А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЛМАШИНУВИ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ ВА ТАНЛАШ 6.1 . ЭҲАТни қийматини ҳисоблаш
Калит сўзлар: Geisinger Health System клиникалар тармоғи, Document
Portal ДТ, Novartis – йирик фармацевтика компанияси, Docbase репозитарий, VMS-тизим, GMAC Commercial Mortgage (GMACCM) компанияси, OnBase ЭҲАТ, Documentum ЭҲАТ, патентлаш, лойиҳалаш соҳаси, Назорат учун саволлар 1. Geisinger Health System клиникалар тармоғида ЭҲАТ қандай йўлга қўйилган? 2. Novartis – фармацевтика компаниясида дорилар бўйича ҳужжатларни бошқариш масаласи тўғрисида сўзлаб беринг. 3. Docbase репозитарийсининг функциялари қандай? 4. GMACCM компанияси ҳужжат алмашинуви бўйича муаммони ҳал қилиш учун қайси дастурий таъминотдан фойдаланади? 5. Alliant Energy компанияси ЭҲАТ орқали қандай автоматлаштиришга эришди? 6. Патентлаш билан шуғулланадиган ЭҲАТлар тўғрисида маълумот беринг. 7. Қайси соҳалар ЭҲАТларида Web-фойдаланишни таъминлашга киришилган. 8. Лойиҳалаш соҳасидаги ЭҲАТлар қайсилар? 86 VI. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЛМАШИНУВИ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ ВА ТАНЛАШ 6.1 . ЭҲАТни қийматини ҳисоблаш 1. ЭҲАТни баҳолаш хусусиятлари. Таҳлилчиларнинг фикрича, ЭҲАТ корхона ѐки ташкилотларда ҳар йили ишлов берилувчи ҳужжатларнинг умумий ҳажми 4000-5000га етганда зарур ҳисобланади. Айтиш жоизки, ЭҲАТни жорий этиш корхонанинг ҳамма муаммоларини ҳал этиш воситаси ҳисобланмайди. Уни жорий этишнинг асосий мақсади корхона ѐки ташкилотнинг ҳужжат алмашув, бинобарин, маълум даражада уларнинг иш самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Шундай фикр ҳам мавжудки, ЭҲАТни жорий этишнинг асосий мақсади корхона ѐки ташкилотни бошқариш ва унинг амал қилишида самарали муҳитни яратиш ҳисобланади. ЭҲАТни танлашга қадар вазифалар рўйхатини шакллантириш зарур, бу мазкур вазифалар жорий этилишини ҳал этишга ѐрдам бериши шарт. Бундан ташқари, уни жорий этишнинг тўлиқ ташкилий режасини ишлаб чиқиш лозим. ЭҲАТни етказиб бериш ва жорий этишни корхона олдида жорий этиш лойиҳасининг муваффақияти учун тўлиқ юридик масъулиятли ташқи фирма амалга ошириши керак. Етказиб берувчи фирмани ва ЭҲАТни жорий этувчини танлашга жуда пухта ѐндашиш керак, чунки шартнома имзолангач, баъзи воситаларни қайта тўлаш ва ЭҲАТни ўрнатишга қадар, агар ташкилот унинг иш сифатини тўлиқ қондира олмаса, бу фирма билан муносабатларни тўхтатиш мушкул. Ҳақиқатда, пудратчи фирма нотўғри танланганда, пул, вақт ва асаблар беҳуда сарфланади. Албатта, ЭҲАТни танлашда бозорда мавжуд жами таклифларни эътибор билан ўрганиш ҳамда тендер ўтказиш зарур. ЭҲАТ таъминотчисидаги муваффақиятли жорий этишлар мавжудлиги ва у корхона ѐки ташкилот фаолиятининг ўзига хослигига қай даражада мос келишини ҳам ҳисобга олиш керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling