А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Кҳфм = (Оф - Тф) / А ўқ ёки Кҳфм
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- (Кфме)
- (Кҳфм кред. опер.)
Кҳфм = (Оф - Тф) / А ўқ ёки Кҳфм = (олинган фоизлар - шу даврда
тўланган фоизлар) / даромад келтирувчи активларнинг ўртача қолдиғи; Бу ерда: Оф – олинган фоизлар, Тф – тўланган фоизлар, Аўқ - даромад келтирувчи активларнинг ўртача қолдиғи Шунингдек, банкларда фоиз маржанинг минимал етарлилик даражасини ҳам аниқлаш мумкин. Банк томонидан олинган маржа унинг харажатларини қоплашга етарлилигини фоиз маржанинг етарлилик коэффициенти(Кфме) орқали аниқланади. 235 (Кфме) . = ((Хо - Тф) + (БАх - Бх)) /Аўқ ёки (Кфме) = (Опер. харажатлар – тўланган фоизлар)+(бошқарув аппар.харажатлари - бошқа харажатлар) / даромад келтирувчи активларнинг ўртача қолдиғи; Бу ерда: Хо – оператив харажатлар, Тф – тўланган фоизлар, БАх – бошқарув аппарати харажатлари, Бх – бошқа харажатлар (банкнинг нокредит характердаги операциялари, МЮ инкассация, турли тўловлар ва бошқалар бўйича харажатлари), Аўқ - даромад келтирувчи активларнинг ўртача қолдиғи Фоиз маржанинг етарлилик коэффициенти аниқлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб келажакда фоиз маржаси миқдорини прогнозлаш имкониятини беради. Актив операциялар бўйича фоизларнинг минимал миқдорини шакллантиришда фоиз маржасининг етарли миқдори асос қилиб олинади ва ушбу миқдорга инфляцияни ҳисобга олган ҳолда ресурсларнинг реал қийматини қўшиш орқали аниқланади. Банк айнан кредит операциялари бўйича ҳам ҳақиқий фоиз маржасини ҳисоб-китоб қилиши мумкин. Тижорат банкларининг кредит операциялари бўйича фоиз маржаси коэффициенти (Кҳфм кред. опер.) ни қуйидаги формула бўйича аниқлашимиз мумкин. Кҳфм кред. опер = (Кф - Ртф) / Кўқ ёки Кҳфм кред. опер. = (кредит бўйича олинган фоизлар – кредит ресурс бўйича тўланган фоизлар) / шу даврдаги кредит қарздорликнинг ўртача қолдиғи; Бу ерда: Кф –кредитдан олинган фоизлар, Ртф - кредит ресурс бўйича тўланган фоизлар, Кўқ - шу даврдаги кредит қарздорликнинг ўртача қолдиғи; Тижорат банкларининг фоиз сиёсати улар фаолиятининг тижорат характери билан боғлиқ бўлганлиги сабабли фоиз сиёсати банкнинг фойда олишига ёки фойда олиш учун барча шароитларни яратишга, депозитлар ва кредит операциялари бўйича фоизларни мувофиқлаштириш ва уларни банкга фойда келтирадиган даражада ўрнатиш орқали банк операциялари ва фаолияти рентабеллигини таъминлаш, депозит ва ссуда операцияларининг суммалари, фоизлари, муддатлари бўйича бир-бирига алоқадорлиги ва мутаносиблигини таъминлаш, банк баланси ликвидлигини таъминлаш, фоиз рискини минималлаштириш ва бошқаларни таъминлашга замин яратади. Тижорат банклари фоиз сиёсатининг самарадорлиги ресурсларни жалб қилиш ва уларни жойлаштириш борасида фоизларни оптимал ўрнатиш ва уларни бошқариш орқали юқори фойда олиш билан бирга омонотчиларнинг омонотларининг ижтимоий-иқтисодий кафолатланганлигини таъминлашдан иборатлиги билан белгиланади. Банклар фоиз сиёсатини амалга оширишда омонатлар бўйича тўлайдиган фоизни уларнинг ўзлари тақдим этадиган ссудалар учун оладиган ссуда фоизидан пастроқ қилиб белгилайди. Содда қилиб айтганда, олинган ва тўланган фоизларнинг суммалари ўртасидаги фарқ банкларнинг фойдасининг 236 асосини ташкил этади. Банк фойдасига бошқа турдаги операциялардан кўрилган даромадлар ҳам киради. Банк фойданинг бир қисмини солиқларни тўлашга, ўз ҳаражатларини (банк хизматчиларига, ходимларига иш ҳақи тўлаш, биноларни сақлаш, идора чиқимлари, реклама ҳаражатлари, транспорт харажатлари ва бошқалар учун маблағ сарфлаш) қоплашга ишлатади, солиқлар тўлагандан қолган қисми эса банкнинг соф фойдасини ташкил этади. Маълумки, тижорат банклари юқори фойда олиш мақсадида ўзларининг фоиз сиёсатини юритадилар. Аммо, банкларда юқори фойда олиш имкониятлари кенг бўлсада, улар бу имкониятлардан еҳтиёткорлик билан фойдаланишлари лозим. Чунки юқори фойда олиш доимо юқори рискли жараёнларни амалга оширишни талаб этади. Юқори риск остида фаолият олиб бориш ҳамма вақт ҳам муваффақият келтирмаслиги мумкин. Биринчидан, катта маржа ортидан қувиш мижозлардан маҳрум бўлиб қолишга олиб келиши муқаррар, чунки улар ҳаддан ташқари юқори қўйилган фоиз ставкали кредитлардан воз кечишлари мумкин. Икки нчидан, банклараро рақобат шароитида бошқа тижорат банклари бир қадар самаралироқ ишлар учун анча арзон кредитлар таклиф этишлари мумкин. Фойда олиш қоидаси тижорат банклари фаолиятининг асосий қоидаларидан ҳисобланади ва бундай мақсадни қўймаган банк бозор муносабатлари шароитида тўлақонли фаолият кўрсата олмайди. Банк тижоратининг бу қоидаси асосан “Арзонроқ сотиб олиш, қимматроқ сотиш” формуласи орқали амалга ошади. Бироқ, бу қоидага нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам ёндашмоқ лозим. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling