А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
17-расм.Банк кредит сиёсати асосий тамойиллари Банк кредит сиёсатини тўғри ташкил этиш, кредит рискини камайтиришга хизмат қилади. Ўз навбатида эса, банк кредит портфелини бошқариш тартиби банк кредит сиёсати орқали белгиланади. Тижорат банклари ишлаб чиқаётган кредит сиёсатларида қуйидагиларга алоҳида аҳамият беришлари лозим: - кредитларнинг қайтмаслиги хатарини минималлаштириш учун етарлича ликвидли гаров билан таъминланишига ва мақсадли ишлатилишини назорат қилиш бўйича талаблар ишлаб чиқиши; - хавфсиз ва ишончли фаолият андозаларига мувофиқ кредитлар бўйича таъминотга олинган манбалар банк томонидан кредитни қоплашнинг асосий манбаи деб ҳисобланмаслиги керак. Таъминот манбаси кредит тўлашнинг иккиламчи манбаи сифатида қаралиши; - кредит бўйича тақдим этилаётган таъминотни таҳлил қилишда таъминотнинг ликвидлилигини эътиборга олиши керак. Шунга мувофиқ равишда кредитнинг асосий қарз суммалари ва фоизларнинг қайтарилишини ҳисобга олган ҳолда таъминотни келажакда юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий, сиёсий ва молиявий омилларнинг қўйилаётган таъминот суммасига ўтказиши мумкин бўлган таъсирини эътиборга олган ҳолда унинг реал қийматини баҳолашлари; - кредит сиёсатида қўйилган талабларни тўғри ва ўз вақтида амалга ошириш, уни доимий равишда мувофиқлаштириб бориши; - кредит маблағлари кредит гаров билан етарлича таъминланмагунча берилмаслиги керак. Кредитни таъминлаш учун қўйиладиган гаров мураккаб бўлган ҳоллар қўшимча эътибор ва банк юридик хизмати томонидан тасдиқланишини талаб этиши; - ҳар бир банк ўз кредит портфели сифатини мунтазам таҳлил қилиб бориши ва вазият тақозо этганда, кредит портфели сифатини яхшилаш 168 борасида маълум чора-тадбирлар ишлаб чиқиши; - банк ўз кредит портфелини мунтазам диверсификация қилиб боришилари лозим. Кредит сиёсатида кредитларни таснифлаш тизими аниқ ифодаланиши лозим, кредит ходимлари кредит портфелидаги барча маълум бўлган салбий ўзгаришлар тўғрисида рахбариятга хабар беришлари лозим. Қарздор ёки гаров аҳволи ёмонлашишини олдиндан аниқлаш эҳтимолий йўқотишларни камайтириш учун жуда муҳимдир. Кредит сиёсати кредитларнинг барча тоифалари бўйича “тўловсизлик” тушунчасининг аниқ ифодаланиши, фоизларни ўстирмаслик мезонлари, шунингдек, банк Бошқаруви ва Кенгашининг тегишли ҳисоботларига нисбатан талабларни ўз ичга олиши лозим. Кредит сиёсатида қарзларни қайтаришга доир изчил, босқичма-босқич чора-тадбирлар кўрилишини талаб қилиши керак. Рахбарият Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ кредитларни ҳисобдан чиқариш тадбирларини ишлаб чиқиши лозим. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling