А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Чақирилмайдиган кафолат – кафолат чақирилиши

бекор қилиниши ёки 
ўзгартирилиши (агар олдиндан келишиб олинган бўлмаса) мумкин эмас

Аммо 
баъзи хорижий давлатлар қонунчилигида чақириладиган кафолатни қўллаш ҳам 
таъқиқланмаган

Агар банк кафолати тўғрисидаги шартномада: “банк 
кафолати чақириладиган характерга эга” деб аниқ белгиланган бўлса

бунда 
гарант хоҳлаган пайтида берган кафолатини бекор қилиши мумкин

Шунинг 
учун кредиторлар кафолат турига жуда эътибор билан қарашлари лозим

Банк-кредитор

қарз олувчи ва гарант ўртасидаги муносабатларда энг 
муҳим жиҳати – бу банк кафолатининг кучга кириш вақтини аниқлаш 
ҳисобланади

Одатда, банк кафолати берилганига қарз олувчи гарантга мукофот 
тўлайди

Бу омил амалиётда кафолатнинг кучга киришида рол ўйнаши мумкин. 
Масалан, банк кафолати қарз олувчи гарантга кафолат суммасидан аниқ фоиз 
ҳисобида комиссион мукофот ўтказилгандан кейин ёки қарз олувчининг ҳисоб 
рақамига барча кредит суммаси ўтказилгандан кейин ёки кредит шартномасида 
кўрсатилган мақсадлар бўйича кредит ишлатилганда ва бошқа ҳолларда кучга 
кириши мумкин. 
Банк кафолатининг ижро этилиши тўғрисидаги кредитор талаби, у 
томонидан ёзма шаклда кафолатда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга 
гарантга тақдим этилиши керак. 
Кредитор ва гарант ўртасидаги барча муносабатлар банк кафолати 
шартномасида аниқланади

Бу қоидага риоя қилмаслик ёки ёзма шаклда 
шартома тузмаслик шартнома ҳаққоний эмаслигидан далолат беради

Кафолат 
ёки икки томонлама шартнома гарант томонидан кредиторга юборилган 
кафолат хати орқали расмийлаштирилади

Кафолат хати – банк-кредитор ва гарант ўртасида шартномани 
тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади

Кафолат хати ссуда олувчи томонидан 
банкка кредит бериш масалалари ҳал етилгунча топширилишилозим. Кафолат 
берувчи, ссуда олувчига кафолат хатини беришдан олдин,кафолат хати ҳақида ўз 
банкига ариза бериши лозим ва ушбу аризада кафолат бериш зарурлиги ва 
мақсади ҳақида ёритиш лозим. 
Банк кафолати шартномасида қайси мажбуриятни ижро этилиши учун 
кафолат берилганлиги

кимга (кредитор номи) берилганлиги ва ким учун (қарз 
олувчи номи) берилганлигига кўрсатилиши керак

Арбитраж судларининг 
амалиётидан келиб чиққан ҳолда

банк кафолати шартномасида қайси 
мажбуриятни ижро этилиши учун кафолат шартлари аниқ кўрсатилмаган бўлса

шартнома тузилган деб ҳисобланмайди



228 
Умумий қоида сифатида гарант кредитор олдида субсидиар (қўшимча) 
жавобгарликни ўзига олади

Гарантнинг ва қарз олувчининг солидар 
жавобгарлиги банк-кредиторга нисбатан фақатгина қонунчиликда ва 
шартномада кўрсатиб ўтилганда белгиланади

Жаҳон 
амалиётида 
банк-гарантнинг 
кредитор 
олдидаги 
мажбуриятларининг бажарилиши қуйидаги ҳолларда: 
1) кафолат берилган сумма кредиторга тўланганда; 
2) белгиланган кафолат муддати тугаган пайтда; 
3) кредитор гарантия бўйича ўз ҳуқуқларини рад етса ва уларни гарантга 
қайтарса; 
4) кредитор гарантни мажбуриятларидан холи этиш тўғрисида ёзма ариза 
орқали кафолат бўйича ўз ҳуқуқларини рад этганда, кафолат берувчи ўз 
мажбуриятларини бажаришдан тўхташи мумкин.
Гарант кафолат тўхтатилганлиги тўғрисида хабар олгандан кейин қарз 
олувчига бу ҳақда дарҳол маълум қилиши шарт

Гарант қарз олувчидан банк кафолати бўйича кредиторга тўланган 
суммани регресс тартибида қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга

Хориж амалиётида банк кафолати кенг тарқалган бўлиб

мустаҳкам 
рақобатчилик шароитида бундай хизмат бозорида банк-гарантларнинг 
комиссион ставкаси гарантия (кафолат) суммасидан 0,1-0,8% ни ташкил 
қилади

Иқтисодий ва ҳуқуқий нобарқарорлик

юқори банк рисклари 
шароитларида бу кўрсаткич 4-10% ни ташкил қилиши мумкин

Чет элбанклари 
томонидан тақдим этилган кредитларнинг кафолати сифатида давлат (ҳукумат), 
ваколатли банклар

банклар консортсиуми

алоҳида банклар ва суғурта 
компаниялари қатнашиши мумкин

Бизнинг амалиётимизда ҳам ҳукуматимиз кафолати орқали Халқаро 
тикланиш ва тараққиёт банкидан

Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан

йирик чет элбанкларидан тижорат банкларимиз кредит олишмоқда

Кредит муносабатларининг асосийҳужжати бўлган кредит шартномаси 
қарз олувчининг кредитни ўз вақтида қайтариш мажбуриятини кўзда тутади

Лекин амалиёт шуни кўрсатадики, иқтисодиётдаги инфляция жараёнлари 
ссуданинг қадрсизланишига

қарздорнинг молиявий аҳволининг ёмонлашуви 
кредитни тўлаш муддатининг бузилишига олиб келиши мумкин

Шунинг учун 
халқаро банк амалиётида кредитнинг қайтарилишини ташкил этишнинг 
механизмини ишлаб чиқилган

Бу механизм қуйидагиларни ўзида 
мужассамлаштиради:
­ ссудани тушум (даромад) ҳисобидан қоплаш тартиби; 
­ қоплаш тартибини кредит шартномасида мустаҳкамлаб қўйиш; 
­ ссуда 
маблағини 
ўз 
вақтида 
ва 
тўлалигича 
қайтарилишини 
таъминлашнинг турли шаклларидан ва манбаларидан фойдаланиш

Банк амалиётида ссудаларни қоплаш манбалари бирламчи ва иккиламчи 
манбаларга бўлинади

Бирламчи манба сотувдан келган тушум бўлиб

бу 
кредитни қоплашнинг асосий манбаси ҳисобланади

Кредит таъминотининг 


229 
иккиламчи шакллари кредит қайтарилишининг кафолат, гаров ва бошқа 
шакллари ҳисобланади

Хорижий банкирлар кредит шартномасини тузиш имкониятларини кўриб 
чиқишда, аввало

кредитни қоплашнинг бирламчи манбаларга таянишни ўз 
фаолиятининг “олтин қоидаси” деб ҳисоблайдилар

Амалиётда кўп ҳолларда кредитнинг қайтарилишида маълум рисклар 
мавжуд бўлади

Бу рискларга турли омиллар таъсир кўрсатиши мумкин

Бу 
ҳолларда кафолат сифатида иккиламчи манбалар ҳам талаб қилинади

Улар 
қуйидагилар бўлиши мумкин:
-мулк ва ҳуқуқ гарови; 
-талаблар ва ҳуқуқларни ўтказиш; 
-кафолат ва кафиллик

суғурта в.б

Кредитларни қоплашнинг иккиламчи шаклларидан фойдаланиш кўп 
меҳнат талаб қиладиган

узоқ муддатли жараён ҳисобланади

Шундай бўлсада

ушбу шакллардан бизнинг амалиётимизда кенг фойдаланилади


Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling