А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


 Банк капиталини кўпайтиришнинг асосий манбалари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
3.5. Банк капиталини кўпайтиришнинг асосий манбалари 
 
Банк капитал ҳажмини аниқлаш нафақат зарурий назарий саволлардан 
бири ҳисобланади, балки у тартибга солиш нуқтаи-назардан амалий аҳамиятга 
ҳам эга. Банк капиталини тартибга солишнинг зарурияти, аввало банкнинг 
банкротлик рискига йўлиқишини чегаралаш ва банкга нисбатан жамоат 
ишончига сақлаш билан белгиланади. 
Банкнинг қандай ҳажмдаги капиталга эга бўлиши кераклигини 
белгилашдан олдин, унинг қандай ўлчанишини аниқлаш зарур. Банк капитали 
ўлчашнинг уч тури маълум: 
- Бухгалтериянинг умумий қабул қилинган тамойиллари бўйича; 
- Бухгалтериянинг тартибга солиш тамойиллари бўйича; 
- Бозор қиймати бўйича 
1. Бухгалтериянинг умумий қабул қилинган тамойиллари бўйича капитал 
унинг баланс қиймати бўйича баҳоланиши мумкин. Капиталнинг баланс 
қиймати банк активларнинг ва мажбуриятларининг баланс қиймати ўртасидаги 
фарқ 
орқали 
аниқланади. 
Бу 
ҳолатда 
банк 
активларининг 
ва 
мажбуриятларининг катта қисми банк балансида уларни сотиб олиш ёки ишлаб 
чиқариш қийматида баҳоланади. Вақт ўтиши билан уларнинг бирламчи баланс 
қийматлари ўзгаради, бу эса капиталнинг етарлилик даражасини аниқлашда ўз 
таъсирини кўрсатади. 
2. Бухгалтериянинг тартибга солиш тамойиллари бўйича банк капитали, 
унинг барча асосий таркибларининг қийматлари суммаси сифатида 
ҳисобланади. Капитал таркибига қуйидаги элементрни киритиш : субординар 
қарзлар ва банкнинг шуъба корхоналардаги улуши, бошқарув органлари, банк 
капиталининг барқарорлик даражасини қисман оширади. 
3. Банк 
капиталининг бозор қиймати банк активларининг ва 
мажбуриятларининг бозор қийматлари ўртасидаги фарқ орқали аниқланади. 
Ушбу услуб ҳақиқий капитал ҳажми тўғрисида нисбатан аниқ маълумот 
беради. 
Банк капиталини бошқаришнинг асосий услублари бўлиб, устав 
капиталнинг минимал ҳажми ва капиталнинг адекватлик кўрсаткичларига 
ўрнатилган талаблар ҳисобланади. 
Устав капиталининг ҳажми, уни шакллантириш ва ўзгартириш тартиби 
банк Низоми билан белгиланади. Банкнинг ўз капиталини кўпайтириш банк 
ҳамкорларининг манфаатларидан келиб чиқади ва у банк тизимининг 


65 
барқарорлик шартларидан бири ҳисобланади. У банкка актив операциялар 
ҳажмини кенгайтиришга ва уларнинг самарадорлигини оширишга имкон 
беради. Бир вақтнинг ўзида мижозларга хизмат кўрсатишнинг молиявий 
кафолати ошади, кўрсатиладиган хизматлар доираси кенгаяди, банклараро 
рақобат вужудга келади. Капитални бошқариш жараёни уни тўлдиришнинг 
манбаларини қидириб топишга боғлиқ. Банк капиталини тўлдиришнинг 
манбалари ички ва ташқи манбаларга бўлинади. 
Капитални кўпайтиришнин асосий ички манбаси бу фойданинг 
акционерларга тўланмайдиган ва банкда қоладиган қисмидир. Капитални 
кўпайтирининг бундай усулининг асосий афзалликлари қуйидагилар: 
- янги акцияларни жойлаштириш бўйича харажатларнинг йўқлиги; 
- банкнинг очиқ бозор маблағларига нисбатан мустақиллиги; 
- янги шахсларнинг банкни бошқаришдаги қатнашишини чегаралаш 
ҳисобига мавжуд акционерларнинг манфаатларини ҳимоялаш. 
1997 йилнинг охирида Базел Қўмитаси банкнинг ўз капиталини аниқлаш 
ва ўлчашда халқаро якдилликка риоя қилишга доир таклифлар ишлаб чиқди. Бу 
ерда асосий ғоя банк капиталини юқори рискли тортилган активлар умумий 
ҳажмининг минимал ўзгармас миқдорига етказишдан иборат эди. Бошқа 
давлатларга капитал қўйишда юзага келувчи рискларни инобатга олишга катта 
эътибор бериш лозимлиги таъкидланади. 
Базел келишувининг асосий мақсади: 
1. Тижорат банклари бўғини билан унинг чет элдаги филиаллари 
фаолиятини бир асосга келтириш; 
2. Турли мамлакатлардаги риск даражасини тартибга солиш; 
3. Риск даражасини ҳисобга олган ҳолда банк капиталининг етарлилик 
даражасини бир асосга келтириш ва бошқалардир. 
Банк капитали салмоғи ва унинг миқдорини ошиб бориши банк 
ресурслари ҳамда унинг фаолиятининг барқарорлигини таъминлашга асос 
бўлади. 
Банк I даражали капиталининг миқдори банк устав капиталининг энг кам 
миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бунда банк I даражали капиталининг 
миқдорини аниқлаш учун банк устав капитали энг кам миқдорининг миллий 
валютадаги эквиваленти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 
ҳисобот ойининг охирги кунига валюта операциялари бўйича бухгалтерия 
ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш мақсадида белгиланган 
валюталар курси бўйича аниқланади. 
Марказий банк қуйидаги ҳолларда банкларга нисбатан регулятив капитал 
миқдорини ошириш тўғрисида талаблар қўйишга ҳақли:
-хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб 
келиши мумкин бўлган қониқарсиз молиявий ҳолат; 
-банк фойдасининг қониқарсиз прогнози; 
-юқори даражадаги банк таваккалчилиги ва балансдан ташқари моддалар 
мавжудлиги ҳолатлари аниқланганда.
Ҳар бир банкнинг регулятив капитали унинг монандлигини аниқлаш 


66 
мақсадида мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилиши лозим. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling