ўз ташкилотида ЭҲАТ TOWER IDM (Document Imaging System ўрнига) TOWER Technology компанияси ишланмаларини жорий 78 этиб, у Ғарбий, Марказий ва Шимоли-шарқий Пенсильванияда Geisinger Health System клиникалар тармоғида кенг тарқалган Ambulatory System билан интеграцияланган. Тегишли Geisinger хизматлари молиявий, тиббиѐт, суғурта ва ҳисобот ҳужжатларидан барқарор ва ишончли фойдаланишга эга бўлди. Geisinger тизимида фойдаланилувчи TOWER ДТ жорий этилгунга қадар 2 млн.гача ҳужжат намуналари ва 12000 COLD-ҳисоботга ишлов берилиб, сақланди. TOWER ДТ жорий этилгач, тизимнинг иш юкламасини 4 млн. намунагача (биринчи йилдаѐқ) ошириш кўзда тутилмоқда. Geisinger компаниясидаги 7000дан ортиқ ходим, қарийб 24000 кишини йил давомида шифохонага жойлаштириш ва 1,4 млн. беморнинг уйига шифокорлар ташрифи ҳужжатлаштирилди. Бундан ташқари, Geisinger Health System фирмасида TOWER Document Portal ДТ жорий этилган, унинг ѐрдамида шифокорлар кўп минглаб беморлар ҳақидаги маълумотлардан Web-фойдаланишга эришдилар. Чунки тизим Web даражасига кенгайтирилган, бунда анъанавий қоғозли ҳужжатлар Web-ахборот билан бирлаштирилди. Бу Geisinger фирмасига ахборотни сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиботларини унификациялаш имконини беради. Novartis – йирик фармацевтика компанияси бўлиб, 1996 йилда Sandoz ва Ciba машҳур швейцария фирмаларининг бирлашиши натижасида ташкил этилган. Novartis компаниясининг асосий йўналишларидан бири янги дори воситаларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳисобланади (ҳар йили Novartis компанияси бу йўналишга 2.9 млрд.дан ортиқ швейцария франки инвестициялайди). Бирлашувдан сўнг Novartis компаниясида муаммо– илгари мустақил бўлган икки компаниянинг ахборот ресурслари ва билимларини бирлаштириш ва уларни самарали бошқариш зарурати пайдо бўлди. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир фармацевтика компанияси учун яратилувчи дорилар бўйича ҳужжатларни бошқариш масаласи алоҳида эътибор талаб этади. Novartis компанияси учун мазкур масаланинг қиймати янада юқори бўлди, чунки Novartis компанияси раҳбарияти компаниялар бирлашгач, 79 (айниқса илгари ўзаро ҳамкорликда ишламаган узоқдаги лойиҳа жамоалари орасида ўзаро таъсир мавжуд эмаслигида) катта ҳажмдаги (ортиқча такрорланган) ахборот ресурслари йўқолиб кетишидан хавфсирай бошлади. Компаниялар бирлашишига қадар Sandoz компанияси ходимлари қоғоз шаклидаги тадқиқот ҳужжатларни ДТда, корпоратив тармоқдаги серверлар, шунингдек, ОС VMS номи билан ишловчи иловаларда сақлардилар. Sandoz компаниясининг ходимлари VMS тизимининг фойдаланувчилар интерфейси мураккаблиги натижасида у билан самарали ишлай олмасдилар. Шунинг учун бошқа олимнинг ѐки тадқиқотчилар гуруҳи маълумотларидан фойдаланиш учун мазкур ходимлар муаллифлар билан телефон орқали боғланиш, талабномаларни электрон почта орқали жўнатиш ѐки ушбу маълумотларни факс орқали сўрашга мажбур бўлардилар. Баъзан лойиҳа ҳужжатлари такрорланган. Бундан ташқари, ходимлар маълум сабаблар билан компанияни тарк этганларида улар тузган маълумот (билимлар)ни бошқалар тушуниши учун топиш қийинлашди (ѐки йўқолиб қолди). Ciba компаниясида ҳам ўхшаш вазият юзага келди. Унинг ходимлари ҳам локал ДКда сақланган қоғозли ҳамда электрон ҳужжатлардан фойдаланганлар. Янги дори воситасини шарҳлаш зарурати юзага келганда тегишли маълумотларни излашга (ѐки уни қайтадан яратишга) кўп вақт сарфлашга тўғри келди. Шу билан бирга, янги дорининг бозорга чиқишидаги умумий муддат сезиларлича ошди, бу унинг рақобатбардошлигини камайтирди. Шунинг учун Novartis компанияси илгариги икки мустақил компанияларнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва бошқариш учун муҳим воситаларни топишга қарор қилди. Билимларни сақлаш жойидан ташқари, Novartis компаниясига ЭҲАТ зарур бўлиб, унинг ѐрдамида фирма менежери амалга оширилаѐтган тадқиқотлар ҳақидаги маълумотни кўриб чиқиб, уларни молиялаштириш бўйича қарор қабул қилиш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, ЭҲАТ компания ходимлари фойдаланишлари учун оддий бўлиши керак. 80 Novartis компанияси ўз муаммоларини ҳал этиш учун Documentum ЭҲАТни танлаб олди (ундан 1994 йилданоқ ЭҲАТ шакли сифатида фойдалана бошлаган). Умумий корпоратив репозитарий ҳисобига Docbase – (ҳамма тадқиқот ва лойиҳа ҳужжатлари учун) Documentum ЭҲАТ жаҳон бўйлаб Novartis бўлинмалари учун корпоратив илмий тадқиқот ахборотидан фойдаланишни таъминлайди. Икки компания бирлашгач, Ciba ва Sandoz компанияларига тегишли ҳужжатлар Docbase репозитарийсига ўтказилди. Ҳозирги кунда Docbaseда кўп минглаб ҳужжат сақланади. 1998 йил охиридан Novartis компаниясида Documentumдан фойдаланувчилар сони 1000 нафар кишига етди. Янги дори шарҳлов учун тайѐр бўлса, у ҳолда бу учун ишлаб чиқувчиларнинг зарур ахбороти катализацияланиб, Docbaseда сақланади (уни умумий обуна тизимига ўтказиш зарур). Тадқиқотлар бўйича жами ҳисоботлар ҳам стандарт равишда Docbaseга ўтказилади (бу улардан фойдаланишни сезиларлича осонлаштиради). Тадқиқотлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш талаб этилса, ишнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун ҳужжатларнинг аввалги версияларини кўриб чиқиш мумкин. Novartis компанияси Documentum ЭҲАТни жорий этишдан сезиларлича фойда олди. Биринчидан, ҳисоботларни такрорлаш имконияти истисно этилган ва ҳар йили тадқиқот дастурларини ривожлантириш билан боғлиқ ахборотни бошқариш ва ҳужжатларни тарқатиш сарф-харажатлари камайтирилган. Иккинчидан, кўплаб харажатларни талаб этувчи VMS-тизим фойдаланишдан чиқарилгач, (компаниянинг баъзи ходимлари унинг имкониятларидан доимо фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда) тежамкорликка эришилган. Novartis компанияси учун кўпроқ фойда зарур ахборотга дарҳол кириш имкониятига эга компаниянинг илмий тадқиқот ходимлари меҳнати ва тадқиқот дастурлари унумдорлигини ошириш натижасида олинган. Novartis компанияси раҳбарияти Documentum ЭҲАТда инвестицияларни уч йилда тўлиқ қайтариш муддатини баҳолади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling