А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Фоиз ставкаларининг турлари бўйича


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

8. Фоиз ставкаларининг турлари бўйича банк кредитларини 2 гуруҳга 
бўлиш мумкин: қатъий фоизлардаги кредитлар ва сузувчи фоиз ставкаларидаги 
кредитлар. 
Ссудалар кредитлашнинг бутун муддатига бериладиган ва қайта кўриб 
чиқилмайдиган қатъий фоиз ставкалари шартларида берилиши мумкин. 
Қарз олувчи бу ҳолатда фоиз ставкалари бозорларида коньюктура 
ўзгаришига қарамасдан кредитдан фойдаланганлиги учун ўзгармас келишилган 
ставкада фоиз тўлайди. Бу ҳам кредиторга, ҳам қарз олувчига қулай, чунки 
иккала томон ҳам берилган кредитдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ўз 
даромад ва харажатларини тўғри ҳисоблаб чиқиш имкониятига эга бўлади. 
Қатъий фоиз ставкалари одатда қисқа муддатли кредитлашда қўлланилади. 
Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда кредитларни беришда 
қатъий ва сузиб юрувчи фоиз ставкаларининг ҳар иккаласи ҳам кенг 
қўлланилмокда. 
Сузиб юрувчи фоиз ставкалари - бу кредит бозорларида вужудга 
келадиган ҳолатларга боғлиқ бўлган доимий ўзгарадиган фоиз ставкаларидир. 
9. Кредит қайси валютада берилишига қараб ҳам гуруҳларга бўлинади. 
Одатда тижорат банклари кредитларни миллий валютада ёки чет элвалютасида 
бериши мумкин. Ўзбекистонда миллий валюта ва чет элвалютасидаги 
кредитлар кўп қўлланилмокда. 


165 
10. Кредитлар сони бўйича кредитлар куйидаги гуруҳларга бўлиниши 
мумкин: 
ягона банк берадиган кредитлар;
 синдикатлашган кредитлар;
 параллел кредитлар. 
Амалиётда бир банк томонидан бериладиган ссудалар кенг тарқалган. 
Бироқ айрим мамлакатлар ва интеграцион гуруҳлар иқтисодиётнинг 
ривожланиш имкониятига қараб ягона банк имконияти етмайдиган йирик 
кредитларга эҳтиёж сезилмоқда. Бу эса банкларнинг гуруҳларга кўшилиб 
синдикатлашган кредит беришга ундамоқда. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling