А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар ва


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
15.4.Тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар ва 
унинг банк кредит ресурсларини бошқаришдаги аҳамияти 
 
Кредит сиёсатининг мавжудлиги, энг муҳими – барча даражаларда ишлаб 
чиқилган сиёсатга риоя этиш банк ссуда портфелини сифатли бошқариш учун 
асос бўлади. Бу эса ўз навбатида, унинг қарздорлари ва акциядорлари 
фойдасини кўпайтиради ва фаравонлигини оширади. 
Аниқ бир тижорат банкининг кредит сиёсатида кредит портфелини 
бошқаришнинг асосий йўналишлари қилиб қуйидагиларни белгилаб олинади: 

кредит 
рисклари 
даражасига 
таъсир 
кўрсатувчи 
омилларни 
аниқлаш,уларни бахолаш ва бартараф этиш; 

қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини ва унинг молиявий 
ахволини аниқлаш кредит рискини башорат қилиш; 

муамммоли ссудаларни олдиндан аниқлаш ва уларни сўндириш 
чораларини ишлаб чиқиш; 

кредит 
қўйилмаларини 
диверсификация 
қилишни, 
уларнинг 
ликвидлилигини ва даромадлилигини таъминлаш; 

кредит олган мижоз билан доимо алоқада бўлиб туриш; 

кичик ва ўрта тадбиркорликни, деҳқон ва фермер хўжаликларни 
молиявий қўллаб қувватлашдан иборат. 
Банк кредит сиёсати – бу тижорат банкининг кредит бериш маданиятини 
англатади. Банк кредит сиёсатини турли босқичларга ва омилларга боғлиқ 
томонлари мавжуд. 
Тижорат банкининг оптимал кредит сиёсатини харажатларни қоплашга 
имкон берувчи ва маълум даражада фойда келтирувчи оқилона чора-тадбирлар 
аниқ белгилаб қўйилган ички меъёрий ҳужжат сифатида тавсифлаш мумкин. 
Тижорат банклари томонидан кредит сиёсатини тўғри ташкил этиш муҳим 
аҳамият касб этади, чунки, кредит - банк операциялари ичида асосий ўринни 
эгаллайди ва даромадларнинг асосий қисмини банк кредитидан келадиган фоиз 
даромадлари ташкил этади.
Ҳар қандай тижорат банки кредит сиёсатининг мақсади одатда 
қуйидагилардан иборат бўлади:
1. Юқори сифатли активларни ташкил этиш ва даромадлиликнинг доимий 


178 
мақсадли даражасини тахминлаш имконини берадиган таваккалчиликнинг 
фақат шундай характерига йўл қўйиш 
2. Юқори сифатли кредит портфелини таъминлoвчи кредит 
ходимларининг юқори малакали жамоасини ташкил этиш 
3. Банкнинг стратегик мақсадларига мувофиқ келадиган иқтисодий 
жиҳатдан истиқболга эга, рентабелли лойиҳаларни молиялаштириш учун 
ссудалар бериш 
4. Кредит ресурсларини жалб этиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда 
кредитлашни амалга ошириш 
5. Банк мижозлари билан узоқ муддатли, даромад келтирувчи 
муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш 
6. Юқори даражада рақобатбардош, бироқ кредитлашнинг асоссиз
шунингдек, банк амалиётида вақтинчалик истиқболи бўлмаган усуллардан 
фойдаланишдан чекиниш. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling