57
5-жадвал
33
Капиталга бўлган минимал талаблар (%)
Йиллар
Регулятив
капитал
1-даражали
капитал
1-даражали
асосий
капитал
1.01.2015 йил
10
7,5
6
1.01.2016 йил
11,5
8,5
7
1.01.2017 йил
12,5
9,5
7,5
1.01.2018 йил
13,5
10,5
8,5
1.01.2019 йил
14,5
11
9,5
• 2015 – 2019 йилларда тижорат банклари
соф фойдадан ажратмалар
ажратиш ҳисобига юқорида келтирилган кўрсаткичлардан кам бўлмаган
миқдорда капиталларини кўпайтиришлари лозим. Бу борада тижорат банклари:
• ўз фаолиятида юқори самара берувчи ва кам рискга мойил бўлган
операциялар кўламини кенгайтиришлари;
• ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва жойлаштириш бўйича сиёсатини
қайта кўриб чиқиши ва уни такомиллаштириши;
• банк акциядорларининг салмоғи ва сифатини ошириши ва ўзининг
дивидент сиёсатини такомиллаштириши;
• депозит
сиёсатини
такомиллаштириши,
банк
ресурсларининг
барқарорлигини таъминлаш ва жозибадор депозитлар жалб қилиш чораларини
кўриши;
• тижорат банкларининг турли замонавий молиявий хизматлар кўрсатиш
борасидаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги
ишларини кенгайтириши
лозим.
Юқорида айтилган банк капиталининг функцияларидан хулоса қилиб
айтсак, банкнинг ўз капитали – банк тижорат фаолиятининг асосидир.
У банк
мустақиллигини ва турли рисклар бўйича салбий оқибатларни
олдини олиш
манбаи бўлиб, унинг молиявий барқарорлигини таъминлайди.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда тижорат банклари капиталининг юқори
суръатлар билан ўсиш жараёни кечмоқда. Бундай ўсишга нафақат давлат улуши
бор банклар, балки бошқа тижорат банкларининг ҳам эришаётгани банк
бизнеси учун мамлакатимизда қулай муҳит яратилганлигини кўрсатади.(расм)
33
Sh.Z.Abdullayэva, U.O’.Azizov Bank ishi. T.Moliya 2017 y 191- bэt