А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Кредит ресурслари ва хизматлари бозоридаги рақобат


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

2. Кредит ресурслари ва хизматлари бозоридаги рақобат ҳам 
кредитлар бўйича ўрнатиладиган фоиз ставкаларига таъсир кўрсатиб, паст фоиз 
ставкаларда 
кредит 
бериш 
орқали 
мижозлар 
сонини 
ва 
уларга 
йўналтириладиган кредитлар ҳажмини оширишга олиб келади. 
3. Инфляция баҳолар ошиши билан характерланади ва у албатта 
кредитлар бўйича фоизлар ўзгаришига ҳам таъсир кўрсатади.Инфляция 
суръатларидан келиб чиқиб берилаган кредитлар бўйича уларнинг инфляцияга 
учраш салмоғини олдиндан тахминий ҳисоб – китоб қилиш ва 
қадрсизланишнинг олдини олиш чораларини кўриш лозим. Бу чора берилган 
кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ўзгартиришни тақазо этади. Чунки 
тижорат банклари берган кредитларидан оладиган фоизлар бозор ставкаси 
даражасидан кам бўлмаслиги, инфляция суръатларидан кутилаётган қиймат 
қадрсизланишини қоплай оладиган, банк барқарорлигига салбий таъсир 
кўрсатмайдиган даражада бўлиши лозим. 
4.Пул бозоридаги талаб ва таклиф ҳам фоиз ставкасининг ошиши ёки 
камайишига олиб келиши мумкин. Фоиз ставка ошганида кредит бўйича
таклиф ҳам ошади, аксинча таклиф камаяди. Чунки фоиз ошганда мижозлар 
кредитдан кўра ўзида мавжуд ресурслардан фойдаланишга харакат қилишади. 
Кредитга бўлган талабда аксинча ҳолатни кўришимиз мумкин, яъни, фоиз 
ставка ошганда кредитга бўлган талаб камаяди, фоиз ставка камайганда 
кредитга талаб ошади.Эркин бозор муносабатлари шароитида мазкур талаб ва 
таклиф кредитнинг бозор қийматини шакллантиради. Агар кредитнинг баҳоси 
бозор баҳосидан юқори бўлса пул маблағлари бўйича таклиф юқорилигини, 
агар кредит баҳоси бозор баҳосидан кам бўлса бу пул маблағларнинг 
этишмовчилигини кўрсатади. 


238 
5. Валютани айирбошлаш курси хорижий давлатларда инвестиция ва 
кредитлар бўйича фоиз ставкаларнинг юқори бўлган ҳолларда миллий 
валютадаги инвестицияларнинг фоиз ставкасини ҳам юқори ўрнатиш орқали
миллий 
валюта 
курсининг 
тушиб 
кетишининг 
олдини 
олиш 
мумкин.Шунингдек банк рисклари даражаси, кредитдан фойда олиш, 
мижозларнинг тури, фаолияти хусусиятлари,барқарорлиги, уларнинг жойлашув 
ўрни ва бошқалар ҳам кредит муносабатларини ўрнатиш ва кредит баҳосини 
белгилашда муҳим аҳамиятга эга 
Кредитнинг асосий шарти - бу кредит учун ҳақ тўлаш. Бу ҳақ кредитга 
берилган маблағга нисбатан фоиз ҳисобида олинганидан уни кредитнинг фоиз 
ставкаси деб юритилади. Кредитнинг фоиз ставкаси пул бозорида амал қилади. 
Бозорга чиқарилган пулнинг нархи фоизда белгиланади. Бошқа товарлардан 
фарқли ўлароқ кредитнинг нархи - бу унинг мижознинг молиявий маблағга 
бўлган эҳтиёжини қондиришдек хусусиятидан фойдаланилганлик учун 
бериладиган ҳақ ҳисобланади. Кредит капитал сифатида одатдаги тўлов ёки
харид воситасида ишлатилади. Шунинг учун ҳам қарз олувчи шахс пул эгасига 
фоиз ставкасини тўлайди.
Фоиз ставкасининг тури, миқдори ёки даражаси кредит шартномасида
белгиланади. Фоиз даражаси (ФД) кредит фоизининг (Кф) берилган кредит 
миқдорига (Км) нисбати бўйича аниқланиб фоизларда ифодаланади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling