А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
18- расм. Тижорат банки фоиз сиёсатини шакллантириш босқичлари 
Фоиз сиёсатига таъсир қилувчи ички омилларга қуйидагилар киради:
Тижорат банкининг фоиз сиёсати 
Фоизлар бўйича мақсадни белгилаб олиш 
Банк бошқаруви ва бўлинмалари, раҳбарларининг ваколатларини 
белгилаш
Банк актив ва пассив оператсиялари фоиз ставкаларини белгилаш ва 
кўриб чиқиш тартиби бўйича қарор қабул қилиш 
Банк оператсиялари бўйича максимал, минимал, имтиёзли фоизлар 
ўрнатиш, уларни дифференциялаш тамойиллари ва мезонлари 
белгилаш 
Фоиз риски учун масъул бўлим ва ходимларни белгилаш 
Фоиз рискини баҳолаш усулларини, фоизлар ҳисобини юритиш, 
ҳисобот бериш муддатини тасдиқлаш 
Фоиз рискини чеклаш ва олдини олиш воситаларини танлаш 
Фоиз рискини мониторинг қилиш 


232 

Банк хизматларининг кўлами ва турлари

Банк мижозларининг таркиби ва молиявий ҳолати

Банк ходимларининг малакаси ва тажрибаси 

Банк ресурс базасининг барқарорлиги, миқдори, ҳажми,муддати ва ҳ.к. 
Банкларнинг фоиз сиёсати банкга жалб қилинган ресурслар ва уларни 
активларга жойлаштириш давомида уларнинг миқдори, муддати ва фоизларида 
мувофиқлик бўлишини таъминлашга йўналтирилади. Жалб қилинган маблағлар 
ва уларни активларга жойлаштиришда фоизларнинг номутаносиб бўлиши, 
активлар бўйича олинган фоизлар жалб қилинган маблағлар бўйича фоизлар 
тўлашга етарли бўлмасдан фоиз рискини юзага келтириб йўқотишларга олиб 
келиши мумкин.
Одатда 
пассив 
операциялар 
бўйича 
фоиз 
ставкаларини 
шакллантиришда қуйидаги омилларга, яъни:
- жалб қилинган ресурслар бўйича фоиз ставкалари муддати, ҳажми, 
мижоз тавсифи, пул маблағлари қайси валютада жалб қилинганлиги ва 
бошқалар;
- Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ва мажбурий резерв 
меъёрига;
- жалб қилинган маблағлар бўйича реал фоиз ставка ўрнатилганлигига, 
яъни актив операциялар бўйича ўрнатилиши мумкин бўлган фоиз ставкаси ва 
маржа миқдорини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилишига боғлиқ бўлади. 
Тижорат банкларининг ресурсларни жалб қилиш бўйича фоиз сиёсати 
уларнинг депозит сиёсати сингари қуйидаги омилларга: 
- ресурсларни жалб қилиш борасида қўлланиладиган банк воситалари ва 
усулларига; 
- депозит муносабатларининг субъектлари(жисмоний ва юридик шахслар 
)га;
- ресурсларни жалб қилиш муддатлари( қисқа муддатли, ўрта муддатли 
ёки узоқ муддатли фоиз сиёсати)га;
- маблағларни жалб қилиш мақсадлари( инвестиция учун, кредитлаш ёки 
жорий ликвидликни таъминлаш ва ҳ.к.)га;
- жалб қилинган ресурслар бўйича баҳо сиёсати ва амалга оширилган 
операцияларнинг рислилик даражасига боғлиқ бўлади. 
Маблағларни жалб қилиш борасида тижорат банкларининг фоиз сиёсати 
қуйидаги тамойилларга таянади: 
-банкга жалб қилинган маблағларнинг миқдори ва банкда сақланиш 
муддатига қараб фоиз ставкаларини дифферентсиатсиялаш тамойили; 
-жамғармалар 
бўйича 
фоизларни 
дифферентсиатсиялашда 
“ижтимоийлик” (болалар, ёшлар, ёш оилалар, қариялар учун, Давлат 
дастурларида белгиланган йўналишлар бўйича имтиёзли жамғармалар) 
тамойили; 
-банк фаолиятининг рентабеллигини таъминлаш тамойили; 
- жамғармачилар маблағларини сақлаш ва ҳимоя қилиш тамойили ва 
бошқалар. 


233 
Аҳоли жамғармалари банк ресурсларининг бир қисмини ташкил 
этганлиги боис улар бўйича фоиз ставкаларини ўрнатишда жамғарманинг 
миқдори ва муддатига эътибор бериш лозим. Чунки депозитлар бўйича фоиз 
ставкаларининг ўзгариши кредит баҳосининг ҳам ўзгаришига олиб келади. 
Банкларниг маблағларни жалб борасидаги фоиз сиёсатининг асосий 
принтсипи - минимум харажатлар билан банк фаолиятини самарали олиб 
бориш учун зарур бўлган оптимал миқдор ва муддатдаги пассивлар таркибини 
таъминлашдан иборат.
Банкнинг фоиз сиёсатида маблағларни жалб қилишда уларнинг 
қийматига ўз таъсирини ўтказувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд. Булар: 
1. Марказий банкнинг мажбурий захираларига ажратмалар нормаси 
миқдори ва баъзи жалб қилинган маблағларнинг турига қараб бу нормаларнинг 
турличалиги.
2. Мижозларни жалб қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ 
банкнинг оператсион харажатлари даражаси 
3. Банк рекламасига сарфланадиган харажатлар 
4. Банк маблағларининг оборотдан четлаштирилиши ва даромад 
келтирмайдиган операцияларга жалб қилиниши 
5.Жалб қилинган маблағларнинг миқдори ва муддати, улар бўйича фоиз 
ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ва бошқалардир. 
Банк ресурсларини жойлаштириш соҳасида банкнинг фоиз сиёсатида: 
-Ўзбекистон республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси 
миқдорини; 
-ресурсларни аниқ воситалар( тижорат кредити, истеъмол кредити, 
банклараро кредит, мажбуриятларни тўлаш ва б.)га жойлаштиришнинг бозор 
шартларига риоя қилиш; 
-актив операцияларнинг муддати, ҳажми, қиймати, валютасидан келиб 
қўшимча ресурсларни жалб қилиш бўйича банкнинг имкониятлари; 
-банкнинг ўз мижозлари, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда бошқа 
банклар билан ҳамкорлик муносабатларини инобатга олиш лозим.
Тижорат 
банкларининг 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling