А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Назорат учун саволлар 
1.Банкнинг кредит сиёсати унинг банк ресурсларини жойлаштиришдаги 
ўрни ҳақида гапириб беринг.
2. Тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар ва унинг 
банк кредит ресурсларини бошқаришдаги аҳамияти қандай? 
3. Кредитнинг қандай турларини биласиз? 
4. Тижорат банкларининг кредит сиёсати мезонлари ва уни таркибий 
элементлари нималардан иборат? 


172 
15- боб.
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ СИЁСАТИ 
КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИ СИФАТИДА 
 
15.1. 
Банкнинг 
кредит 
сиёсати 
унинг 
банк 
ресурсларини 
жойлаштиришдаги ўрни.
15.2.Тижорат банкларини кредит сиёсатининг мазмуни ва унинг
тузилиши.
15.3.Банк кредит сиёсатининг элементлари.
15.4.Тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар ва унинг 
банк кредит ресурсларини бошқаришдаги аҳамияти.
15.5.Банкнинг кредит сиёсатини оқилона олиб бориш йўллари. 
15.1. Банкнинг кредит сиёсати унинг банк ресурсларини 
жойлаштиришдаги ўрни 
 
Ҳар қандай тижорат банки кредит сиёсатининг мақсади одатда 
қуйидагилардан иборат бўлади: кредит қўйилмалари ҳажмининг ўсиши, риск 
юқори бўлган операцияларнинг оқилона диверсификатсияси, қисқа ва узоқ 
муддатли кредит қўйилмалари ҳажмини кескин кўпайтириш ва уларнинг 
самарадорлигини таъминлашга йўналтирилиши. Шунингдек, кредит сиёсати 
инвеститсион кредитлар салмоғини ошириш, устун даражада иқтисодиётнинг 
реал секторини кредитлаш, ишлаб чиқариш корхоналарини молиявий қўллаб-
қувватлаш каби асосий йўналишларни ҳам ўз ичига қамраб олган бўлиши 
лозим. 
Кредит сиёсати банкнинг ўзига хос «кредит тили»ни яратади ва у банк 
фаолияти ёмонлашганда ҳамда кредит ваколатлари ва мажбуриятлари 
ўзгарганда ҳуқуқни сақлаб қолиш учун катта аҳамият касб этади. Қатъий сиёсат 
асосида берилган кредит банк умумий кредитлаш фаолиятининг ривожланиши 
ва кредитларнинг самарали ишлатилиши учун замин яратади. Кредит сиёсати 
қоидаларига риоя этиш банкнинг асосий мақсадлари, яъни фойда олишни 
таъминлаш, рискларни бошқариш, банк фаолияти меъёрларига риоя этишга 
эришиш имконини беради. 
Кредит сиёсатининг мавжудлиги, барча даражаларда ишлаб чиқилган 
сиёсатга риоя этиш банк ссуда портфелини сифатли бошқариш учун асос 
бўлади. Бу эса, ўз навбатида, унинг мижозлари ва акциядорлари фойдасини 
кўпайтиради ва фаровонлигини оширади. 
Тижорат банкининг кредит сиёсатида кредит портфелини бошқаришнинг 
асосий йўналишлари қилиб қуйидагилар белгилаб олиниши мумкин: 
­ кредит рисклари даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, 
уларни баҳолаш ва бартараф этиш; 
­ қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини ва унинг молиявий 
аҳволини аниқлаш, кредит рискини башорат қилиш; 
­ муаммоли ссудаларни олдиндан аниқлаш ва уларни сўндириш 


173 
чораларини ишлаб чиқиш; 
­ кредит қўйилмаларни диверсификатсия қилиш, уларнинг ликвидлилиги 
ва даромадлилигини таъминлаш; 
­ кредит олган мижоз билан доимий алоқада бўлиб туриш; 
­ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, деҳқон ва фермер 
хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш. 
Банк томонидан, хўжалик субектларининг айланма маблағлари е-
тишмаслиги, мавжуд маблағларнинг меъёрдан ортиқча тайёр маҳсулот 
қолдиқларига жалб қилиниши, маблағларнинг тайёр маҳсулот сифатида қоти-
риб қўйиш сабабларини ўрганиб бориш, зарарга ишлаётган ва банкротлик 
аломатлари кўзга ташланаётган хўжалик субектларининг молиявий аҳволининг 
доимий мониторингини ташкил қилиш банк кредит сиёсатининг устувор 
йўналишларидан биридир. 
Кредит сиёсатида кредитларни таснифлаш тизими аниқ ифодаланиши 
лозим, кредит ходимлари кредит портфелидаги барча маълум бўлган салбий 
ўзгаришлар тўғрисида раҳбариятга хабар беришлари керак. Қарз ёки гаров 
аҳвол ёмонлашишини олдиндан аниқлаш, эҳтимолий йўқотишларни 
камайтириш учун жуда муҳимдир. 
Кредит сиёсати кредитларнинг барча тоифалари бўйича «тўловсизлик» 
тушунчасининг аниқ ифодаланиши, фоизларни ўстирмаслик мезонлари, 
шунингдек, банк бошқаруви ва кенгашининг тегишли ҳисоботларига нисбатан 
талабларни ўз ичига олиши лозим. Кредит сиёсатида қарзларни қайтаришга 
доир изчил, босқичма-босқич чора-тадбирлар кўрилишини талаб қилиш, 
Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ кредитларни 
ҳисобдан чиқариш тадбирлари ишлаб чиқилиши лозим. 
Кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва ижро этиш юзасидан жавобгарлик банк 
кенгаши ва бошқаруви аъзоларига юклатилган. Одатда, тижорат банкнинг 
кредит сиёсати йўналишлари қуйидагилардан ташкил топиши мумкин: 
­ банк ўрни ва обрўсини молиявий барқарор банклар сингари яхшилаш; 
­ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки меъёрларига мувофиқ 
даражада ўз капиталининг етарлилигини таъминлаш; 
­ банкнинг самарадорлиги ва барқарорлигини қўллаб-қувватлаган ҳолда, 
унинг даромадларининг максималлашувини таъминловчи аниқ кредит ва 
инвестиция сиёсатини ўтказиш; 
­ стратегик жиҳатдан муҳим бўлган шаҳар ва туманларда банклар 
тармоғини кенгайтириш. 
Тижорат банки фойдалилигини ҳисобга олган ҳолда, халқаро стандартлар 
миқёсида, мижозларга сифатли кредит хизматини тақдим этишга интилади. 
Шунинг учун банк-кредит сиёсатининг асосий тамойилларига қуйидагилар 
киритилган: 
­ кредитлаш тўғрисида қарорлар қабул қилишнинг барча даражалар бўйича 
жавобгарликни тақсимлаш; 
­ банк томонидан амалга ошириладиган кредит операциялари учун аниқ 
белгиланган шартларнинг мавжудлиги; 


174 
­ махсус кредитлаш тамойиллари – муддатлилик, тўловлилик, қайтариб 
беришлилик, таъминланганлик ва рентабеллик асосида бериладиган 
кредитларни мажбурий назорат қилиш; 
­ банк бошқарувининг умумий сиёсати билан махсус фаолият йўналишлари 
сиёсати (яъни депозитлар бўйича, инвестиция бўйича, активлар ва пассивларни 
бошқариш бўйича ва ҳ.к.)нинг узвий боғлиқлиги. 
Бозор иқтисодиёти шароитида банкларнинг фаолиятида хўжалик 
субектларини кредитлаш функцияси биринчи даражали аҳамиятга эга 
бўлганлиги учун банклар фаолиятининг самарадорлиги ва ликвидлилигини 
таъминлашда, авваломбор, банкларнинг кредит сиёсатини тўғри ишлаб 
чиқишга эътибор бериш зарур. Банклар оладиган даромадлар унинг актив 
операциялари натижасида, асосан кредит операциялар туфайли вужудга 
келиши банклар томонидан кредит сиёсатини оқилона танлаш ва ўтказишни 
тақозо қилади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling