А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари капиталини


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

3.4.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари капиталини 
шакллантиришда Базел талабларининг аҳамияти 
 
Базел IV капитал миқдори бўйича сезиларли даражадаги қаттиқ талаблар 
ижросида рискка тортилган активлар (RWA) миқдорини қайта ҳисоблаш 
тизимини такомиллаштириш, кредит риски, фоиз, операцион риск кабиларнинг 
контрагентларини қайта ҳисоблаш, кредит ва операцион рискларни 
моделлаштириш, риск коэффициентлари сезгирлиги ва ўзгариши бўйича 
ёндашувни шакллантиришга эътибор қаратмоқда. 
Банк назорати бўйича Базел қўмитасининг талаблари кўпгина 
давлатлатлар амалиётида қўлланиб келинмоқда. Аммо таҳлиллар шуни 
кўрсатадики, қатор хорижий давлатлар олимлари Қўмита фаолиятига танқидий 
нуқтаи назардан қарайдилар ва уларни доимо Қўмита ўз асосий вазифасини 
бажара олдими, деган савол қизиқтиради. Халқаро Ҳисоб-китоблар Банкига 
кўра, Қўмитанинг фаолияти банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш 
мақсадида назорат ва тартибга солишни кучайтириш ҳамда ягона 
стандартларни банклар фаолиятига татбиқ қилишдан иборат. Қўмита унга аъзо 
давлатларнинг банклари фаолияти учун тавсиялар ва кўрсатмаларни шу 
мақсадга асосланиб ишлаб чиқади.
Тавсияларда дунёнинг барча давлатлари тажрибаси, амалиёти, 
таклифлари инобатга олинганлиги боис, Қўмита тавсияларини нафақат аъзо 
давлатлар, балки бошқа давлатлар ҳам ўз амалиётига жорий қилиши ва банк 
тизимини халқаро талабларга мослаштириб бориши мумкин. Аммо Қўмитанинг 
тавсия ва талабларини жорий қилиш мажбурий эмас, у ихтиёрий ҳисобланади. 
Базел I ҳужжатининг мақсади банклардан юқори йўқотишлар эҳтимолини 
қоплашга етарли капитални талаб қилиш ва кейинчалик банкларни халқаро 
миқёсда бир хил рақобатлашиш даражасига олиб келиш эди. Аммо бу ҳужжатга 
ўз вақтида баъзи олимлар ва экспертлар томонидан АҚШ банкларининг 
рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ҳам дейилганди. Бунинг сабаби 
шундаки, 1982 йили Лотин Америкасидаги қарз инқирозининг таъсири 
натижасида шу йил ўрталарида АҚШнинг 42 та йирик банки банкрот бўлди. 
1983 йилда 49 та банк ўзини банкрот деб эълон қилди ва 540 банк банкротлик 
ёқасига келиб қолди. Депозитларни суғурталаш бўйича федерал корпорация 
(ФДИC) бу банкларни қутқариш учун 870 млн. АҚШ доллари сарфлаган эди. 
1984 йилда 40 млрд. АҚШ долл, миқдоридаги активга эга бўлган йирик банк 
Cонтинентал Иллиноис Натионал Банк & Трустнинг молиявий тангликка 
учраши ва ФДИC томонидан унинг 4,5 млрд. АҚШ долларига тенг 80 фоиз 
акцияси сотиб олиниши АҚШ банк тизими барқарорлигига путур этганлигидан 
далолат берар эди. Мана шундай шароитда АҚШ банк тизимини назорат 
қилувчи органлар банкларнинг капитал етарлилигига нисбатан янги 
талабларини эълон қилди. Натижада, маълум бир вақтдан сўнг Америка 
банкларининг айланма капитали камайтирилганлиги сабабли, халқаро 
майдонда бошқа давлат банкларига нисбатан паст самарадорлик кўрсаткичлари 
кузатила бошлади. АҚШ назорат органлари эса Базел қўмитасини ишга солиб 


60 
бошқа халқаро даражадаги банкларнинг ҳам капиталини камайтиришга 
эришди.
Натижада 1988 йили «International convergence of capital measurement and 
capital standards», яъни Базел I ҳужжатининг эълон қилиниши банкларда 
биринчи даражали капитал рискка тортилган активларнинг 4% ини ҳамда 
биринчи ва иккинчи даражали капитал 8% ини ташкил қилиши лозимлигини 
белгилади. Хорижий экспертлар ва олимлар Базел I банк тизимини тўла қамраб 
ола олмаганлигини таъкидлайдилар. Ушбу мавзуни чуқур таҳлил қилган 
Джексон ишчи гуруҳи ва бошқалар Базел I даги асосий муаммо назорат 
арбитражи (regulatory arbitrage - назорат тартибларини банклар томонидан 
четлаб ўтиш) деб атайди.
Уларнинг фикрича, ушбу масаланинг асосий манбаси банкларнинг 
капиталидир. Чунки банкларда капиталга оид иккита тушунча пайдо бўлди: 
регулятив капитал - regulatory capital (биринчи ва иккинчи даражали капитал) 
ва иқтисодий капитал - economic capital (молиявий институтнинг ўз 
фаолиятидан келиб чиқиб белгилаган капитал қиймати). Кўпгина банкларда 
инноватив молиявий инструментлар, жумладан, секюритизация орқали икки 
капитал тушунчалари орасида катта фарқ юзага кела бошлади. Бундан ташқари, 
Базел I бошқа қатор камчиликларга ҳам эга эди. Уларнинг асосий деб тан 
олинган баъзиларини санаб ўтиш ўринлидир. Булар: 
• рискка таъсирчанликнинг пастлиги, яъни рискка тортилган активлар 
ичида корхона учун ажратилган кредит корхонанинг тўлов қобилияти аъло 
(ААА) ёки жуда пастлигига қарамасдан 100% деб саналиши; 
• рухсат берилган гаров тури ва кафолат берувчилар рўйхати банклар 
ишлатадиган рўйхатга нисбатан чекланганлиги; 
• барча риск турларининг Базел I томонидан эътиборга олинмаганлиги 
ёки қопланмаганлиги; 
Базел I биринчи навбатда кредит рискини ва 1996 йили унга киритилган 
ўзгартиришда (Market Risk Amendment) бозор рискини инобатга олган эди, 
холос. Лекин кўп учрайдиган бошқа риск турлари, масалан, операцион риск, 
репутатцион риск ва стратегик рисклар ушбу талаблардан четда қолган эди; 
• барча банклар учун бир намуна - банклар фаолияининг риск даражаси, 
ҳажми ва фаолият турига қарамасдан уларга бўлган талаблар деярли бир хил 
бўлганлиги; 
♦ кредитнинг минтақа ва тармоқ, секторларга қараб турли рискка эгалиги 
инобатга олинмаганлиги ва бошқалар. 
Базел Қўмитаси 2004 йилда Базел I даги назорат арбитражний бартараф 
этиш мақсадида янгиланган Базел II андазасини нашр этди. Ушбу ҳужжатнинг 
асосий мақсадларидан бири, банк активларини секюритизация қилиш орқали 
балансдан ташқарига чиқарилган ва шу орқали рискка тортилган активлар 
хажмини камайтиришга эришган банклар устидан назоратни қучайтиришга 
қаратилган эди. 
Базел II олдинги андазага чисбатан мураккаброқ усулларни ичига олган 
бўлиб, учта устунга асосланган эди. II устун (1), минимал капиталга бўлган 


61 
талаблар (minimum capital requiremens) - кредит, операцион ва бозор рискларига 
чаратилган, (2) назоратчи таҳлили (supervisory review) - бу қисм ўз ичига банк 
ва назорати ўртасида алоқа ўрнатилиши, шунингдек, назоратчи ва банк 
ўртасида ҳисобот ва назоратчи таҳлили бўлишига қаратилган (3) бозор тартиб-
интизоми market discipline) - кўпроқ транспарентликни таъминлашга 
чератилган чоралардан иборат эди. 
Базел II нинг капитал етарлилигига қаратилган биринчи Устунида жами 
рискка тортилган активлар кредит, бозор ва операцион рискларни ҳисобга 
олган ҳолда ҳисобланиб қўшилган миқдорга тенг бўлар эди: 
RWA={12.5(OR+MR)+1.06*I[w(i)A(i)]}t 
RWA - riskka tortilgan aktivlar; 
w(i) - i aktivining risk hajmi; 
A(i) - i aktivi; 
OR va MR - операцион риск ва бозор риски. 
Юқоридаги параметрларга кўпайтириладиган коэффициентлар Базел 
Қўмитаси томонидан статистик ҳисоб-китобларга асосланган бўлиб, 2008 йилда 
кўп давлатлар амалиётига тўғри келар эди. 
Банклар рискка тортилган активларни ҳисоблашда уч хил усулни 
қўллашлари мумкин эди: 
• Соддалаштирилган ёндашув - кичик банкларга мўлжалланган бўлиб, 
улар ўзининг бизнес рискини ҳисоблаш имконияти йўқлиги туфайли Базел 
Қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тартибни қўлланиши; 
• Ташқи рейтинг агентлик- лари ишлаб чиққан риск даражаларига 
асосланган ёндашув; 
• Ички рейтингга асосланган (IRB - Internal Rating-Based) ёндашув - 
катта ёки мураккаб банклар ўз фаолияти ва ҳолатидан келиб чиқиб ўз 
активларига риск ҳажмини моделлаштириш усулларидан фойдаланишлари 
лозим эди. 
Соддалаштирилган ёндашув Базел I га нисбатан мураккаб ва турли 
омилларни инобатга олганлигига қарамасдан, унга ўхшаш кўпгина жиҳатларни 
сақлаб қолди. Баъзи хорижлик иқтисодчиларнинг фикрича, Базел II нафақат 
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини бартараф эта олмади, балки Базел 
Қўмитасининг содсалаштирилган усулини ҳатто инқироз юзага келишининг 
сабаблари қаторига қўшиш ҳам мумкин. Чунки мазкур усул ипотека 
кредитларининг рисклилик коэффициентини 50 % дан 35% га туширгани (ички 
рейтингга асосланган усулда ундан ҳам пастроқлиги) Базел I ккинчи 
андазасининг мукаммал эмаслиги исботларидан бири эди. 
Ички рейтингга асосланган усул банклардан ҳар бир кредит учун дефолт 
эҳтимоли (probability of dеfault - PD), унинг дефолт ҳолатида йўқотишлар 
ҳажми (loss-givеn- dеfault - LGD) ва дефолтдан кутилаётган таъсирни (еxpеctеd 
еxposurе at dеfault - ЕЕD) ҳисоблашни талаб этади. Бу ўз навбатида банклардан 
жуда мураккаб моделлаштиришни талаб этар ва асосий элементларини 
қуйидагилар ташкил этади: 
• регулятив капитал ни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби; 


62 
• контрагентнинг биржадан ташқари битимлари бўйича рискини баҳолаш; 
• капитал доимийлигини таъминлаш бўйича буфернинг мавжудлиги; 
• контрсиклик буфернинг мавжудлиги бўйича талаблар; 
• базавий капитал етарлилигини баҳолаш бўйича меъёр (SЕT I); 
• асосий капитал етарлилигини баҳолаш бўйича меъёр (TIЕR I)); 
• қисқа муддатли ликвидлилик кўрсаткичи (LCR); 
• соф барқарор фондлаш- тириш кўрсаткичи (NSFR); 
• молиявий в о с и та (Lеvеragе; 
• рискни ҳисобга олмаганда активларнинг капитал билан қопланиши 
меъёри. 
Базел III капиталга бўлган талабни 8% даражасида сақлаган ҳолда унинг 
таркиби бўйича талабни кучайтиришга муваффақ бўлди, яъни I-даражали 
асосий капиталнинг роли анча ошгани ҳолда II-даражали капитал салмоғи 
нисбатан тушди, 2019 йилгача ялпи капитал буфер билан биргаликда 10,5% ни 
ташкил этиши лозим қилиб белгиланди.
Базел II, шунингдек, икки янги меъёрни жорий этди. Булар - қисқа 
муддатли ликвидлилик (LCR) ва узоқ муддатли ликвидлилик (соф барқарор 
молиялаштириш) (NSFR). Қисқа муддатли ликвидлилик (LCR) банкнинг нақд 
пул маблағларига айланиши мумкин бўлган юқори сифатли ликвид 
активларини талаб даражасида ушлаш йўли билан юзага келиши мумкин 
бўлган форсмажор ва таҳликали - стресс-ссенарий ҳолатларда 30 кун давомида 
банкнинг ликвидлилигини таъминлашнинг кафолати ҳисобланади. Бу 
кўрсаткич бугунги кунда 60% дан кам бўлмаслиги, 2019 йилга бориб у 100% ни 
ташкил этиши лозим.
Узоқ муддатли ликвидлилик (соф барқарор молиялаштириш (NSFR) 
коэффициенти) - бир йил давомида банкнинг узоқ муддатли активлари унинг 
барқарор пассивлари минимал микдорини қоплай олишининг кафолати 
сифатида ишлатилади. Бу кўрсаткич 100% га тенг бўлиши лозим. Стресс 
ҳолларда қўлланиладиган яна бир кўрсаткич левераж бўлиб, у I-даражали 
капиталнинг рискка тортилган активларга нисбати сифатида аниқланади. Бу 
кўрсаткичнинг микдори 3% дан кам бўлмаслиги лозим. Базел III 
стандартларига таркибий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, уни икки таркибий 
қисмга ажратиш мумкин: 
• Банк капиталининг таркби ва унинг рискка тортилганлик даражаси; 
• Банк ликвидлилиги рискни назорат қилиш йўллари за усуллари. 
Банк тизимига Базел III талабларини жорий қилиш дунёнинг кўпгина 
мамлакатлат учун жуда муҳим ҳисобланат чунки банк тизими ва банклар: 
фаолиятини халқаро талаблага мослаштириш, уларнинг беқарорлиги ва 
ликвидлилигини таъминлаш ҳар бир мамлакат- иқтисодиёти учун муҳим 
ахамият касб этади. 2007-2009 йиллардаги молиявий-иқтисодий инқироз дунё 
мамлакатлари банк тизими учун синов бўлиши билан биргаликда, уларни 
барқарорлиги ва ликвидлилигига сезиларли салбий таъсир кўрсатди, кўпгина 
банклар катта йўқотишларга учради. Бу хол банк фаолияти бўйича халқаро: 
меъёрий талаблар, банкларнинг капитал базаси, ликвидлилиги, молиявий 


63 
барқарорлиги кўрсаткичларини акс эттирувчи ҳуқуқий ҳужжатларни 
такомиллаштириш ва мукаммаллаштиришни талаб етди.
Базел II да капитал етарлилигига катта эътибор берилди. Умуман олганда, 
барча капитал турлари учун етарлилик даражаси оширилган. Лекин умумий 
капитал етарлилиги ўзгармаганлиги туфайли иккинчи даражали капиталнинг 
моҳияти ва аҳамияти нисбатан пасайтирилганлигини кўриш мумкин. 
Хулоса қилиб айтганда. Базел IIIда: 
• Хусусий капиталга қўшимча қатлам қўшилди. Бу қатлам банк ўз 
фаолиятини яхши юритаётган пайтда 2.5% ни ташкил қилиши ва инқироз ёки 
зарур кўраётган вақтда ишлатилиш имкониятини беради. Бу ўз навбатида 
минимал 4.5 % ни сақлаб қолиш имкониятини беради. 
• Контрсиклик капитал буфери - яъни иқтисодий инқироз ва таҳликали 
ҳолатларда банкларни турли молиявий пуфаклардан чеклаш. 
• Бутун банк тизимига таъсир қилувчи катта банклар учун қўшимча 
капитал ва ликвидлилик талаблари. 
• Левераж коэффициенти; 
• банкнинг барча балансдаги ва балансдан ташқари активларга; 
• нисбатан йўқотишларни қамраб олувчи минимал қиймат. 
• Ликвидлилик талаби - 30 кунлик стрессли муддат ичида пулга 
муҳтожликни қоплашга зозтилган минимал ликвидлилик коэффициентига 
эътибор берилди ва бошқалар. 
Ушбу ўзгаришлар Базел II даги камчиликларни бартараф этишни мақсад 
қилганига қарамасдан, Қўмитанинг кейинги ҳужжатида ҳам маълум 
камчиликлар мавжуд, дея эътироф этилмоқда. Масалан, Маркетреалист 
нашрига кўра, Базел III нинг қуйидаги камчиликлари банк тизими ривожи ва 
улар фаолиятидаги рискларини бартараф этишга салбий таъсир қилади: 
Биринчидан, Базел III да капитал етарлилиги бўйича талабларнинг 
оширилиши банк тизимида рақобатни сусайтиради ва ушбу секторга киришни 
қийинлаштиради; 
Иккинчидан, рискка тортилган активларда катта ўзгаришлар йўқ. Бунинг 
салбий тарафи шундаки, инқирознинг келиб чиқишига сабаб бўлган ААА 
рейтингига эга секюритизация маҳсулотлари одатда ўз ортида жуда паст 
рейтингли активларни яшириб туради; 
Учинчидан, Базел III ҳали ҳануз рейтинг агентликлари хулосаларига 
таянади, лекин молиявий-иқтисодий инқироз уларнинг фаолиятида ҳам риск 
мавжудлигини исботлади; 
Тўртинчидан, Базел III нинг бутун дунёда оммавий қўлланилиши ҳар бир 
давлатнинг ўз ривожланиш хусусиятларини инобатга олмайди. Бу эса, ўз 
навбатида, банклар фаолиятини самарали бошқариш ва мувофиқлаштиришга 
салбий таъсир кўрсатади; 
Бешинчидан, Базел III бўйича капиталга талабларнинг оширилиши 
иқтисодий ўсишни секинлаштириши ва капиталнинг мобил ҳолатга келишига 
сабаб бўлади. Бу асосан ривожланаётган давлатларга катта таъсир қилади. 
Юқорида келтирилган хулосалар асосида, фикримизча, Ўзбекистон банк 


64 
тизими Базел III талабларини амалиётга жорий қилишда юқорида келтириб 
ўтилган, исботланган камчиликларни инобатга олиши, Базел қўмитаси 
талабларини жорий қилишда мамлакат иқтисодиёти, унинг тараққиёт 
суръатлари ва банк тизими ривожланиш хусусиятларидан келиб чиқиши, ҳар 
йили Базел қўмитаси талабларини жорий қилиш бўйича таҳлиллар 
натижаларидан келиб чиқиб талабларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиб 
бориши лозим. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling