А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар ва
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
14.2.Тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар ва
унинг банк кредит ресурсларини бошқаришдаги аҳамияти Кредит сиёсатида мақсад ва стратегияси, ваколатлар даражаси ва масъулиятни тақсимлаш, шунингдек, кредит турлари, концентрацияси, қарздорларга доир молиявий ахборотлар тўплами, гаров таъминотига ва кредит мониторингига нисбатан қўйиладиган талаблар, кредитлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш, банк билан боғлиқ шахслар билан бажариладиган операциялар, балансдан ташқари моддалар, кредит портфелини аудит қилиш ва корпоратив ҳисоботлар ёритилиши лозим. Кредит сиёсатининг йўналишларида эса, стратегик масалалар, яъни берилаётган кредитларнинг ҳажми ва шакли, қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ўртасидаги нисбат ва ҳамда процедураларга оид молиявий ахборотларни таҳлил этиш жараёни, кредит портфели ҳамда маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар акс еттирилиши мақсадга мувофиқдир. Тижорат банклари томонидан кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг асосий мақсади акциядорларга актив амаллардан юқори даромад олишни таъминлаш, банкнинг ликвидлилигини етарли даражада сақлаб туриш, рискни диверсификациялаш, амаллар бирлигини ўрнатиш ва кафолатлаш, қонун ва меъёрларга риоя қилинишини таъминлашдан иборат. “Кредит сиёсати” ҳужжатли кредитларни бошқариш жараёнининг пойдеворини ташкил этади. Тижорат банки томонидан ишлаб чиқилган ва ёзма равишда қайд этилган “Кредит сиёсати” кредитларни оқилона бошқаришнинг самарали йўлларидан ҳисобланади. Ушбу ҳужжат банкнинг кредитлаштириш фаолиятининг андозалари ва параметрларини белгилаб беради. Ушбу белгиланган стандартлар ва параметрлардан кредит бериш, қарзларни ҳужжатлаштириш ва бошқариш бўйича маъсулиятли бўлган банк хизматчилари қўлланма сифатида фойдаланишлари лозим. Кредит сиёсати банк бошқаруви аъзолари, қонун чиқарувчи, стратегик қарор қабул қилувчи шахсларнинг хатти- харакатини белгилаб беради ҳамда ички ва ташқи аудиторларга банкда кредитларни бошқариш даражасининг ўтиш даврида, молиявий бозорларга давлатнинг таъсири камайган шароитда, тижорат банклари ички сиёсатини ўзлари ишлаб чиқишни кескин фаоллаштиришлари лозим. Кредит сиёсатининг зарурлиги шундаки, банк катта ёки кичиклигидан, унда кам ёки кўп ходим ишлашидан қатъий назар, банкда бу сиёсат бўлиши лозим. Чунки бу сиёсат кредит бўйича унифицирлашган умумий қоида ва тамойилларнинг бажарилишини, операциялар бажарилишининг кетма- кетлигини таъминлайди. Банкнинг кредит сиёсати банкнинг ҳамма ходимлари – кичик ходимдан ёки банк бошқаруви раисигача бир хил бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам кредит сиёсатини олдиндан белгилаб олинган қоида ва ечимлар тўплами дейилади. Кредитлаш сиёсати ва унинг самарадорлиги тўғри кредит нархлари белгиланган шароитда муваффақиятли бўлиши мумкин. Кредит сиёсатини самарали олиб боришда банк ходимлари банк 160 мижозларининг маблағларини кимларга фойдаланишга бериш мумкинлигини яққол билиши лозим. Банк қандай кредитлар, қанча миқдорда, кимга, қайси шароитлар билан берилишини ҳал қилиши зарур. Бизнеснинг шундай турлари борки, банк кредит бера туриб улар бўйича қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин. Шунинг учун хар бир фаолият риск билан боғлиқ эканлигини есдан чиқармаслик лозим. Банкнинг кредит сиёсати унинг фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хавфли ҳолатларнинг олдини олишга, бунинг учун депозитлар ва кредитлар ўртасидаги нисбатнинг, банк мажбуриятлари билан капитали ўртасидаги ва бошқа кўрсаткичларнинг меъёрида бўлишини тақазо қилади. Оқилона кредит сиёсати бериладиган кредитларнинг сифатини оширади. Шунинг учун кредит сиёсатининг асосий мақсади бошқарув жараёни, фондларнинг етарлилиги, рискларни сифат даражаси бўйича туркумлари, кредит портфелининг баланси, мажбуриятларнинг таркибий қисмларини ажратиш каби элементларини ўзичига олмоғи лозим. Банк кредит сиёсатининг мазмуни қуйидагилардан иборат: банк кредит портфелини аниқлаш ва шакллантириш (кредит турлари, қоплаш муддатлари, миқдори ва сифати) билан боғлиқ масалалар; банк раисининг кредит фаолияти учун жавоб берадиган ўринбосари, кредит қўмитаси раиси ва кредит инспекторига юкланган ваколатлар рўйхати (энг кўп кредит суммаси ва турлари); банкнинг кредит бериш соҳасидаги ҳуқуқлари ва ахборот тақдим этиш бўйича жами мажбуриятлари; кредит аризалари бўйича текшириш ва қарор чиқариш тизими баёни; кредит аризасига илова қилинадиган зарурий ҳужжатлар ва кредит ишида албатта сақланадиган ҳужжатлар рўйхати (қарздорнинг молиявий ҳисоботи, кредит шартномаси, гаров, кафолат ҳақида шартнома ва ҳоказолар); кредит ишлари сақланиши ва текширилиши учун ким жавобгарлиги, ким ва қандай ҳолатда уларни олиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисида батафсил маълумотлар; кредитнинг таъминланганлиги ва уни қабул қилиш, баҳолаш ва амалга оширишнинг асосий қоидалари; барча кредитлар сифатини белгилайдиган меъёрлар баёни; энг юқори кредит имтиёзларини белгилаш ва кўрсатиш (яъни кредит суммалари ва банк ялпи активларининг энг юқори нисбати); банк хизмат кўрсатадиган минтақа, кредит қўйилмаларининг асосий қисми жорий этиладиган тармоқ, иқтисодиёт соҳаси ёки сектори; муаммоли кредитлар таркиби ва таҳлили, бунда муаммоларни қандай ҳал этилиши эҳтимоллари кўрсатилади; қолган ҳужжатларда таъқиқланадиган ёки номақбул кредит турлари тавсифланади (тўловга қодирлиги ўубҳали бўлган ёки ҳужжатлар тўлиқ рўйхатни тақдим етмаган) қарз олувчилар ва ҳоказолар). Кредит сиёсати малакали тузилиб, банк раҳбаридан тортиб операторгача барча даражаларда меъёрида амалга оширилса, бу банк раҳбариятига тўғри 161 қарорлар чиқариш, ортиқча рисклардан холос бўлиш, банк кредитларини тўғри баҳолаш имконини беради. Шу билан бирга бир вақтда кредит сиёсати сиёсий, иқтисодий ва хуқуқий шартларни ҳисобга олган ҳолда анча юмшоқ бўлиши даркор. Республикамизда банк кредит фаолиятида мавжуд рискларни аниқлаш, кредит портфелини бошқариш ва рискларнинг банк кредит портфелига салбий таъсирини камайтириш борасида аниқ услубиёт ёки услубий манбалар етарли даражада ишлаб чиқилмаган. Шу сабабдан, Ўзбекистон банк иши амалиётида кредит рискларини комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва уларнинг кредит портфелига салбий таъсирини камайтириш масалаларини ўрганиш ҳозирги кунда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада, аниқ ишлаб чиқилган ва энг қуйи бўғиндаги ходимларгача тушунарли қилиб яратилган кредит сиёсатининг мавжудлиги банк тизими барқарорлигини ва пировардида иқтисодиётнинг реал секторини молиялаштириш орқали юқори суръатларда ўсишини таъминлашда асосий, стратегик вазифалардан биридир.Банк фаолиятида рақобатнинг характери бозор характери билан белгиланади. Кучли рақобат шароитида банкларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун кучли кредит сиёсатига зарурат туғилади. Бугун иқтисодий жараёнлар республикамиз тижорат банкларида етарли ресурс маблағлар бўлишини, мавжуд маблағларни энг минимал риск асосида жойлаштириб, юқори даромад олиш имкониятига эга бўлишни кўзда тутади. Юқори даромад олиш эса, ўз навбатида, банклар олиб борадиган операцияларнинг рисклилик даражасини оширади. Тижорат банклари томонидан кредит операцияларини тўла-тўкис олиб бориш улар томонидан кредит сиёсатининг қай даражада ташкил этилганига боғлиқ. Ҳар бир банк сиёсий, иқтисодий, ташкилий ва бошқа жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, ўз кредит сиёсатини шакллантириши банк кредитлашининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Бу кредитларни бошқаришнинг асоси ҳисобланади. Оқилона кредит сиёсати банк активлари сифатига таъсир қилувчи асосий омиллардан ҳисобланади. Шу боис, тижорат банклар кредит сиёсатини ишлаб чиқишда минтақавий бўлимларнинг мавқеъи, мавжуд филиаллар сони ва минтақадаги иқтисодий фаолияти жойлашуви, кредит маблағлари манбаларининг юқорилиги, банкнинг жойлардаги рискининг даражаси, муддатлар бўйича мажбуриятлар ва активлар тузилмасини ҳисобга олиши керак. Шунингдек, кредит сиёсатини ишлаб чиқишда банк рахбарияти томонидан қабул қилинган асосий тамойилларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Кредит сиёсатининг мазмунини чуқурроқ ўрганиш учун унинг нималардан ташкил топганини билишимиз лозим. Банкларнинг кредит сиёсати қуйидаги элементрни ўз ичига олади: мақсадни аниқлаш ва натижада банк кредит портфелини шакллантириш (тури, муддати, ҳажми ва таъминот сифати); кредитларни бериш, юритиш, қоплаш жараёнларида банк бўлимлари 162 ваколатлари; керакли ҳужжатлар рўйҳати; кредит таъминотини қабул қилиш, баҳолаш ва сотишнинг асосий қоидалари; кредит операциялари чегаралари (лимити); кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ўрнатиш сиёсати; кредит аризаларинибаҳолаш услублари; муаммоли (қийин) кредитларни истиқболини белгилаш (диагностика) ва қийин ҳолатдан чиқиш йўлларини таҳлил қилиш. Банк маблағларини мавжудлиги ва уларнинг ташкилий тузилиши банк кредит сиёсатини олиб борилишини белгилайди. Кредит сиёсати банк ликвидлигига бевосита боғлиқдир. Банк кредит сиёсати банк хизматчиларининг кредитларни расмийлаштириш, бериш ва бошқариш борасидаги ўз фаолиятларида амал қиладиган стандартлари, миқдори (параметрлари) ва жараёнларини аниқлаб беради. Кредит сиёсати тегишли самарали амалларни ва назорат воситаларини амалга ошириш йўли билан кредит рискларини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиши ва энг камида ўз ичига қуйидаги масалаларни қамраб олиши керак бўлади: 1.Кредит бериш жараёни, шу жумладан кредит билан боғлиқ амаллар ва назорат ричаглари; 2.Кредит рискларини бошқариш ва баҳолаш, кредит ҳужжатлари, техникаси, кредит рейтинги ва молиялаштириладиган битимлар бўйича амаллар; 3.Кредит рейтингини аниқлашнинг самарали тизими; 4.Доимий кредит мониторинги, унинг жорий ҳолатини баҳолаб бориш ва заҳираларни оптималлаштириб боришнинг самарали жараёни; 5.Муаммоли ссудаларни бошқариш билан боғлиқ бўлган тегишли самарали амаллар; 6.Кредитлар ва портфеллар бўйича мажбуриятларни бажариш сифати тўғрисидаги ҳисоботлар ва мониторинг учун бошқарув ахборотининг самарали тизими; 7.Мустақил кредит таҳлили. Тижорат банклари иқтисодий фаолиятини ривожлантириши шароитида, кредит сиёсати ва кредит рискларини самарали бошқаришга бўлган зарурияти, бошқа тижорат банклари билан рақобат мезонини ҳисобга олишлари керак. Мазкур сиёсат ва кредит бериш жараёнлари ссуда капитали конъюктурасида талаб ва таклифларининг ўзгаришларига барқарорлигини кафолатлаш мақсадида кредит сиёсатини амалга оширилишини банк Кенгаши доимий назорат ўрнатиши зарур. Кредит сиёсати мавжуд рискларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, банкларнинг барча асосий фаолият йўналишлари билан боғлиқ масалаларни ўз ичига қамраб олиши керак. 163 Шу боис, кредит сиёсатига ўзгартиришлар киритиб, такомиллаштириб боришлари зарур. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling