А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Йирик тижорат корхоналари


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Йирик тижорат корхоналари. Ҳозирги ишлаб чиқариш-молия 
конгломератларини яратиш йўналишида кўпинча ҳудудий тарқоқлик, ўз 
тарихига эга тузилманинг турли қисмлари турли-туманлиги муаммоси юзага 
келади. Бу турли-туманлик ташкилий тузилма ва бизнес жараѐнлари билан 
бирга ахборот инфратузилмасида ҳам намоѐн бўлади. Бунга бошқарувнинг 
марказлашмаганлиги юкланади, кўплаб, ҳатто муҳим масалалар ҳам жойларда 
ҳал этилади ва марказий бошқарув аппарати даражасига чиқарилмайди. Бу 
ягона технологияларни жорий этиш билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади. 
Бу объектив омил, унга қарши битта кураш усули мавжуд: барҳам бериш. У 
лойиҳа тақдирига таъсир этиши вазиятга боғлиқ.
Тижорат корхоналарининг доимий кўнгилсизлиги – менежмент орқали 
ахборот технологиялари соҳасида ўз малака даражасини юқори баҳолашдан 
иборат. Кўпгина ѐш бошқарувчилар илгари техника олий ўқув юртларининг 
талабалари, кўпинча эса дастурчилар бўлганлар. Натижада бошқарувчилар 
технологик қарорлар қабул қилишда иштирок этишга интилиб, улар бунга 
тўлиқ тайѐр эмаслар. Бу ишни мураккаблаштириб, нохуш келишмовчиликларга 


125 
сабаб бўлади. Бошқарувчилар томонидан ахборот технологияларига ортиқча 
қизиқиш ҳам ўта хавфли саналади.
Бу ҳодиса билан курашнинг энг яхши усули – ―ѐлғон мақсадлар‖ни 
яратишдан иборат. Кишиларни келажакка мўлжалланган қизиқроқ ва 
истиқболли ғоялар билан чалғитиш, улар жорий ишга етарли даражада 
киришишлари учун бу борада мажлислар ташкил этиш мумкин. Бундан 
ташқари, бу муҳокама ва режалардан янги қизиқарли лойиҳалар юзага келиши 
мумкин.
Ҳозирги пайтнинг яна бир ўзига хослиги – кўплаб корхоналарда зарурат 
мавжуд бўлса-да, стратегик қарор қабул қилишга тайѐр эмасликдан иборат. 
Улар ―энг яхши давр‖ни кутиб, ярим-ѐрти чора кўришга интилади. Умуман, 
мамлакатда инвестицион фаоллик кам бўлса, бундан стратегия қўл келади, 
лекин бошқа томондан, яшаб қолиш учун корхонанинг иш самарадорлигини 
ошириш зарур.
Бунда ўзаро келишув йўлини излаш лозим. Суст хатти-ҳаракатда корхона 
учун ―энг яхши давр‖ келмаслиги ҳам мумкин.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling