А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
Назорат учун саволлар. 
 
1.Кредитнинг таъминланганлиги деганда нимани тушунасиз ва у нима 
учун зарур? 
2.Таъминланганликнинг қайси шакллари мавжуд? 
3.Банк кафолати деганда нимани тушунасиз? 
4. Кафолатнинг қайси турларини биласиз? 
5. Гаровнинг турларини изоҳланг. 
6.Гаровнинг баҳолаш тартибини тушунтиринг.
7.Кафиллик деганда нимани тушунасиз? 


230 
18- боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФОИЗ СИЁСАТИ 
18.1.Тижорат банклари фоиз сиёсатининг моҳияти, мақсади ва 
вазифалари.
18.2.Тижорат банклари фоиз сиёсатига таъсир этувчи омиллар.
18.3. Фоиз ставкаси ва унинг турлари 
18.4.Банк маржаси ва фоиз ставкаларига таъсир қилувчи омиллар 
Таянч иборалар: ссуда, капитал, пассив, актив, кредит тамойиллари, 
фоиз, кредит сиёсати, стратегия. 
18.1.Тижорат банклари фоиз сиёсатининг моҳияти, мақсади ва 
вазифалари 
 
Тижорат 
банкларининг 
фоиз 
сиёсатининг 
асосий 
жихатлари 
куйидагилардан иборат: 
1. Фоиз сиёсатининг асосий максад ва вазифалари: фоиз сиёсатининг 
асосий максади фоиз сиёсатида аник белгилаб куйилган булиши лозим. Айрим 
банкларда фоиз сиёсатининг асосий максади сифатида фоиз рискларини 
бошкариш тизимини такомиллаштириш белгилаб куйилади, бошкаларида эса 
соф фоизли даромад даражасини ошириш курсатилади. 
2. Фоиз рискини юзага келтириши мумкин булган холатлар: бундай 
холатлар одатда кредит куйилмаларининг хажмини кескин оширилиши 
натижасида ёки кредитларнинг бозор ставкаларини сезиларли даражада ошиши 
натижасида юзага келиши мумкин. 
3. Фоиз рискини бошкариш усуллари: одатда банк амалиётида фоиз 
рискини асосий бошкариш усуллари сифатида фоизли своплардан кенг 
фойдаланадилар, кичик банкларда эса купрок кредит рискига лимитлар 
урнатиш услубидан фойдаланадилар. 
4. Фоиз ставкаларини устирмаслик макомини белгилаш тартибини жорий 
килиш. 
Тижорат банклари даромадларининг шаклланиши уларнинг фоиз 
сиёсати орқали амалга оширилади. Банк кредит бера туриб мижознинг 
фаолиятини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб унинг фойда олиши учун 
шарт - шароит яратар екан, демак, бу орқали ўзининг мақсадли манфаатини 
ҳам амалга оширган бўлади. Банк бошқарувида фоиз сиёсатини ишлаб чиқиш 
ва бошқариш муҳим ўрин тутади. Тижорат банкларининг фоиз сиёсати банк 
умумий сиёсатининг муҳим элементларидан бири сифатида банкнинг пул 
маблағларини жалб қилиш ва жойлаштириш соҳасида фоизлар ўрнатиш билан 
боғлиқ чора-тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиб банкнинг ликвидлиги ва 
рентабеллигини таъминлашга йўналтирилган. Фоиз сиёсатига кенгроқ таъриф 
берадиган бўлсак, у фоиз ставкаларини бошқариш орқали иқтисодий 
муносабатларни 
мувофиқлаштиришга 
қаратилган 
чора- 
тадбирлар 


231 
йиғиндисидир. Шу боис, фоиз сиёсати банк операцияларининг самарали 
бўлишини ва банк фаолиятининг барқарорлигини таъминлашнинг асоси 
ҳисобланиб тижорат банкининг соф фоиз даромадини кўпайтириш ва банк 
баланси ликвидлилигини бошқаришга йўналтирилади.
Тижорат банкларининг фоиз сиёсати ва уни амалга оширишга ички ва 
ташқи омиллар таъсир кўрсатади. 
Фоиз сиёсатига таъсир қилувчи ташқи омилларга қуйидагиларни 
киритиш мумкин:

Молия бозорининг ҳолати

Мамлакатда мавжуд инфляция даражаси 

Банкаро рақобат ва банк хизматларига бўлган талаб

Пул бозоридаги таклиф

Марказий банкнинг пул – кредит сиёсати

Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар ривожланишининг ўзига хос 
хусусиятлари 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling