А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


 ЭҲАТни жорий этиш муаммолари


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

3. ЭҲАТни жорий этиш муаммолари. ЭҲАТни жорий этишда қуйидаги 
асосий муаммоларга дуч келишга тўғри келиб, жорий этиш лойиҳасининг 
муваффақияти уларни ҳал этишга боғлиқ: 
- аксарият ҳолатларда корхонани кенг миқѐсда қайта ташкил этиш 
зарурати;
- бизнес жараѐнларининг суст ифодаланиши ва корпоратив стандартлар 
мавжуд эмаслиги;
- ЭҲАТни 
умуман корхонада (ахборот яратилувчи, ўзгартириш 
киритилувчи ва сақланувчи жойларда) жорий этиш ва ундан фойдаланиш керак, 
акс ҳолда жорий этишдан ижобий натижа жуда кичик бўлади (умуман 
бўлмаслиги ҳам мумкин);
- корхона ходимлари томонидан ЭҲАТни жорий этишга маълум 
қаршилик (―ўзгаришларга қаршилик‖) мавжудлиги, баъзан ўз фаолиятида 
бирор-бир ―шаффофлик‖ни истамаслик туфайли келиб чиқади;
- корхона ходимларида (шу жумладан, қуйи, ўрта ва юқори бўғин 
раҳбарларида) ЭҲАТ билан ишлашга етарлича тайѐргарлик даражаси мавжуд 
эмаслиги. 
Электрон ҳужжат алмашув тизимини жорий этишнинг баъзи 
хусусиятларини қисқача кўриб чиқамиз.
1. Мавжуд ҳужжатларни қоғоз шаклидан электрон шаклга ўзгартириш энг 
хавфли жараѐн ҳисобланади. Агар у пухта режалаштирилмаган бўлса, аввалги 
ишларни йўққа чиқаришга қодир муаммога дуч келиш, у лойиҳага салбий 
таъсир этиши мумкин. Агар ташкилотда ҳужжатларнинг қоғозли архиви 
мавжуд бўлса, у ҳолда архивнинг электрон вариантини яратиш учун тармоқ 
бўйича уларнинг нусхаларини излашга уриниш – иложсиз иш. Бундан ташқари, 
электрон нусхалар исталган киши томонидан модификацияланиши мумкин, 
буни текширишнинг деярли иложи йўқ. Бундай ҳолатда мавжуд 
ҳужжатларнинг электрон архивини қоғоз шаклидаги ҳужжатларни сканерлаш 


108 
орқали ҳосил қилиш мумкин. Агар ҳеч қандай архив бўлмаса, узоқ муддатли 
тайѐргарлик ишларини амалга ошириш зарур.
Дастлаб ҳужжатларнинг каталогларда сақлаш ягона тартибини 
белгилашга эришиш зарур. Копьютерларнинг локал дискларида ҳужжатларни 
(шу жумладан, иложи бўлса, техник воситалар орқали) сақлашни ман этиш 
лозим. Ташкилотнинг ҳамма фойдаланувчиларида тармоқда ҳужжатларни 
сақлаш учун ўз каталоглари бўлиши керак. Бу ҳужжатларнинг электрон 
ҳужжат алмашинуви тизимига келгусида ўтишини сезиларлича осонлаштиради. 
Ҳужжат алмашинуви тизими ҳужжатнинг юзага келиш тарихининг 
версиялилиги, уни кўриб чиқиш ва бир версия бошқасидан қандай фарқланиши 
имконияти ѐки айнан қайси версия контрагентга келишув учун берилгани 
ҳақидаги қисқача тавсифловни сақлаш имконини бериши жуда қулайдир.
2. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимини жорий этишда уни мавжуд 
автоматлаштирилган бошқарув тизими билан интеграциялаш зарурати ва 
имкониятини дарҳол таҳлил қилиш эҳтиѐжи юзага келади. Бу фаолият тури 
бўйича бундай корхоналар ходимлари ―оддий‖ ҳужжатлар (масалан, буюртма-
наряд, табель) ва муҳандислик ҳужжатлари (чизмалар) билан ишни бирга олиб 
боришлари, булар – тезкор бошқарув функцияларини бажариш билан боғлиқ. 
Электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари бундай интеграцияни амалга ошириш 
учун махсус воситаларга эга бўлиши мақсадга мувофиқ.
3. Бизнес технология (тиббиѐт, болалар озиқ-овқати маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш) ҳамда бизнес жараѐнларни қулай бажариш ва тижорат 
сиринининг сақланиши нуқтаи назаридан масъулият тушунчасига нисбатан 
етарлича талабчан, бу жараѐннинг ҳар бир босқичи бажарилишини 
ҳужжатлаштириш заруратини яратади. Электрон ҳужжат алмашув тизими 
бундай ҳолатларда бир неча йил ўтса ҳам ―парвозларни ўрганиш‖ имконини 
беради. Бунинг учун у ўтмишдаги ҳар бир лаҳзага бу вақт лаҳзасидаги 
―қирқим‖га эришиш учун вазиятни мослаштириш имконини бериши керак.
4. Холдинг тузилмаларига катта ҳудудий тарқоқлик (минтақа тузилмаси), 
кўп 
босқичли 
мураккаб 
иерархия 
бошқаруви, 
мавжуд 
ахборот 


109 
технологияларининг суст стандартлашуви ѐки тизимлар ―ҳайвонот боғи‖ хос.
Шу билан бирга маълумотлар базаси хавфсизлиги ва фойдаланишни чеклашга 
юқори талабларни ҳисобга олиш зарур. Шунинг учун жорий этиш бўйича 
ишни катта парвоз лойиҳасидан бошлаш мумкин. ―Парвоз‖ – тизимнинг 
тимсоли бўлиб, у бошиданоқ жами талаб этилувчи функционалликни амалга 
оширмаслиги, лекин тизимни жорий этишдан самарани белгилаши, ягона амал 
қилувчи лойиҳани тузиш учун асос ишлаб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш 
бўйича ишларнинг тўлиқ режасини тузиш имконини бериши мумкин.
5. Бирор янги тизимни жорий этишда компанияларга кўпинча 
ходимларнинг эскича фикрлаши, кўпинча эса суст ходимлар таркиби хосдир.
Бу муаммони тушуниш ва уни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш, яъни 
таълим бериш ва бунда корпоратив таълим берган ҳолда унинг мазмуни, 
мақсади, имконият ва устунликларини тушунтириш орқали салбий 
муносабатни бартараф этиш зарур, жамоа янги тизим жорий этилганда 
компания ва унда ишловчи ҳодимлар қандай ютуққа эришиши мумкинлигини 
тушуниши керак.
Тавсифланган ҳамма муаммолар жорий этиш самарадорлигини баҳолаш 
мураккаблигини кўрсатади, чунки ушбу ҳолатда қатъий молиявий ҳисоботлар 
унча тўғри келмайди. Бироқ эҳтимол, фақат сифат жиҳатидан, эҳтимол, лойиҳа 
давомида қабул қилинувчи алоҳида локал бошқарув қарорлари бўйича баҳолаш 
имкониятига эга мезонларни топиш зарур, чунки эртами ѐки кечми киритилган 
маблағлар самараси бўйича ҳисобот талаб этилади.
ЭҲАТни жорий этишни аста-секин ҳужжат алмашув бўйича муҳимроқ 
(яхши тавсифланган ва тушунарли) бўғиндан бошлаш керак, уни 
автоматлаштириш ижобий самарага эришиш имконини беради. ЭҲАТни жорий 
этиш жараѐнида янги технология билан бирга ташкилот фаолиятига халал 
бермаслик учун аввалги технология билан ҳам ишлаш имкониятини 
таъминлаш керак. Корхона раҳбарияти томонидан жорий этиш лойиҳасининг 
қўллаб-қувватланиши (―биринчи шахс омили‖) жуда муҳим аҳамият касб этади. 
Бундай қўллаб-қувватлаш мавжуд бўлмаса (масалан, корхонани текширишда 


110 
ҳатто жами зарур маълумотларни олиш ташкил этилганда ҳам), энг яхши 
ҳолатда, тизим корхонанинг алоҳида бўлинмаларидагина жорий этилади 
(бундан инвестицияларнинг бирор жиҳатдан сезиларлича қайтишини кутиш 
мушкул).
―Ўзгаришларга қаршилик‖ муаммосини электрон ҳужжат алмашув 
элементларини аста-секин ва режа асосида энг оддийдан бошлаб (масалан, 
ходимларни электрон почта ва intеrnet тармоғи билан ишлашга ҳамда электрон 
архивни ташкил этишга ўргатиш) ва зарур тушунтириш ишларини амалга 
ошириш орқали жорий этиш билан ҳал этиш мумкин. ЭҲАТни жорий этиш 
давомида корхона ходимлари учун тренинглар, шунингдек, раҳбарият учун 
электрон шаклда иш юритишга ўтишни ташкил этиш бўйича маслаҳатлар 
бериш лозим.
ЭҲАТни кенг миқѐсли жорий этиш парвоз лойиҳаси билан албатта 
текширилиши керак, уни бажариш давомида бевосита жорий этишда дуч келиш 
эҳтимолига эга асосий муаммолар аниқланади. Парвоз лойиҳасининг асосий 
вазифаси ЭҲАТни жорий этишдан сезиларли самара бор ѐки йўқлигини (ѐки 
тахмин қилинишини) аниқлашдан иборат. Парвоз лойиҳаси муваффақият 
қозонганда ЭҲАТни жорий этиш бўйича якуний қарор қабул қилинади. Тўлиқ 
жорий этиш режаси билан бирга амалий жорий этиш лойиҳаси ишлаб 
чиқилади. Одатда парвоз лойиҳасининг қиймати амалий лойиҳа қийматининг 
10 %ини ташкил этади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling