А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Тижорат банклари фоиз сиёсатига таъсир этувчи омиллар


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

18.2.Тижорат банклари фоиз сиёсатига таъсир этувчи омиллар
 
Барча товарларга бўлгани каби кредит учун ҳам нарх (нархнинг асосини 
ташкил қилувчи фоиз ставкалари)талаб ва таклиф асосида вужудга келади. 
Буни схематик тарзда қуйидагича кўришимиз мумкин. 
Алоҳида келишувлар бўйича фоиз ставкасининг вужудга келади. 
Талаб 
Таклиф 
Кредитга бўлган эҳтиёж 
Кредиторнинг ссуда фонди 
Қарз олувчини қониқтирадиган 
(истаётган) фоиз ставка 
Кредиторни қониқтирадиган (истаётган) 
фоиз ставка 
Кечаги кундаги фоиз ставкалар 
Бозордан келиб чиқиб ўрнатиладиган 
фоиз ставкалар 
 
19-расм. Кредит бўйича фоиз ставкани шаклланиш элементлари 
Кредит бўйича фоиз ставкалар пул бозорида кредитга бўлган талаб ва 
таклиф асосида шаклланади.Талаб ва таклифнинг даражаси кредит баҳосининг 
қиммат ёки арзон бўлишига асос бўлиши мумкин. Кредит баҳосининг асосини 
у бўйича ўрнатилган фоиз ставка ташкил қилади, лекин ҳамма вақт ҳам 
кредитнинг фоизи унинг баҳосини ўзида ифода қилмайди. Кредитнинг баҳоси 
Қарз олувчи томондан 
Кредитор томондан 


237 
кредит бўйича фоиз ставкадан ташқари турли комиссион тўловлар, ссуда ҳисоб 
варақларини очиш, юритиш, кредит бериш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа 
тўловларни ўзида акс эттиради. Баъзи давлатларда кредитнинг баҳоси 
кредитнинг тўлиқ қиймати деб ҳам юритилади. 
Тижорат банклари ўз фоиз сиёсати доирасида фаолият олиб бориши 
билан бирга баъзи бир омиллар банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларини 
ўзгартириб туришни тақозо қилиши мумкин. Бу соҳадаги ташқи омилларга 
1. мамлакатдаги пул-кредит сиёсатининг ҳолати таъсир кўрсатиши 
мумкин.Марказий банк томонидан фоиз ставкаларига таъсир ўтказиш орқали 
иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилаётган кредитлар ҳажмини кўпайтириши 
ёки камайтириши,иқтисодиёт ва пул муомаласининг ҳолатига қараб кредитни 
арзонлаштириши ёки қимматлаштириши мумкин. Фоиз ставкаларни 
мувофиқлаштириш орқали Марказий банк тижорат банклари билан 
муносабатларини кенгайтиради. Фоиз ставкаларнинг камайиши банк 
кредитларининг ҳажмини оширишга замин яратади, тижорат банкининг 
Марказий банкдаги захира маблағларининг ҳажми ҳам ортади.Фоиз ставканинг 
оширилиши банк кредитлари ҳажмининг ва тижорат банкнинг Марказий 
банкдаги захира ҳисоб варағидаги маблағларнинг камайишига олиб келади

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling