А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимлари


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

4. Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимлари. ЭҲАТ – 
лойиҳа тизимлари. Гарчи асосий функциялар тўпламига эга қути версиялари 
мавжуд бўлса-да, ҳар бир корхона учун, қоидага биноан, унинг ҳужжатлар 
билан ишлаш ўзига хослигини ҳисобга олувчи ўз ечими ҳосил қилинади. Бу 
тизимларнинг асосий хусусияти шундаки, муайян бўлинмаларни (бухгалтерия, 
омборхона ҳисоботи, ходимлар бўлимини) автоматлаштиришга қаратилган
дастурлардан фарқли ўлароқ, улар бирмунча маълум ва комплекс вазифаларни 
ҳал этади. Бу соҳанинг асосий муаммоси унга боғлиқ – кўплаб корхона 


111 
раҳбарлари ҳужжат алмашинуви тизимларининг устунликлари ва ўзига хослиги 
ҳақида суст тасаввурга эга.
ЭҲАТни жорий этиш корхона бошқарувининг ҳамма даражаларига дахл 
қилади ва бошқарув услубларини ўзгартиришга қаратилган. Кўпинча 
раҳбарлар ушбу вазифанинг мураккаблигини етарлича баҳолай олмайдилар. 
Бундан 
ташқари, 
уларнинг 
аксарияти 
ҳужжат 
алмашинувини 
автоматлаштиришга маблағ сарфлашни истамайдилар. Кўпгина корхоналар 
ЭҲАТни жорий этиш фойда келтириши ва тез тушумни таъминлашига 
ишонмайди.
Шу тариқа, кўплаб раҳбарлар моддий қимматликлар ва пул оқимлари 
ҳаракатини ҳисобга олиш заруратини тушуниб етган, лекин доим ҳам 
ҳужжатлардаги ахборотнинг қимматини англамаган вазият юзага келади. 
Корхона ходимлари эса ҳужжатлар алмашинувида эркинликка одатланадилар 
ва расмий қоидалар доираси билан чекланишга уринмайдилар. Шунинг учун 
электрон ҳужжат алмашинувига ўтиш корхонанинг юқори раҳбарияти 
томонидан қўллаб-қувватлашни талаб этади. ЭҲАТни жорий этиш ғояси айнан 
раҳбариятга тааллуқли бўлса, бу қулай вариант ҳисобланади.
Агар ташаббускор сифатида ―қуйи бўғин‖ – бўлим бошлиқлари, 
канцелярия, АТ мутахассислари намоѐн бўлса, у ҳолда раҳбарият мададисиз 
ЭҲАТнинг кўпгина имкониятларини амалга ошириш, бинобарин, кутилаѐтган 
инвестицияларни 
қайтаришга 
эришиш 
мушкул. 
Муаммо 
шундай 
чуқурлашадики, етказиб берувчилар амалиѐтга дуч келувчи вазифаларини ҳал 
этишга уриниб, ўз маҳсулотларини мураккаблаштирадилар, харидорлар эса
одатда, осонроқ ва арзон ечимга эга бўлишга интиладилар. Бироқ тажрибага 
кўра, бундай тўлиқсиз жорий этиш тахминларни оқламайди ва ҳужжат 
алмашувни автоматлаштириш ғоясига зиѐн етказади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling