А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Таъминланмаган кредитлар ишончли (бланкали) деб ҳам аталади ва 
одатда фақат соло - вексел (қарз олувчининг ссудани қайтариш мажбурияти) 
орқали тақдим этилади. Таъминланмаган кредитлар қарз олувчининг обрўсини 
ҳисобга олган ҳолда ва унинг даромадлари даражасини баҳолашдан сўнғина 
берилади. Кредитнинг сифати паст бўлганда ҳам у таъминланмаган кредит деб 
юритилади ва бунда кредитлар бўйича кредитнинг қайтмаслик риски юқори 
бўлади. 
6. Берилиш усуллари бўйича кредитлар, қоплаш учун ва тўлов 
кредитларга бўлинади. Биринчи ҳолатда кредит қарз олувчининг ҳисоб 
варағига харажатларни қоплаш учун ўтказилади. Бунда яна аванс 
ҳарактеридаги ссуда маблағларини ўтказилиши ҳам назарда тутилади. Иккинчи 


164 
ҳолатда банк ссудаси бевосита накд пулсиз ҳисоб - китобларда ҳисоб 
ҳужжатларини тўлаш учун берилади. 
Шу билан бирга, бир марталик кредитлар ҳам бўлади, яъни шартномада 
белгиланган муддат ва суммада тақдим этилади. Бироқ кўпчилик 
мамлакатларда кредит линиялари кенг қўлланилади. 
7. Банк кредитларини қайтарилиш тартиби бўйича 2 гуруҳга ажратиш 
мумкин: 
Биринчи гуруҳга бир вақтда қайтариладиган кредитлар, иккинчи гуруҳга 
бир неча муддатда бўлиб - бўлиб тўланадиган кредитлар киради. 
Одатда юридик шахслар ва аҳолига жорий эҳтиёжларни қоплаш учун 
нақд пул маблағлари керак бўлганда бериладиган қисқа муддатли кредитлар
бир вақтда қайтариладиган кредитлар ҳисобланади. Бу ерда асосий қарз ва 
фоизларни ягона суммада кредит муддати тугаши билан қайтарилади. 
Бир неча муддатда қайтариладиган кредитлар бу икки ёки ундан ортиқ 
тўловлар билан амалга ошириладиган ссудалар ҳисобланади. (одатда ҳар ой, 
ҳар квартал ёки ҳар ярим йилда). Бу гуруҳга турли хил кредитлар: тижорат, 
очиқ счёт бўйича, вексел, лизинг, факторинг, форфейтинг ва бошқалар киради. 
Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда бир кеча муддатда 
қайтариладиган кредитлар юридик ва жисмоний шахсларга товарлар ва кўчмас 
мулкларни сотиб олиш учун бериладиган ўрта ва узоқ муддатли кредитлашда 
кенг қўлланилади. 
Жаҳон молия бозорларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш 
учун кредитлар бир неча муддатларда қайтариш шарти билан берилади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling