А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
Калит сўзлар: Outlook Express , SMTP/POP3-сервер
Назорат учун саволлар 1. ЭҲАТни жорий этишни муракаблаштирадиган муаммолар қайсилар? 122 2. Йиллар давомида бир усулда ишлашга одатланганликларни янги усулга қандай ўтказиш мумкин? 3. Ходимларни ўқитиш масалаларига қандай ѐндашиш керак? 4. ЭРИдан фойдаланиш шартлари қандай? 7.3. Корхоналар ва улар фаолияти турларининг ўзига хослиги 1 . Корхонада ҳужжатлаштириш даражалари. Қуйида корхоналарнинг фаолият тури нуқтаи назаридан ЭҲАТни жорий этиш хусусиятлари қисқача кўрсатиб ўтилган. Корхоналарнинг баъзи турлари эслатиб ўтилган, ҳақиқатда эса электрон ҳужжат алмашинувини жорий этиш нуқтаи назаридан бу турлар сезиларлича кўпроқдир. Бироқ қуйида кўрсатиб ўтилган жиҳатлар ЭҲАТни жорий этиш борасида янада қизиқарли ташкилот турларини акс эттиради. Саноат. Саноат корхонасида ЭҲАТни жорий этишда унинг автоматлаштирилган бошқариш тизимлари(АБТ), автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари(АЛТ) ва бошқа автоматлаштириш компонентлари билан интеграцияси зарурати ва имкониятини дарҳол таҳлил қилиш эҳтиѐжи мавжуд. Бу фаолият тури бўйича бундай корхоналар ходимлари ―оддий‖ ҳужжатлар (масалан, буюртма-наряд, табель) ва муҳандислик ҳужжатлари (чизмалар) билан ишни бирга олиб боришлари, булар – тезкор бошқарув функцияларини бажариш билан боғлиқ. Баъзи тизимлар (масалан, Documentum) бундай интеграцияни амалга ошириш учун махсус воситаларга эга. Иштирокчилардан натижа учун юқори масъулият талаб этиш билан боғлиқ фаолият соҳаларида (ҳарбий, тиббиѐт ва ҳоказо) жараѐннинг ҳар бир босқичи бажарилишини ҳужжатлаштириш зарурати мавжуд. ЭҲАТ бундай ҳолатларда бир неча йил ўтса ҳам ―парвозларни ўрганиш‖ имконини беради. Бунинг учун у ўтмишдаги ҳар бир лаҳзага бу вақт лаҳзасидаги ―қирқим‖га эришиш учун вазиятни мослаштириш имконини бериши керак. Баъзи ишлаб чиқариш турлари учун, айниқса АБТ билан интеграцияда, тизимнинг етарлича тезкорлик даражаси ва унинг рад этишга барқарорлигини сақлаб туриш талаб этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling