А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.2. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимларини жорий этишдаги муаммо ва ечимлар 1. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимларидан фойдаланишдаги
Калит сўзлар: ―Ўзгаришларга қаршилик‖, шаффофлик, раҳбарлик
омили, тизимдаги тартибсизлик. Назорат учун саволлар 1. ЭҲАТни жорий этиш босқичлари қайсилар? 2. ЭҲАТни жорий этиш услубиятини келтиринг. 3. ЭҲАТни жорий этишда қайси асосий муаммоларга дуч келишга тўғри келади? 4. Мавжуд ҳужжатларни қоғоз шаклидан электрон шаклга ўзгартириш қандан жараѐн ҳисобланади ва у қандай кечади? 5. ЭҲАТни жорий этишда уни мавжуд автоматлаштирилган бошқарув тизими билан интеграциялаш зарурати ва имкониятини баѐн қилинг. 6. ―Ўзгаришларга қаршилик‖ муаммоси қандай ҳал бўлади? 7. ЭҲАТни жорий этиш корхона бошқарувининг қайси даражаларига дахл қилади? 8. Раҳбарлик омили тушунчаси нимани англатади? 9. ЭҲАТ тизимидаги тартибсизлик нима? 7.2. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимларини жорий этишдаги муаммо ва ечимлар 1. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимларидан фойдаланишдаги муаммолар. Электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари (ЭҲАТ) маълум хусусиятга эга: тизимни ахборот яратиш, таҳрир қилиш ва сақлаш билан боғлиқ ҳамма иш жойларида жорий этиш керак ѐхуд ундан фойдаланиш самарадорлиги жуда кичик бўлади. Масаланинг бундай қўйилиши жорий этиш борасидаги асосий муаммолардан бирини аниқлайди: ҳар бир 114 ташкилотда бирор янгиликни четлаб ўтишга интилувчи кишилар топилади. Ходимларнинг эскича фикрлаши одатда ўрганиш ва қайта ўрганишни истамаслик, шунингдек, маълумот даражаси пастлиги билан изоҳланади. Бу муаммо умуман жорий этиш жараѐнини мураккаблаштириши мумкин. Айниқса бу ходимлар сиѐсати жуда эскича бўлиб, ҳеч ким, ҳатто раҳбарлар ҳам ходимларни қайта жойлаштириш ѐки янгилашни истамайдиган ташкилотларга тааллуқли. Бу муаммони қандай ҳал этиш мумкин? Кишилар билан ишлаш доимо яхлит ташкилот даражасидаги сиѐсат ва муайян кишилар даражасидаги психологиядир. Аксарият ҳолатларда ҳар бир инсонга алоҳида ѐндашув, унинг – ѐш, касб ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш талаб этилади. Йиллар давомида кишилар бир усулда ишлашга одатланганликлари, энди эса бошқа ишга шиддат билан, улар учун мутлақо ноодатий тақлидда, бинобарин юкламани камайтирмаган ҳолда ўтишни таклиф этилаѐтганини яхши тушуниш керак. Кишиларнинг бу ҳолатга ўтишларига енгиллик бериш учун нима қилиш мумкин? Биринчидан, ўтишни аста-секин амалга ошириш мумкин. Масалан, дастлаб электрон почтани жорий этиш. Электрон почтанинг ишлаш модели етарлича тушунарли, кишилар унга осон мослашадилар. Сўнгра унча мураккаб бўлмаган интранет-тизимни тузиш ва ташкилот ходимларини зарур маълумот материалларини (ички телефон рақамлари, мажлис санаси ва кун тартиби, баѐнномалар, буйруқлар, ички меъѐрий ҳужжатларни) топишни аста-секин одатлантириш мумкин. Шу туфайли кишилар ҳужжатларни экрандан ўқиш, электрон ҳужжатлар билан ишлаш, керакли ҳужжатларни чоп этишни ўрганиб боришлари керак. Бундай ѐндашув ҳар бир ҳолатда ҳам қоғозли ҳужжатларни кўпайтиришни қисқартириб, уларни янгилашни осонлаштиради. Электрон почта ва ахборотдан фойдаланиш воситалари дастлаб бўлғуси электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг маълум қисмлари ҳисоблангани мақсадга мувофиқ 115 (лекин афсуски, доим ҳам уни амалга оширишнинг иложи йўқ). Бу маънода Lotus Notes муҳити маълум афзалликни тақдим этиб, унда қайд этилган компонентлар базали етказиб беришда мавжуд. Агар, масалан Outlook Express ва SMTP/POP3-сервер асосида почтани, сўнгра эса MAPI протоколи бўйича ишловчи интеграцияли мижози мавжуд ҳужжат алмашинуви тизими ўрнатилса, у ҳолда кишиларни бошқа мижоз ДТга мослаштириш, бир тизимдаги почта қутиларини бошқа тизимга ўтказишга тўғри келади. Иккинчидан, тайѐргарлик босқичида ташаббускор тарафдорларни топишга уриниш керак, улар ―орқада қолувчилар‖ га янги қоғозсиз иш технологиясини ўзлаштиришга ѐрдам берадилар. Улар атрофдагилардан устунлигини кўрсатишга интилувчи эмас, балки аксинча, билган нарсаларини бошқаларга ўргатиш истагидаги самимий кишилар бўлиши керак. Шу принципга мувофиқ ўргатиш курслари ташкил этилиши керак. Дастлаб курслар ихтиѐрий бўлгани жуда фойдали. Курсларга ихтиѐрий келган ҳодимлар ташкилотга тўғри ѐндашувда ишончли тарафдор бўлиш учун билимларни яхши ўзлаштиришга интиладилар. Сўнгра оммавий жорий этишда ўрганиш мажбурий бўлиши керак, бироқ бу пайтда кишиларда қизиқиш уйғонади ва етарли маълумот юзага келиб, уни биринчилар қаторида иш ўрганган кишилардан оладилар. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling