А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Коммунал хизматлар соҳасида ЭҲАТ


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

3. Коммунал хизматлар соҳасида ЭҲАТ. Alliant Energy компанияси
(бош офиси – Вирджиния штати, Madison шаҳрида жойлашган) коммунал 
хизматлар тақдим этиш ва АҚШнинг Ўрта Ғарбида 1 млн.дан ортиқ мижозга 
хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Alliant Energy компанияси асосий бизнес 


82 
операцияларини бажариш учун зарур ахборотни самарали бошқариш учун 
Documentum ЭҲАТни харид қилиб, унинг асосида умумий корпоратив 
репозитарий яратилди.
Alliant Energy При компанияси Documentum ЭҲАТ ѐрдамида ахборотлар 
ва ўта муҳим бизнес ҳужжатларни бошқаришни марказлаштирди. Alliant Energy 
компанияси Documentum ЭҲАТни жорий этгунга қадар онлайнли излашни 
индесациялай олмасди. Кўп ҳолларда унинг ходимлари ҳужжатларнинг қоғозли 
нусхаларини излаш билан шуғулланардилар. Alliant Energy компанияси 
ҳужжатларидаги ўзгаришларни ўтказиш учун ишларнинг (Visual Basic тилида 
ишлаб чиқилган) тўғриланувчи оқимини амалга ошириб, улар орқали кирувчи 
ва чиқувчи ҳужжатларни текшириш, уларни маркалаш ва йўналтириш мумкин. 
Кўриб чиқилган ҳужжатлар тасдиқ учун плоттерга чиқарилади. Тасдиқланган 
ҳужжатлар Documentum ЭҲАТнинг маълумотлар базасида сақланади ҳамда 
кейинчалик электрон шаклда тарқатилади.
Alliant Energy компаниясининг Documentum ЭҲАТдан фойдаланиш 
бўйича 
келгуси 
режалари 
шартномалар, 
шарҳлар, 
турли 
лавозим 
йўриқномалари ва мунтазам текширувни талаб этувчи исталган бошқа 
ҳужжатларни бошқаришдан иборат.
4. Патентлаш ва лойиҳалаш соҳасида ЭҲАТ. Сиэтл шаҳрида 
жойлашган Seed Intellectual Property Law Group компанияси патентлаш билан 
шуғулланади. Унда жамоали иш (collaboration) ва ҳужжатлар шаклига ишлов 
бериш (document imaging) сингари янги технологияларни жорий этиш 
сабабларидан бири факсларни фотонусхалаш ва жўнатиш харажатларини 
қисқартириш зарурати бўлди. Айтиш ўринлики, илгари Seed Law Group қоғозли 
ҳужжатларга боғлиқликни камайтириш учун iManage компанияси ишлаб 
чиққан iManage WorkSite for Legal ҳужжатлар таркибини бошқариш тизимига 
юз минглаб доллар инвестициялаган.
Бундан ташқари, хавфсизликни таъминлаш (қатор бошқа сабаблар 
юзасидан ҳам) Seed Law Group компаниясининг йирик корпоратив мижозлари 


83 
ҳозирга қадар баъзи ҳужжатларни (масалан, патентлар ва савдо маркаларини) 
қоғоз шаклида жўнатишни афзал кўрадилар.
Seed компанияси бу ҳужжатларга ишлов бериш самарадорлигини 
ошириш учун уларнинг рақамли сканерланган шаклларидан (iManage ДТ 
ѐрдамида) ҳамма жойда Web-фойдаланишни таъминлашга қарор қилди.
Бунинг учун ImageRUNNER нусхалашга бевосита уланувчи камплатформали 
сенсорли панелни ўз ичига олувчи eCopy сканерлаш технологияси билан бирга
Canon ImageRUNNER рақамли нусхалашдан фойдаланилди.
Бу панель ѐрдамида яхши сканерланмаган рақамли шаклларни дастлабки 
кўриб чиқиш ва алмаштириш, шунингдек, нусхалаш, электрон почта ва/ѐки 
ҳужжатлар шаклининг back-end-репозитарийга (Lotus Domino.Doc, PC Docs ѐки 
iManage) экспортини (меню орқали) бошқариш ѐрдамида амалга ошириш 
мумкин. Рақамли шакллар сканерлангач, СЭД iManageдан фойдаланувчилар 
(компания ҳуқуқшунослари, унинг мижозлари) учун Web-қулай бўлади.
iManageдаги ҳужжатлар индексацияланган, уларни излаш эса мижоз номи ва 
иш рақами бўйича амалга оширилади.
iManage ѐрдамида ҳужжатлар таркибини бошқариш корпоратив 
фойдаланувчиларнинг 
ўзаро 
таъсири 
хавфсизлигини 
таъминлади
(ҳужжатларни кўриб чиқиш – кўпинча фойдаланувчилар ҳужжатга ҳавола 
қилинган электрон почта қабул қилгач, пароль орқали ЭҲАТга кирадилар), 
ҳужжатлар версиясини назорат қилиш ва электрон почтани жўнатиш/қабул 
қилиш билан боғлиқ муаммоларни камайтирди. Қабул қилинган ҳужжатлар 
eCopy технологияси билан жиҳозланган ImageRunner қурилмаларида 
сканерланиб, ҳужжатларнинг қоғоз нусхаси сақлаш учун махсус хоналарга 
жўнатилади, уларнинг рақамли шакллари эса (Web-навигатор орқали) тегишли 
фойдаланиш ҳуқуқига эга корпоратив фойдаланувчиларга дарҳол қулай
бўлади.
Ҳозирги кунда Seed Law Group фирмаси сканерлаш функциясига эга 
иккита рақамли нусхалаш аппарати ѐрдамида кунига 500 дан 800 тагача 
ҳужжатга ишлов бериб, баъзи ҳужжатлар ҳажми 300 саҳифани ташкил этади.


84 
Келажакда корпоратив ѐзувларни бошқариш ДТига эга iManage ЭҲАТни ҳам 
интеграциялаш режалаштирилмоқда. Қайд этиш жоизки, eCopy технологиясини 
жорий этиш Seed компанияси учун электронн биллингга қулай ва арзон 
муқобилликни таъминлади.
Seed фирмасида мижозларнинг мутахассислигига мувофиқ чоп этиш 
ҳисоб рақамларини ишлаб чиқиш учун қарор мавжуд бўлиб, бу қарорни 
шундай созлаш даражасига эга электрон биллингли тизим билан такрорлаш 
етарлича қимматга тушиб, кўп вақт талаб этади. Бунинг ўрнига Seed фирмаси 
ҳамма чоп этилувчи ҳисоб рақамларни сканерлаб, электрон ҳисоб рақамларни 
ўз мижозларига (талабнома кўра) электрон почта орқали жўнатган ҳолда 
уларни PDF файли шаклида сақлаб қўяди.
BOC Gases компанияси (Нью-Йорк штатининг Murray Hill шаҳрида 
жойлашган) жаҳоннинг 60 та мамлакатида табиий газни қайта ишлаш бўйича 
заводларни лойиҳалаш ва қуриш билан шуғулланади. 1997 йилда BOC Gases 
компанияси раҳбарияти ўз ишини стандартлаштириш ҳақида қарор қабул 
қилди. Компания ―fabrication packages‖ (қуйрилиш учун зарур ҳужжатлар 
пакетлари‖ни) қўллаш ҳисобига қурилиш қийматини камайтиришга эришди. 
Ҳар бир шундай ―пакет‖га CAD-тизимларнинг фотосуратлар, стандарт 
операция тартиботлари, молиявий ва маркетингли ҳужжатларини киритган 
ҳолда 2-D ва 3-D файллардаги ҳужжатларнинг юз бирлиги киради.
Ҳар бир ―янги‖ завод учун мазкур ―пакет‖ни тўплаш бўйича мураккаб 
жараѐнни бошқариш, уни йўналтириш ва BOC компаниясини тасдиқлаш учун 
Documentum ЭҲАТни жорий этди. Гарчи Documentum ЭҲАТни жорий этишга 
қадар заводларни лойиҳалаш ва қуриш учун зарур кўплаб ахборотлар электрон 
шаклда мавжуд бўлса-да, у кўп жойларга тарқатилган ва турли платформаларда 
сақланган. Documentum ЭҲАТни компания миқѐсида жорий этиш унинг ишини 
стандартлаш имконини бериб, ишлар оқими ва ҳужжатлар версияси, 
шунингдек, янги заводларни лойиҳалашда ахборотдан такроран фойдаланишни 
бошқариш яхшиланди.


85 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling